Низонинг моҳияти
Масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда – даъвогар деб юритилади) ва акциядорлик жамияти (бундан буён матнда – жавобгар деб юритилади) ўртасида маҳсулот етказиб бериш шартномаси тузилган.
Шартнома шартларига кўра, даъвогар умумий қиймати 2 118 919 АҚШ доллари бўлган маҳсулотларни сотиш, жавобгар эса ушбу маҳсулотлар учун тўловни амалга ошириш мажбуриятини олган.
Мазкур шартнома мажбуриятлари жавобгар томонидан тўлиқ бажарилмаган. Жумладан, жавобгар томонидан қиймати 374 983,55 АҚШ доллари бўлган маҳсулот олиб кетилмаган ва унинг ҳақи тўланмаган.
Шу асосда даъвогар судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгардан 374 983,55 АҚШ доллари миқдоридаги асосий қарз ва 74 996,71 АҚШ доллари миқдорида пеняни ундирув кунидаги Марказий банк томонидан белгиланган курс бўйича ундиришни сўраган.
Даъвогарнинг важлари
Тарафлар ўртасида тузилган маҳсулот етказиб бериш шартномаси шартларига кўра, даъвогар умумий қиймати 2 118 919 АҚШ доллари бўлган маҳсулотларни сотиш, жавобгар эса ушбу маҳсулотлар учун тўловни амалга ошириш мажбуриятини олган.
Шартнома мажбуриятлари жавобгар томонидан тўлиқ бажарилмаган. Жумладан, жавобгар томонидан қиймати 374 983,55 АҚШ доллари бўлган маҳсулот олиб кетилмаган ва унинг ҳақи тўланмаган.
Шу асосда даъвогар судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгардан 374 983,55 АҚШ доллари миқдоридаги асосий қарз ва 74 996,71 АҚШ доллари миқдорида пеняни ундирув кунидаги Марказий банк томонидан белгиланган курс бўйича ундириш лозим бўлади деб ҳисоблаган.
Жавобгарнинг важлари
Жавобгар даъвогар томонидан билдирилган важларни асоссиз эканлигини таъкидлаб, судга қарши даъво аризасини тақдим этган.
Қарши даъво аризасида тарафлар ўртасида тузилган шартнома шартлари даъвогар томонидан қўпол равишда бузилганлиги, даъвогар шартномада кўрсатилган миқдорда маҳсулотларни тайёрлаб бермаганлиги билдирилган.
Шартнома шартларига кўра, маҳсулотни етказиб бериш мажбурияти тўлиқ бажарилмаган тақдирда, сотиб олувчига кечиктирилган ҳар бир кун учун мажбурият бажарилмаган қисмининг 0,5 фоизи миқдорида пеня тўлаши, бироқ бунда пенянинг умумий суммаси мажбуриятни бажарилмаган қисмининг
50 фоизидан ошмаслиги кўрсатилган.
Шу сабабли жавобгар судга даъвогар томонидан шартнома мажбуриятлари бажарилмаган қисми бўйича ундан 112 900 АҚШ доллари миқдорида пеня ундириш ҳақида қарши даъво аризасини тақдим этган.
Бундан ташқари, даъвогарга товарларни ишлаб чиқаришни тўхтатиш ҳақида хат берилган.
Қайд этилганларга кўра, даъвогарнинг асосий қарз ва пеня ундириш ҳақидаги даъво талабларини қаноатлантириш рад этилиши ҳамда қарши даъво аризаси қаноатлантирилиши лозим деб ҳисоблаган.
Do'stlaringiz bilan baham: |