Илғор педагогик технологиялар асосида амалиётчи-психологлар
фаолиятини ривожлантириш
Б.Т. Аҳмедов,
ТерДУ ўқитувчиси
Амалиётчи-психологлари фаолиятини ривожлантириш курсларининг
самарадорлигини ривожлантириш, такомиллаштириш ва курсда эришилиши
мумкин бўлган натижаларни кафолатлашнинг мақбул йўли – малака
ривожлантириш тизимида илғор педагогик технологиялардан фойдаланиш
эканлигини кўрсатади.
Ж.О.Толипова ўқитиш воситаларини техник, табиий-тасвирий кўргазма
воситалари ва ахборот технологиялари ташкил этишини таъкидлаб ўтади.
Ўқитиш методлари сифатида эса оғзаки, амалий, кўргазмали, муаммоли-
изланиш, мустақил иш, таҳсил олишни рағбатлантириш ва асослаш, ўз-ўзини
назорат қилиш ва баҳолаш кабиларни қайд этади. Ишда маъруза, амалий ва
лаборатория машғулотлари, семинар, мустақил таълим, педагогик амалиёт,
битирув малакавий ишлари ўқитиш шакллари сифатида келтирилади.
Муаллифнинг фикрича, педагогик технологиялар дидактик ўйинлар,
муаммоли таълим, модулли таълим, ҳамкорликда ўқитиш ва лойиҳалаш
технологияларидан иборатдир.
Малака ривожлантиришда ўқув машғулотларининг қуйидаги таълим
шакллари ёрдамида ташкил этилиши муҳим аҳамият касб этади: маъруза,
семинар, давра суҳбати, мунозара, савол-жавоб, баҳс-мунозара, маслаҳат ҳамда
тренинг. Интерфаол таълимда фаол қўлланилувчи методлар сифатида
амалиётчи-психологлар баҳс-мунозаралар, муаммоли вазиятларни ҳал этиш,
тренинглар, ролли ўйинлар, ишбилармонлик ўйинлари, дебатлар, интервью,
намойиш (ёки ҳимоя) ва ўзига хос шартларга эга интерфаол методлар билан
етарли даражада таниш бўлишлари мақсадга мувофиқдир.
Амалиётчи-психологларнинг фаолиятини ривожлантириш курсларида
интерфаол таълимни ташкил этишда моҳияти ва қўлланилиш мақсадига кўра
190
баҳс-мунозаралар, муаммоли вазиятларни ҳал қилиш, тренинглар, ролли
ўйинлар, намойиш (ёки ҳимоя), видеотаҳлил ва ўзига хос шартларга эга
интерфаол методлардан самарали фойдаланиш мумкин. Зеро, мазкур методлар
амалиётчи-психологлар томонидан психологик хизмат моҳияти, мақсади,
тамойиллари ва йўналишлари борасидаги пухта билимлар, шунингдек,
фаолиятни тўғри режалаштира олиш, муайян тадбирлар (масалан, психологик
диагностика, психологик маърифат ва ташвиқот, психологик профилактика,
психокоррекция)га оид технологик харита ёки лойиҳаларни ишлаб чиқиш
борасидаги касбий фаолият кўникма ва малакаларига эга бўлиш имконини
беради. Малака ривожлантириш жараёнида амалиётчи-психологларни долзарб
психологик ва соҳага яқин педагогик муаммолар бўйича олиб борилган
тадқиқотлар натижалари, психологик хизматни ташкил этиш бўйича илғор иш
тажрибалари, шахсни ўрганиш ҳамда унинг ривожланишини таъминлашда
ривожлантирувчи таълим элементи сифатида намойиш (ёки ҳимоя) методидан
фойдаланиш ҳам кутилган натижаларни қўлга киритиш имконини беради.
Тингловчилар
томонидан
малака
ривожлантириш
курси
якунида
топшириладиган ижодий-малакавий ишларини тақдим этиш чоғида ҳам
намойиш (ҳимоя) методидан фойдаланиш кутилган натижаларни беради.
Мазкур метод амалиётчи-психологларда касбий фаолиятни ташкил этишга
нисбатан ижодий ёндашиш, ўз устида ишлаш, мустақил таълим олиш
кўникмаларини ҳам ривожлантиришга ёрдам беради.
Намойиш (ҳимоя) методидан фойдаланишда бир қатор шартларга амал
қилинади. Жумладан:
1)ўрганилиши назарда тутилган ёки талаб этилган муаммо бўйича изланиш
олиб бориш (мавжуд адабиётлар билан танишиш, танланган объектни кузатиш,
воқеа ёки ҳодисаларни таҳлил қилиш);
2) мақсадни аниқ белгилаш ва улар асосида муайян вазифаларни ҳал этиш;
3)тўпланган назарий маълумотлар, олинган амалий натижалар (кузатишлар
натижаси) ҳамда тезисларни умумлаштириб, муайян тартибга солиш;
4) компьютер варианти ёки плакатларда муаммонинг моҳиятини ёритиш;
5)намойиш
(ёки
ҳимоя)
юзасидан
мунозара
ташкил
этиш
(тингловчиларнинг намойиш (ёки ҳимоя) бўйича ижобий ва танқидий
фикрларини тинглаш);
6) намойиш (ёки ҳимоя)ни баҳолаш (билдирилган ижобий ва танқидий
фикрлар асосида ягона хулосага келиш).
Малака ривожлантириш жараёнида амалиётчи-психологлар томонидан
ижодий-малакавий ишлар бўйича намойиш (ёки ҳимоя) индивидуал ёки гуруҳ
асосида ташкил этилиши мумкин.
Намойиш ёки ҳимоя методи ёрдамида муаммо моҳияти, унинг ечими
ҳамда тавсияларнинг турли символ, схема, тасвир, расм, шакл, жадвал ва
ҳ.к.лар кўринишида ифодалаш анъанаси шаклланган.
Ўйин технологиялари ўзида ролли ва ишбилармонлик ўйинларини акс
эттиради. Курсларда машғулотларни ташкил этишда асосан ролли ўйинлардан
фойдаланиш мумкин.
191
Ролли ўйинлар амалиётчи-психологларда психологик хизматни самарали
ташкил этиш кўникма ва малакаларини ўзлаштиришга ёрдам беради. Таълим
жараёнининг иштирокчилари (масалан, ўқувчилар, ота-оналар, педагогик
жамоа вакили, эксперт, ижтимоий ташкилотларнинг ходимлари ва бошқалар)
сифатида турли ролларни бажариш асосида психологик мазмунга эга педагогик
муаммоларни ҳал этиш амалиётчи-психологлар томонидан зарур назарий
билимларни тўла англанишини таъминлайди. Ролларни ижро этиш асосида
мактаб амалиётида кўзга ташланувчи муаммоларнинг эътиборсиздек кўринган
жиҳатлари юзасидан ҳам фикрлаш имконияти юзага келади.
Шу сабабли, малака ривожлантириш тизимида турли кўринишдаги илғор
педагогик
технологиялардан
самарали
фойдаланиш
амалиётчи-
психологларнинг касбий билимларини бойитибгина қолмай, шу билан бирга
уларнинг курслардаги фаолликларини ҳам юзага келтиради, таълим мазмунини
ўзлаштиришга нисбатан ижодий ёндашишга ундайди.
Do'stlaringiz bilan baham: |