Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида



Download 1,91 Mb.
bet6/180
Sana23.02.2022
Hajmi1,91 Mb.
#142257
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   180
Bog'liq
uz 2018

Низонинг моҳияти
Шўъба корхонаси (лизинг берувчи) ва фермер хўжалиги (лизинг олувчи) ўртасида лизинг шартномаси тузилган. Шартнома шартларига кўра лизинг берувчи “Доминатор-130” русумли бир дона ғалла ўриш комбайнини эгалик қилиш ҳамда фойдаланиш учун келгусида сотиб олиш ҳуқуқи билан лизинг олувчига лизингга бериш, лизинг олувчи эса қишлоқ хўжалиги техникасини қабул қилиб олиш, шартноманинг иловасида кўрсатилган график асосида лизинг тўловларини ҳар 6 (олти) ойда белгиланган миқдорда тўлаб бориш мажбуриятини олган.
Шунингдек, лизинг шартномасида кўрсатилган мажбуриятлар бажарилишини таъминлаш мақсадида лизинг берувчи, лизинг олувчи ва “Навоий Трактор” МЧЖ ўртасида гаров шартномаси тузилган. Гаров шартномасининг шартларига асосан МЧЖ томонидан “ВТ-150” русумли, 2007 йилда ишлаб чиқарилган занжирли трактор гаровга қўйилган.
Лизинг шартномасига асосан 2010 йил 11 июнда лизинг берувчи лизинг объектини тегишли тартибда лизинг олувчига топширган.
Бироқ, лизинг олувчи томонидан лизинг шартномасида белгиланган тартибда тўловлар ўз вақтида амалга оширилмаган ва натижада лизинг берувчи олдида 25 730 073 сўм қарздорлик вужудга келган.
Шу боис Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси лизинг берувчи манфаатида судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, лизинг олувчидан 11 900 978 сўм асосий қарз, 8 335 088 сўм фоиз ва 5 494 007 сўм пеня ундиришни, ундирувни гаровга қўйилган мулкка қаратишни ҳамда лизинг шартномасини бекор қилиб, лизинг объектини қайтаришни сўраган.


Ўзбекистон Савдо-саноат палатасининг важлари
Лизинг берувчи ва лизинг олувчи ўртасида “Доминатор-130” русумли бир дона ғалла ўриш комбайнини лизингга олиш тўғрисида шартнома тузилган.
Лизинг берувчи томонидан шартнома шартлари тўлиқ бажарилган, яъни лизинг объекти 2010 йил 11 июнда лизинг олувчига тегишли тартибда топширилган.
Бироқ лизинг олувчи томонидан эса шартнома шартлари лозим даражада бажарилмаган натижада лизинг олувчининг лизинг берувчи олдида 25 730 073 сўмлик қарздорлиги вужудга келган.
Лизинг берувчи Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси аъзоси ҳисобланганлиги боис палатага мурожаат қилиб, қарздорликни ундириш бўйича амалий ёрдам кўрсатишни сўраган.
Шу сабабли Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси ўзининг аъзоси ҳисобланган лизинг берувчи манфаатида судга мурожаат қилган.
Лизинг олувчининг қарздорлиги мавжудлиги сабабли даъво талабларини қаноатлантириш лозим.



Download 1,91 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   180




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish