Ўзбекистон республикасида таълим


Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари ўқувчиларини ўқув



Download 2,04 Mb.
Pdf ko'rish
bet86/104
Sana24.02.2022
Hajmi2,04 Mb.
#227744
1   ...   82   83   84   85   86   87   88   89   ...   104
Bog'liq
2919-Текст статьи-7946-1-10-20200909

 
Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари ўқувчиларини ўқув 
машғулотлари жараёнида касб-ҳунарга йўллаш 
 
Ш.Ш. Абдусаломова,
ТДИУ МИКП-01 гуруҳи магистри, 
Х.Ф. Файзиев,
ТДИУ КЕ-91 гуруҳи талабаси
 
Мустақиллигимиз пойдеворини мустаҳкамлаш ҳамда Ўзбекистонни буюк 
давлатга айлантиришда таълим-тарбия ишларини оқилона йўлга қўйиш, 
ёшларни замонавий илм-фан, маданият, техника ва технология ютуқлари билан 
мунтазам равишда таништириб бориш муҳим аҳамиятга эга. Зеро тараққиёт 
тақдирини маънавий жиҳатдан етук, иродаси бақувват, иймони бутун, 
замонавий фикрлайдиган, муайян касб-ҳунарга эга бўлган юксак салоҳиятли 
кишилар ҳал этади. 
Бугунги глобаллашув шароитида ўқувчиларни касб-ҳунарга тайёрлашга 
катта эътибор берилмокда. Бу муаммони фақат ўқув режасидаги соатлар 
сонини ошириш ёки камайтириш билан ҳал қилиш мумкин эмаслиги табиий 
ҳолдир. Муаммони ҳал қилишнинг асосий йўлларидан бири академик 
лицейлар, умумий ўрта таълим мактаблари ўқувчиларини ҳаддан ташқари 
ортиқча зўриқишлардан қутқариш, ҳар бир ўқув предмети мазмунини 
тушунарли ва аниқ бўлишини таъминлаш, мураккаб материаллар 
такрорланишини имкон қадар камайтиришдан иборатдир. Бунинг учун махсус 
ва методик йўналишдаги ўқув фанларининг ўзаро алоқасини таъминлаш орқали 
таълимда маълум бир касбга йўналганлик талабларини татбиқ қилиш зарур. 
Дарҳақиқат, кейинги йилларда таълим тизими, жумладан, узлуксиз таълим 
тизимида ўқувчиларни меҳнат ва касб-ҳунарга йўллаш юзасидан тўпланган 
тажрибаларни ўрганиш ҳамда таҳлил қилиш шуни кўрсатадики, касб-ҳунар 


183 
таълими мазмунини такомиллаштиришда Ўзбекистоннинг маҳаллий ва 
этнографик шароитлари, ўқувчиларнинг қизиқишлари ҳисобга олинмаганлиги; 
азалдан 
ота-боболаримиз 
томонидан 
улуғланиб 
келинган 
халқ 
ҳунармандчилигига бўлган эътиборнинг камлиги; касб-ҳунар таълими бўйича 
илмий-назарий ва методик қўлланмаларнинг етарли даражада эмаслиги 
ўқувчиларда меҳнат қадриятлари ва касб-ҳунар ҳақида чуқур билим, малака ва 
кўникмаларнинг етишмаслигига олиб келди. 
Инсоннинг ҳар қандай ижодий фаолиятга, шу жумладан, меҳнатга ҳам 
ўрганиши ва маълум билимлар тизимини эгаллаши учун узоқ вақт катта бир 
босқични босиб ўтиши лозим бўлади. Билимнинг пухта ўзлаштирилиши шу 
билим ва малакаларнинг мураккаблик даражасига, ўрганиш усулларига, 
инсоннинг шахсий психофизиологик хусусиятларига боғлиқдир.
Ҳар бир инсоннинг меҳнати жамоада шаклланади ва жамоа учун қилинади. 
Дарсдан ташқари машғулотлар жараёнида ўқувчиларда турли ижобий 
хусусиятлар шаклланади ҳамда меҳнат интизоми тарбияланиб боради. Меҳнат 
жараёнида ижтимоий асос, ўз меҳнати маҳсулидан қониқиши, меҳнатни ташкил 
қилиш ишлари, инсониятнинг меҳнат қилиш тажрибасидан баҳраманд бўлиши 
доимий таҳлилий-синтетик масалаларни ечиш ва ҳоказолар инсон учун жуда 
муҳимдир.
Бугунги кунда жамиятимизнинг ижтимоий-иқтисодий тараққиёти, ҳозирги 
замон ишлаб чиқариш техникаси ва меҳнат тақсимотининг ҳар жиҳатдан пухта, 
илмий асосда ташкил этилиши ўсиб келаётган ёш авлодга ҳар томонлама 
ижобий таъсир кўрсатади. Бу эса ўқувчи-ёшларда маълум сифатларни: яъни, 
меҳнатсеварлик, мустақиллик, онглилик, фаолликни ривожлантиришни тақоза 
этади. 
Республикамизда вужудга келган янги ижтимоий-иқтисодий ўзгаришлар, 
миллий анъаналаримизнинг ўзига хос хусусиятлари, узлуксиз таълим тизими 
олдидаги давлат ва ижтимоий буюртмалар мутахассис кадрлар тайёрлаш 
сифатини яхшилаш, уларнинг педагогик маҳоратини ошириш ва қайта 
тайёрлаш жараёнини такомиллаштириш учун қатор зарур шарт-шароитлар 
яратди. 
Узлуксиз таълим тизимини ислоҳ қилиш ва уни ҳаётга жорий этишнинг 
илмий-назарий асоси бўлган «Кадрлар тайёрлаш миллий дастури»да 
таълимнинг барча бўғинлари ва даражаларида миллий ва умуминсоний 
қадриятларнинг устуворлигини таъминлаш асосида таълим олувчиларнинг 
маънавий ва ахлоқий фазилатларини ривожлантириш, шунингдек, болалар ва 
ёшларни маънавий, ахлоқий, интеллектуал ва жисмоний жиҳатдан тарбиялашда 
оила, ота-оналар, жамоат ташкилотлари, маҳаллалар, хайрия ва халқаро 
фондларнинг ролини кучайтириш зарурлиги қайд этилган. 
Ушбу вазифаларни амалга ошириш ўқувчиларни касб-ҳунарга йўллашга 
масъул бўлган, кўп жиҳатдан касб таълими ўқитувчиларнинг касбий педагогик 
тайёргарлик даражасини оширишни талаб этмоқда. Узлуксиз таълим тизимини 
ислоҳ қилиш ўқитувчининг ижтимоий-сиёсий онгига, маънавий камолатига ва 
касбий етуклигига боғлиқ. Бу борада ўқитувчиларнинг, яъни мутахассис 


184 
кадрларнинг касбий билимлари ва кўникмаларини янгилаш, ўқитувчида 
айниқса, касб таълими ўқитувчисида ўз педагогик фаолиятига ижодий 
ёндашишни шакллантириш зарур. Бу эса албатта, ўқитувчиларда ўз ишидаги 
ютуқ ва камчиликларни аниқлаш, ўқитиш жараёнидаги муҳим асосий 
томонларни топиб, улардан таълим-тарбия жараёнида фойдаланишларида 
муҳим ўрин тутади. 
Ўқитувчилар иш фаолиятининг ўзига хос хусусияти унинг кўп қиррали ва 
мураккаб, шу билан бирга ижодий характерга эга эканлигидадир. У болалар 
жамоасининг тадқиқотчиси, психологи, тарбиячиси сифатида ўзида 
назариётчилик ва амалиётчилик хусусиятларини мужассамлаштириши керак. 
Ўқитувчи доимо изланиб, ўз малакаси ва педагогик фаолиятини 
такомиллаштириб боради. 
Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларида олиб борилаётган касб 
таълимининг муваффақияти ўқувчи шахсининг шаклланишига қанчалик таъсир 
этаётганлигини аниқ баҳолаш орқали ҳам белгиланиши лозим. Акс ҳолда йил 
давомида олиб борилаётган меҳнат таълими дарслари шунчаки иш бажариш 
ёки қуруқ вақт ўтказишдангина иборат бўлиб қолаверади. Шунинг учун ҳар бир 
ўқитувчи, таълим муассасаларининг раҳбарлари таълим-тарбия жараёнида 
масаланинг ана шу томонига кўпроқ эътиборини қаратмоғи лозим. Зеро, барча 
меҳнат ва касб-ҳунар таълими ўқитувчиларини педагогик-психологик асосда 
назарий ва амалий жиҳатдан қуроллантириш замон талабидир. 
Касб таълими ўқитувчиси ўқувчилар меҳнат фаолиятини бошқарар экан, 
аввало, уларнинг мазкур меҳнат топшириқларини бажаришга бўлган 
муносабатларини аниқ белгилай олиши ва шу асосда иш тутиши керак. 
Меҳнатга муносабат эса ўқувчининг қизиқишлари, маълум билим доираси
кўникма ва малакалари, шунингдек, ўз эҳтиёжларини у ёки бу даражада 
қондириш асосида фаол ижобий ва салбий кўринишда намоён бўлиши мумкин. 
Бизнинг фикримизча, ўқувчи шахси тараққиётида меҳнат фаолиятига 
бўлган фаол ижобий муносабатларнинг таркиб топиши ва шаклланиши катта 
роль ўйнайди. Шу сабабли ўқитувчи имкони борича болада намоён бўлган 
юзаки ва салбий муносабат кўринишларини бартараф этиб, ижобий ва фаол 
муносабатларнинг ривожланиши учун зарур шарт-шароитларни излаши даркор. 
Чунончи, меҳнатга фаол ижобий муносабат меҳнат таълими ва тарбияси учун 
зарур бўлган қуйидаги сифатларнинг ривожланишига бирмунча замин яратади. 
Буни қатор тадқиқотлар ҳам тўғри таъкидлайди
1. Дарсдан ташқари машғулотлар жараёнида ўқувчилар меҳнатдан 
берилган топшириқларни бажариш жараёнида ҳар бир ишга ижодий ва 
мустақил ёндаша олиши ва топшириқларнинг барча босқичларини онгли 
равишда охирига етказиши. 
2. Дарсдан ташқари машғулотлар жараёнида ўқувчилар жамоа бўлиб 
бажариладиган барча ишларда фаол иштирок этиши ва меҳнат билан боғлиқ 
бўлган амалий ишларни муваффақиятли бажаришидан қаноатланиши. 
3. Дарсдан ташқари машғулотлар жараёнида ўқувчилар берилган 
топшириқларни бажариш жараёнида масъулиятни ҳис этиши, белгиланган 


185 
вазифани охирига етказишга ҳаракат қилиши ва бунга эришиши. 
4. Касб таълими ўқитувчилари ўқувчилада касб-ҳунар танлаш билан 
боғлиқ бўлган касб-ҳунарга қизиқиш уйғотиши, уларни кўрсатмали ва амалий 
ҳаракатлар ёрдамида меҳнат топшириқларини бажара олишга ўргатиши 
кабилар. 
Шундай қилиб, юқорида кўрсатилганларнинг барчаси ҳар бир дарсдан 
ташқари машғулотлар жараёнида ўқувчиларда таркиб топиши ва уни бажариш 
жараёнида мунтазам намоён бўлиб туриши лозим. 

Download 2,04 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   82   83   84   85   86   87   88   89   ...   104




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish