Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида



Download 1,91 Mb.
bet139/180
Sana23.02.2022
Hajmi1,91 Mb.
#142257
1   ...   135   136   137   138   139   140   141   142   ...   180
Bog'liq
uz 2018

Низонинг моҳияти:
Туман Давлат солиқ инспекцияси буйруғига асосан якка тартибдаги тадбиркор (бундан буён матнда ЯТТ ёки жавобгар деб юритилади) томонидан солиқ қонунчилигига риоя қилиниши юзасидан солиқ текшируви ўтказилган.
Текширувда ЯТТ томонидан харидорга 20 000 сўмлик хариди учун назорат касса машинаси (бундан буён матнда НКМ деб юритилади) чеки берилмаганлиги, 208 500 сўм нақд пул тушуми НКМга кирим қилинмаганлиги ҳолатлари аниқланган.
Текшириш якуни бўйича тегишли далолатнома расмийлаштирилган.
Текшириш юзасидан расмийлаштирилган ҳужжатлар туман Давлат солиқ инспекцияси(бундан буён матнда ДСИ деб юритилади)га кўриб чиқиш учун юборилган.
Текшириш материаллари ДСИда кўриб чиқилиб, ЯТТга Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси (бундан буён матнда Солиқ кодекси деб юритилади) 119-моддасининг биринчи қисмига асосан энг кам ойлик иш ҳақининг 30 баравари, яъни 4 493 250 сўм миқдорида молиявий жарима қўллаш ҳақида қарор чиқарилган.
Қарорда молиявий жарима суммасини ихтиёрий тўлаш, акс ҳолда судга мурожаат қилилиниши белгиланган.
Ушбу молиявий жарима суммаси ЯТТ томонидан ихтиёрий тўланмаганлиги сабабли ДСИ судга ариза билан мурожаат қилиб, ЯТТга нисбатан 4 493 250 сўм миқдорида молиявий жарима қўллашни сўраган.

ДСИ (аризачи)нинг важлари:


ЯТТ томонидан ҳуқуқбузарлик содир этилганлиги аризага илова қилинган барча далиллар билан тўлиқ тасдиқланган. Шунинг учун ариза тўлиқ қаноатлантирилиши лозим.

ЯТТ (жавобгар)нинг важлари:


ЯТТ томонидан савдо дўкони ижарага олинган. Ижара ҳақи ўз вақтида тўлаб келинмоқда.
Шунинг учун ЯТТнинг моддий аҳволи инобатга олиниб, талаб қилинган молиявий санкция камайтирилиши лозим.


Суд қарори:
ДСИнинг аризаси қаноатлантирилсин.
Якка тартибдаги тадбиркорга нисбатан Солиқ кодекси 119-моддасининг биринчи қисмига асосан энг кам ойлик иш ҳақининг 30 баравари, яъни 4 493 250 сўм миқдорида молиявий жарима қўлланилсин.


Шарҳ:
Жамиятни демократлаштириш ва янгилаш, мамлакатни ислоҳ қилиш ҳамда модернизациялаш, суд-ҳуқуқ тизимини янада эркинлаштириш, назорат органларининг тадбиркорлик субъектлари фаолиятига аралашувини камайтириш, уларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатлари ҳимоя қилинишини таъминлаш, тадбиркорлик фаолияти асоссиз чекланишига йўл қўймаслик, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 53-моддаси талабларига сўзсиз риоя этиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Тадбиркорлик субъектларини ҳуқуқий ҳимоя қилиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2005 йил 14 июндаги ПФ-3619-сонли Фармони асосида 2005 йилнинг 1 июлидан бошлаб тадбиркорлик субъектларига нисбатан ҳуқуқий таъсир чораларини (иловага мувофиқ) фақат суд орқали қўлланиш тартиби жорий этилган.
Туман Давлат солиқ инспекцияси буйруғига асосан якка тартибдаги тадбиркор томонидан солиқ қонунчилигига риоя қилиниши юзасидан солиқ текшируви ўтказилган.
Текширишда ЯТТ томонидан харидорга 20 000 сўмлик хариди учун назорат касса машинаси чеки берилмаганлиги, 208 500 сўм нақд пул тушуми НКМга кирим қилинмаганлиги ҳолатлари аниқланган.
Текшириш якуни бўйича тегишли далолатнома расмийлаштирилган. Текшириш далолатномаси ЯТТ томонидан эътирозсиз имзоланган.
Солиқ кодексининг 103-моддасида давлат солиқ хизмати органи солиқ текшируви материалларини кўриб чиқиш натижалари бўйича тегишли қарор қабул қилиши белгиланган.
Текшириш юзасидан расмийлаштирилган ҳужжатлар туман Давлат солиқ инспекциясига кўриб чиқиш учун юборилган.
Текшириш материаллари ДСИда кўриб чиқилиб, ЯТТга Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси 119-моддасининг биринчи қисмига асосан энг кам ойлик иш ҳақининг 30 баравари, яъни 4 493 250 сўм миқдорида молиявий жарима қўллаш ҳақида қарор қабул қилинган.
Қонун талабига кўра, солиқ органининг қарорида кўрсатилган санкция солиқ тўловчи томонидан ўттиз кун ичида тўланмаган тақдирда, давлат солиқ хизмати органи солиқ тўловчига нисбатан жарима қўллаш тўғрисидаги даъво аризаси билан судга мурожаат қилишга ҳақли.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 215-моддасига кўра, ҳуқуқий таъсир чораларини қўллаш тўғрисидаги аризалар билан судларга назорат қилувчи органлар мурожаат этишга ҳақли.
ДСИнинг қарорида кўрсатилган молиявий жарима суммаси якка тартибдаги тадбиркор томонидан ихтиёрий тўланмаганлиги сабабли ДСИ судга ариза билан мурожаат қилиб, якка тартибдаги тадбиркорга нисбатан молиявий санкция қўллашни сўраган.
Солиқ кодекси 119-моддасининг биринчи қисмига кўра, фискал хотирали назорат-касса машиналарини ва (ёки) тўловларни пластик карточкалар асосида қабул қилиш бўйича ҳисоб-китоб терминалларини ишлатиш мажбурий бўлгани ҳолда уларни ишлатмасдан савдони амалга оширганлик ва хизматлар кўрсатганлик, худди шунингдек сотиб олувчига квитанциялар ёзиб бериш, талонлар, чеклар ёки уларга тенглаштирилган бошқа ҳужжатларни бериш мажбурий бўлгани ҳолда бундай ҳужжатларни бермасдан товарларни реализация қилганлик ва хизматлар кўрсатганлик – энг кам иш ҳақининг ўттиз бараваридан эллик бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
ЯТТ томонидан ҳуқуқбузарлик содир этилганлиги текшириш далолатномаси, аризага илова қилинган молиявий санкциянинг ҳисоб-китоби, ЯТТнинг тушунтириш хати ва бошқа далиллар билан тўлиқ тасдиқланган. Шунинг учун суд ДСИнинг аризасини қаноатлантириш ҳақида хулосага келган.
Солиқ кодексининг 111-моддасида солиққа оид ҳуқуқбузарлик учун жавобгарликни енгиллаштирувчи ҳолатлар кўрсатилган. Унга кўра, солиққа оид ҳуқуқбузарлик учун жавобгарликни енгиллаштирувчи ҳолатлар деб қуйидагилар эътироф этилади:
оғир шахсий ёки оилавий шароитлар кечиши оқибатида ҳуқуқбузарлик содир этиш;
таҳдид ёки мажбурлаш таъсирида ёхуд моддий, хизмат ёки бошқа жиҳатдан қарамлик сабабли ҳуқуқбузарлик содир этиш;
суд томонидан жавобгарликни енгиллаштирувчи деб топилиши мумкин бўлган бошқа ҳолатлар.
Солиқ кодекси 112-моддасининг тўртинчи қисмига кўра, қўлланиладиган молиявий санкция ҳуқуқбузарликнинг оқибатларига номутаносиб бўлган, жавобгарликни енгиллаштирувчи ҳолатлар аниқланган тақдирда, шунингдек ҳуқуқбузарнинг моддий аҳволини инобатга олиб, суд ушбу Кодекснинг 17-бодида назарда тутилган молиявий санкциянинг энг кам даражасидан ҳам камроқ, бироқ белгиланган санкция энг кам миқдорининг 25 фоизидан кам бўлмаган миқдорда, сабаблар ва асосларни албатта кўрсатган ҳолда молиявий санкция қўллашга ҳақли.
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг “Иқтисодий судлар томонидан Ўзбекистон Республикаси Солимй кодекси умумий қисмини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида” 2010 йил 18 июндаги 210-сонли қарорининг 35.1-бандида молиявий санкциянинг энг кам даражасидан ҳам камроқ қўллаш суднинг ҳуқуқи эканлиги, ушбу ҳуқуқни амалга оширишда суд қўлланиладиган молиявий санкция миқдорининг содир этилган солиққа оид ҳуқуқбузарлик оқибатларига мутаносиблигини баҳолаши, жавобгарликни енгиллаштирувчи ҳолатларнинг мавжудлигини аниқлаши, солиқ тўловчининг моддий аҳволини ҳисобга олиши лозимлиги, бунда инобатга олиш керакки, жавобгарликни енгиллаштирувчи ҳолатларнинг мавжудлиги солиқ тўловчи томонидан исботланиши лозимлиги ҳақида тушунтириш берилган.
Гарчи, жавобгар моддий аҳволи оғирлигини билдирган бўлса-да, ушбу ҳолатни тасдиқловчи далилларни судга тақдим этмаган. Унинг савдо дўконидан ижара асосида фойдаланаётганлиги эса, моддий аҳволи оғирлигини англатмайди. Қолаверса, қўллаш сўралган молиявий санкция суммаси ҳуқуқбузарликнинг оқибатларига номутаносиб эмас. Шунинг учун суд ДСИнинг аризасини тўлиқ қаноатлантирган.

* * *



Хўжалик юритувчи субъектлар электрон чипталарни, шунингдек хизматларни кўрсатувчилар томонидан тартиб рақами қўйилмаган ва қатъий ҳисобот бериладиган бланкалар ҳисобланмайдиган бошқа ҳужжатларни сотишда фискал хотирага эга бўлган назорат-касса машинасини қўллаши шарт.



Download 1,91 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   135   136   137   138   139   140   141   142   ...   180




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish