Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида



Download 1,91 Mb.
bet5/180
Sana23.02.2022
Hajmi1,91 Mb.
#142257
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   180
Bog'liq
uz 2018

Хусусий корхонанинг важлари
2014 йил 1 апрелда хорижий корхона ва хусусий корхона ўртасида 01/38-сонли ижара шартномаси тузилган.
Хусусий корхона томонидан шартнома мажбуриятлари корхонанинг молиявий аҳволи ёмонлашганлиги сабабли лозим даражада бажарилмаган, яъни ижара тўловлари ўз вақтида тўланмаган.
Мазкур ҳолат шартномани жиддий равишда бузиш ҳисобланмайди, ваҳоланки тарафлардан бирининг шартномани бузиши иккинчи тарафга у шартнома тузишда умид қилишга ҳақли бўлган нарсадан кўп даражада маҳрум бўладиган қилиб зарар етказиши шартномани жиддий бузиш ҳисобланади.
Чунки, ижара тўловлари хусусий корхона томонидан кечиктирилган бўлсада, хорижий корхонага тўлиқ тўлаб берилган.
Ҳозирги кунда вужудга келган қарздорлик суммаси ҳам тўлиқ тўлаб берилади.
Шу сабабли даъво талабининг ижара шартномасини бекор қилиш ҳақидаги қисмини қаноатлантиришни рад этиш лозим.


Суднинг ҳал қилув қарори
Даъво талаблари тўлиқ қаноатлантирилсин.
Хусусий корхонадан хорижий корхона фойдасига 14 000 000 сўм ижара тўловлари ундирилсин ҳамда тарафлар ўртасида тузилган 2014 йил 1 апрелдаги 01/38-сонли ижара шартномаси бекор қилинсин.


Шарҳ
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси 25-моддаси биринчи қисмининг 1-бандига мувофиқ иқтисодий судга иқтисодиёт соҳасида юридик шахслар ҳамда юридик шахс ташкил этмаган ҳолда тадбиркорлик фаолиятини амалга ошираётган ва якка тартибдаги тадбиркор мақомини қонунда белгиланган тартибда олган фуқаролар, шунингдек корпоратив низолар бўйича ишлар кўрилаётганда тарафлар бўлган фуқаролар ўртасидаги фуқаровий, маъмурий ва бошқа ҳуқуқий муносабатлардан юзага келадиган низоларга доир ишлар тааллуқлидир.
Мазкур Кодекс 26-моддаси биринчи қисмининг 5-бандига кўра мажбуриятлар бажарилмаганлиги ёки лозим даражада бажарилмаганлиги тўғрисидаги низолар иқтисодий суд томонидан ҳал этилади.
Низо ижара шартномасидаги мажбуриятлар тегишли даражада бажарилмаганлиги натижасида келиб чиққан. Низо бўйича тарафлар бўлиб юридик шахслар ҳисобланади. Шу сабабли уни ҳал этиш иқтисодий судга тааллуқлидир.
Фуқаролик кодексининг (бундан буён матнда ФК деб юритилади)
8 ва 234-моддаларининг мазмунидан кўринишича, мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади.
Мазкур ҳолатда хорижий корхона ва хусусий корхонанинг мажбуриятлари тарафлар ўртасида тузилган 2014 йил 1 апрелдаги 01/38-сонли ижара шартномасидан келиб чиққан.
ФКнинг 535-моддасига кўра мулк ижараси шартномаси бўйича ижарага берувчи ижарага олувчига ҳақ эвазига мол-мулкни вақтинча эгалик қилиш ва фойдаланиш ёки фойдаланиш учун топшириш мажбуриятини олади.
Тарафлар ўртасидаги ижара шартномаси шартларига кўра хорижий корхона ўзига тегишли бўлган Наманган шаҳар Бобуршоҳ кўчаси 166-уйда жойлашган бинонинг 3 000 квадрат метр қисмини хусусий корхонага ижарага бериши, хусусий корхона эса хорижий корхонага ҳар ойда 2014 йилда 5 000 000 сўмдан ва 2015 йилдан бошлаб 7 000 000 сўмдан тўлаб бориш мажбуриятини олган.
Хорижий корхона 2014 йил 1 апрелда хусусий корхонага бинонинг 3 000 квадрат метр қисмини топшириш ва қабул қилиш далолатномасига асосан топширган. Бироқ, хусусий корхона томонидан шартнома шартлари тўлиқ бажарилмаган, яъни мол-мулкдан фойдаланганлик учун ҳақ ўз вақтида тўлаб берилмаган. 2017 йилнинг октябрь ва ноябрь ойларидаги ижара тўловлари хусусий корхона томонидан тўлаб берилмаганлиги натижасида 14 000 000 сўм миқдоридаги қарздорлик суммаси вужудга келган.
Ваҳоланки, ФК 544-моддасининг биринчи қисмида ижарага олувчи мол-мулкдан фойдаланганлик учун ҳақни ўз вақтида тўлаб туриши шартлиги белгиланган.
Шу сабабли суд томонидан хусусий корхонадан хорижий корхона фойдасига ҳақли равишда 14 000 000 сўм миқдоридаги ижара тўловлари ундирилган.
Хусусий корхона томонидан тарафлар ўртасида тузилган 2014 йил 1 апрелдаги 01/38-сонли ижара шартномасини бекор қилиш ҳақидаги даъво талаби билдирилган.
ФК 551-моддаси биринчи қисмининг тўртинчи хатбошисида агар ижарага олувчи шартномада белгиланган тўлов муддатини кетма-кет икки мартадан ортиқ бузиб, мол-мулкдан фойдаланганлик учун ҳақ тўламаса, мулк ижараси шартномаси ижарага берувчининг талаби билан суд томонидан муддатидан олдин бекор қилиниши мумкинлиги назарда тутилган.
Хусусий корхона томонидан ижара тўловлари ўз вақтида тўланмаганлиги сабабли суднинг 2017 йил 24 январдаги ҳал қилув қарори билан хусусий корхонадан хорижий корхона фойдасига 7 000 000 сўм, 2017 йил 30 августдаги ҳал қилув қарори билан 19 142 226 сўм, 2017 йил 10 октябрдаги ҳал қилув қарори билан 21 000 000 сўм ижара тўловлари ундирилган.
Бундан ташқари, хусусий корхона томонидан 2017 йилнинг октябрь ва ноябрь ойларида ижара тўловлари амалга оширилмаганлиги натижасида 14 000 000 сўм миқдоридаги қарздорлик вужудга келган.
Демак, ижарага олувчи бўлган хусусий корхона шартномада белгиланган тўлов муддатини кетма-кет икки мартадан ортиқ бузган, мазкур ҳолат суднинг 3 та ҳал қилув қарори билан ўз исботини топган.
Қолаверса, ижарага олувчи бўлган хусусий корхона мол-мулкдан фойдаланганлик учун ҳақни ўз вақтида тўламаган, мазкур ҳолат эса 2017 йилнинг октябрь ва ноябрь ойларида ижара тўловлари амалга оширилмаганлиги натижасида 14 000 000 сўм миқдоридаги қарздорлик вужудга келганлиги билан ўз исботини топган.
Шу сабабли суд томонидан тарафлар ўртасида тузилган 2014 йил 1 апрелдаги 01/38-сонли ижара шартномасини бекор қилиш ҳақида асосли хулосага келинган.
Суд хусусий корхонанинг шартнома мажбуриятлари корхонанинг молиявий аҳволи ёмонлашганлиги сабабли лозим даражада бажарилмаганлиги, яъни ижара тўловлари ўз вақтида тўланмаганлиги, мазкур ҳолат шартномани жиддий равишда бузиш ҳисобланмаслиги, ваҳоланки тарафлардан бирининг шартномани бузиши иккинчи тарафга у шартнома тузишда умид қилишга ҳақли бўлган нарсадан кўп даражада маҳрум бўладиган қилиб зарар етказиши шартномани жиддий бузиш ҳисобланиши, ижара тўловлари эса хусусий корхона томонидан кечиктирилган бўлсада, хорижий корхонага тўлиқ тўлаб берилганлиги ҳақидаги важи билан келишмаган.
ФК 382-моддасининг иккинчи қисмида тарафлардан бирининг талаби билан шартномани суд томонидан бекор қилишнинг 2 та асоси белгиланган. Улар қуйидагилардан иборат:
1) иккинчи тараф шартномани жиддий равишда бузса;
2) ушбу Кодекс, бошқа қонунлар ва шартномада назарда тутилган ўзга ҳолларда.
Хусусий корхона ўз важида шартнома шартлари жиддий равишда бузилмаганлиги сабабли шартномани бекор қилиш талабини қаноатлантириш рад этилишини билдирган.
Бироқ, ФК 382-моддасининг иккинчи қисмида шартномани бекор қилишнинг бошқа асоси ҳам белгиланган бўлиб, унга кўра ушбу Кодекс, бошқа қонунлар ва шартномада назарда тутилган ўзга ҳолларда шартнома бекор қилиниши мумкин.
ФК 551-моддаси биринчи қисмининг тўртинчи хатбошисида агар ижарага олувчи шартномада белгиланган тўлов муддатини кетма-кет икки мартадан ортиқ бузиб, мол-мулкдан фойдаланганлик учун ҳақ тўламаса, мулк ижараси шартномаси ижарага берувчининг талаби билан суд томонидан муддатидан олдин бекор қилиниши мумкинлиги назарда тутилган.
ФК 551-моддаси биринчи қисмининг тўртинчи хатбошисида белгиланган ҳолатлар иш ҳолатларида бўлганлиги сабабли суд томонидан тарафлар ўртасида тузилган 2014 йил 1 апрелдаги 01/38-сонли ижара шартномасини бекор қилиш ҳақидаги асосли хулосага келинган.

* * *
Лизинг олувчи лизинг шартномасини жиддий тарзда бузган тақдирда лизинг берувчи барча лизинг тўловларини муддатидан илгари тўлашни ёхуд етказилган зарарни ундириб ва (ёки) лизинг объектини қайтиб олган тарзда шартномани бекор қилишни талаб этишга ҳақли.





Download 1,91 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   180




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish