Ўзбекистон республикасида таълим



Download 2,04 Mb.
Pdf ko'rish
bet92/104
Sana24.02.2022
Hajmi2,04 Mb.
#227744
1   ...   88   89   90   91   92   93   94   95   ...   104
Bog'liq
2919-Текст статьи-7946-1-10-20200909

 
 


198 
Таълим жараёнига технологик ёндашув
 
Ф.Н. Мухамедова, Низомий номидаги ТДПУ талабаси 
 
Ўзбекистон Республикасида таълим соҳасида ўтказилаётган туб 
ислоҳотларнинг мазмуни бугунги кунда таълим жараёнини лойиҳалашга янгича 
ёндашув билан бойиб бормоқда. 
Таълимга технологик ёндашув таълим жараёнини аниқ воситалар ёрдамида 
самарали бошқариш ва қўйилган ўқув мақсадларига муваффақиятли эришиш 
натижаларини кафолатлайди.
Педагогик технология – вақт тақсимотига мувофиқ дастурланиб, илмий 
жиҳатдан асосланган ҳамда кутилган натижага эришишни таъминловчи педагог 
жараённинг барча босқич ва қисмларининг вазифалари аниқ белгиланган 
тизим.
Таълим технологиялари педагогик фаолиятнинг маълум соҳасини қамраб 
олади.
Дидактик жараён босқичларини муайян кетма-кетликда қуриш 
ўқувчиларнинг билим фаолиятини мавзу бўйича белгиланган мақсадларга мос 
ҳолда танланган ўқитиш методлари ёрдамида ташкил этиш демакдир. Ўқитиш 
методлари ўз моҳияти ва мазмунига кўра маълум педагогик назарияга 
асосланган у ёки бу таснифга тегишли бўлади. Уларнинг самарадорлиги 
тўғрисида фикр юритилганда ўқитиш жараёнини изга соладиган ва уни 
мақсадли йўналтира оладиган, ўқитувчи ва ўқувчининг ҳамкорликдаги 
фаолиятини таъминлаш барча таълим муассасаларининг олдига қўйилаётган 
мақсадга нечоғлик эришилаётганини кўзда тутиш керак. Ёхуд ўқитиш 
методлари бевосита таълим амалиёти билан алоқадор концепцияcидир. 
“Ўқитиш методи дастлаб педагог онгида фаолиятнинг умумлашган лойиҳаси 
тарзида мавжуд бўлади. Бу лойиҳа амалиётга ўқитувчи ва ўқувчи 
фаолиятларининг ўзаро туташуви текислигида, ўқитиш ва ўқишнинг аниқ 
ҳаракатлар, амаллар ёки усуллар мажмуаси сифатида жорий этилади. 
Методнинг бошқа намоён бўлиш шакллари йўқ, сабаби умумий ҳолда ўқитиш 
методи ўзида фаолиятнинг дидактик моделини ифода этади”.
Педагогик нашрларда ўқитиш методларини фаол ва суст гуруҳларга 
ажратиш ҳоллари мавжуд. Агар ҳар бир метод белгиланган у ёки бу мақсадни 
ечишда ўз ўрнида ишлатилса, шубҳасиз, фаолдир. Педагогик технологиялар 
ҳам дарсда ўқувчилар фаолиятининг юқори даражасини таъминлаш асосида 
олдиндан белгиланган мақсадга эришишга қаратилади. Шу боисдан, бу фаслда 
ҳали педагогик амалиёт учун нотаниш бўлган хорижий дидактикасига оид 
методлар ҳақида фикр юритилади.
Американинг “Street law” (кўча қонуни) дастури бугунги кунда ер юзининг 
кўплаб давлатлари томонидан “аср” га олинган ва таълим маконига ўрнашиб 
қолмоқда. Бунга сабаб дастурдан ўрин олган юзлаб ўқитиш методларининг 
фаоллиги, жозибалиги ва таъсирланганлигидир. Улар ёрдамида ўқувчилар ўз 
фикрларини эркин ифодалаш, ахборотларни танқидий қабул қилиш, ҳақ-


199 
ҳуқуқларини англаб етиш каби имкониятларга тезда эга бўладилар. Ўқитувчи 
эса дидактик жараённи қуришда бу методлардан оқилона фойдаланиши, уларни 
мавзу бўйича ўқув элементларининг мураккаблиги ва вақт тиғизлигига қараб 
чалғиштириш лозим. Қуйида “Street law” дастуридаги баъзи методларни кўриб 
чиқамиз.
“Ақлий ҳужум” методининг моҳияти жамоа ҳамкорлиги асосида 
муаммони ечиш жараёнларини вақт бўйича бир қанча босқичларга (ғояларни 
генерациялаш, уларни танқидий ва конструктив ҳолатда ишлаб чиқиш) 
ажратишдан иборат.
Дарс жараёнида ақлий ҳужумдан мақсадли фойдаланиш ижодий, 
ностандарт тафаккурлашни ривожлантириш гарови ҳисобланади. “Ақлий 
ҳужумни” уюштириш бир мунча содда бўлиб, ундан таълим мазмунини 
ўзгартириш жараёнида фойдаланиш билан биргаликда ишлаб чиқариш 
муаммоларининг ечишни топишда ҳам жуда қўл келади. Дастлаб гуруҳ 
йиғилади ва улар олдига муаммо қўйилади. Бу муаммо ечими тўғрисида барча 
иштирокчилар ўз фикрларини билдирадилар. Бу босқичда ҳеч кимнинг ўзга 
киши ғояларига ҳужум қилиш ёки баҳолашга ҳаққи йўқ.
Демак, “ақлий ҳужум” йўли билан қисқа вақтда ўнглаб ғояларни юзага 
чиқиш имкониятлари мавжуд бўлади. Аслини олганда ғоялар сонини қўлга 
киритиш асосий мақсад эмас, улар муаммо ечимини оқилона ишлаб чиқиш 
учунгина асос бўладилар. Бу метод шартларидан бири ҳеч қандай ташқи 
таъсирсиз қатнашувчиларнинг ҳар бири фаол иштирокчи бўлиш керак. 
Билдирилган ғояларнинг беш ёки олтитасигина асосий ҳисобланиб муаммо 
ечимини оқилона топишга салоҳиятли имкониятлар яратади.
Шундай қилиб, “ақлий ҳужум” қоидаларини қуйидагича белгилаш 
мумкин:
- олға сурилган ғоялар баҳоланмайди ва танқид остига олинмайди;
- иш сифатига эмас, сонига қаратилади, ғоялар қанча кўп бўлса шунча 
яхши; 
- исталган ғояларни мумкин қадар кенгайтириш ва ривожлантиришга 
ҳаракат қилинади;
- муаммо ечимидан узоқ ғоялар ҳам қўллаб-қувватланади;
- барча ғоялар ёки уларнинг асосий мағзи (фаразлари) қайд этиш йўли 
билан ёзиб олинади;
- “ҳужум”ни ўтказиш вақти аниқланади ва унга риоя қилиниши шарт; 
- бериладиган саволларга қисқача (асосланмаган) жавоблар бериш кўзда 
тутилиши керак.
“Ақлий ҳужум” қийин вазиятлардан қутилиш чораларини топишга, 
муаммони кўриш чегарасини кенгайтиришга, фикрлаш бир хиллийлигини 
йўқотишга имкон беради. Энг асосийси, муаммони ечиш жараёнида курашиш 
муҳитидан ижодий ҳамкорлик кайфиятига ўтилади ва гуруҳ янада бирлашади.
Қўлланиш 
мақсадига 
кўра 
бу 
метод 
универсал 
ҳисобланиб 
тадқиқотчиликда (янги муаммони ечишга имкон яратади), ўқитиш жараёнида 
(ўқув материалларини тезкор ўзлаштиришга қаратилади), ривожлантиришда 


200 
(ўз-ўзини бирмунча самарали бошқариш асосида фаол фикрлашни 
шакллантиради) асқотади. 
“Ақлий ҳужум” иштирокчилари олдига қўйилган муаммо бўйича ҳар 
қандай мулоҳаза ва таклифларни билдиришлари мумкин. Айтилган фикрлар 
ёзиб борилади ва уларнинг муаллифлари ўз фикрларини қайтадан хотирасида 
тиклаш имкониятига эга бўлди. Метод самараси фикрлар хилма-хиллиги билан 
тавсифланади ва ҳужум давомида улар танқид қилинмайди, қайтадан 
ифодаланмайди. Ақлий ҳужум тугагач, муҳимлик жиҳатига кўра энг яхши 
таклифлар генерацияланади ва муаммони ечиш учун зарурлари танланади.
Ўқитиш жараёнида, педагогик технологиялар талаблари асосида ифода 
этилган, Я.А.Коменскийнинг ўқитишнинг авторитар технологияси асослаб 
берилган. Ҳозирги замон авлодининг ривожланиш суръати асосида педагогнинг 
ўқувчига бўлган муносабатини эркинлаштириш, ҳамда ўқитишнинг шахсга 
йўналтирилган технологиялар орқали таълим самарадорлигини ошириш 
долзарблигини ўрганилди. 
Шунингдек, шахсий фазилатларга асосланган таълимни, жаҳон фани 
шаклланишига ўз ҳиссасини қўшишга ўргатиш даркор, ҳамда Американинг 
“Street law” дастури асосида ўқитиш интерфаол методларини фаол ва суст 
гуруҳларга ажратилиб энг фаол методлардан фойдаланиш йўллари кўрсатиб 
берилган. 
Шундай қилиб, юқоридаги интерфаол методларни таълим жараёнига 
татбиқ этиш орқали таълим самарадорлигини ошириш ва таълим жараёнига 
технологик ёндашиш мумкин.

Download 2,04 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   88   89   90   91   92   93   94   95   ...   104




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish