Ўзбекистон республикасида таълим


Касб таълимини ривожлантиришда ўзаро таъсир этиш усуллари



Download 2,04 Mb.
Pdf ko'rish
bet89/104
Sana24.02.2022
Hajmi2,04 Mb.
#227744
1   ...   85   86   87   88   89   90   91   92   ...   104
Bog'liq
2919-Текст статьи-7946-1-10-20200909

Касб таълимини ривожлантиришда ўзаро таъсир этиш усуллари  
 
Б.Р. Муқимов, ТИҚХММИ ассистенти 
Бугунги кунда Республикамизда олиб борилаётган умумтаълим 
реформалари ўзининг – касбий-педагогик таълимни ривожлантиришга 
эътиборлилиги билан муҳим аҳамият касб этиб бормоқда.
Касб-ҳунар таълими йўналишида кенг қамровли мутахассисларни 
тайёрлашда янги технологияларни ишлаб чиқиш ва уларни такомиллаштириш 
асосий омиллардан ҳисобланади. Ҳозир таълим жараёнига киритилаётган 
янгиликлардан бири ўқитишда интерфаол усулдан фойдаланишдир.
Интерфаол ўқитиш усулининг маъноси шундан иборатки, дарс жараёнида 
барча талабалар ўзаро, ўқитувчи ёки компьютер билан диалог режимида 
бўладилар ва фикрлашга жалб этиладилар. Бунда улар ўзлари билган ва ўйлаган 
нарсаларни тушунишларига ва рефлекс ҳосил қилишларига имкон туғилади. 
Ўқув материалларини ўзлаштиришдаги талабаларнинг ўзаро фаолияти ушбу 
дарс жараёнига ҳар бир талабадан ўз улушини қўшишни тақозо этади. Бу ўз 
навбатида ўзаро билим ва ғояларнинг алмашувига олиб келади. Ушбу 
мулоқотлар ўзаро қўллаб-қувватлаш муҳитида амалга ошадики, бунда 
талабалар 
янги 
билимларни 
эгалайдилар, 
фикрлаш 
фаолиятларини 
ривожлантирадилар.
Интерфаол фаолият асосан бешта элементдан иборат: ўзаро боғлиқликнинг 
позитивлиги, шахсий жавобгарлик ҳисси, ўзаро ҳамкорлик таъсирлари, 
гуруҳларда ишлаш ва ҳамкорлиқда ишлаш янгиликлари жамланган бўлади.
Диалог режимида ишлашда фақат бир кишининг узлуксиз равишда 
фикрини билдиришини ва ўз фикрини бошқаларнинг фикридан устун 
қўйишини истеъсно этади. Масалан: Вереҳагин ўз илмий тадқиқотини 
талабалик йилларида яратган. Бу ерда талабалар танқидий фикрлашга, 
мураккаб масалаларни ечишда таҳлил ва мос келадиган маълумотлар асосида 
ечишга, муқобил фикрларни таққослашга ва дискуссияларда қатнашишларни 


192 
ўрганадилар. Ушбу мақсадда диалогли дарсларда талабаларнинг индивидуал, 
жуфтлик ва гуруҳлик ишларини ташқил этиш, тадқиқот лойиҳаларини қўллаш, 
бошқариш ўйинларини ташқил этиш, ҳужжатлар ва маълумотлар омиллари 
билан ишлаш, ижодий ишларни қўллаш лозим. Ўқитишнинг интерфаол 
усуллари касбий педагогик савиянинг етук таълим йўналишидан 
фойдаланишни фаоллаштиради ва уларни қўллайди, ўқитиш жараёнига 
мустақиллик элементларини олиб киради.
Интерфаол усуллар аудиторияда ҳақиқий ҳамкорлик муҳитини вужудга 
келтиради. Ўқитувчи талабалар билан ижодий ҳамкорликда ишлашни ўрганади. 
Интерфаол усуллар яхши дарсларнинг тайёр рецепти бўлмасдан, асосланган 
ўзгартиришлар ва ностандарт ҳамда маъсул ечимларни қабул қилиш бўйича 
олиб бериладиган ишларни тақозо этади. Бу ўз навбатида ўқитувчи учун 
қуйидагиларга имкон яратади:
1. Талабаларнинг дарс мавзусига бўлган қизиқишларини таъминлашни.
2. Ўқув материалининг янада мустаҳкамроқ ўзлаштирилишига эришишни.
3. Аналитик фикрлашни юксалтиришни.
4. Касбий-педагогик кўникмаларни шакллантиришни.
5. Барча талабаларни ўқув жараёнига фаол жалб этиш учун шароитлар 
яратишни.
6. Ўқув гуруҳида ёқимли, қулай бўлган микроиқлимни таъминлашни.
Интерфаол ўқитиш тизими бир вақтнинг ўзида бўлғуси мутахассисларда 
касбий-педагогик тайёргарлик кўникмаларини оширадиган бир нечта 
масалаларни ечиш имконини туғдиради. Энг асосийси – ўқувчилар ўртасида 
эмоционал мулоқотларни ўрнатишга ёрдам беради, ўз ўртоқларининг 
фикрларига қулоқ тутишга ўргатади.
Касб таълими ўқитувчиларига интерфаол усуллар юқори самара берадиган 
янгиликларни ўз фаолиятларида қўллашлари учун имкон беради. Бу ўз 
навбатида касбий таълимнинг сифатини оширишга олиб келади. 

Download 2,04 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   85   86   87   88   89   90   91   92   ...   104




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish