Ўзбекистон республикасида таълим



Download 2,04 Mb.
Pdf ko'rish
bet82/104
Sana24.02.2022
Hajmi2,04 Mb.
#227744
1   ...   78   79   80   81   82   83   84   85   ...   104
Bog'liq
2919-Текст статьи-7946-1-10-20200909

 
 
Таълим олувчиларда математик қобилиятни ривожлантиришнинг 
психологик асослари 
Г.А. Артикова,
Ўзбекистон Республикаси Қуролли кучлар Академияси 
 
Фан-техника тараққиётининг ютуқларини фанлар мазмунига сингдириш, 
ўқитиш воситаларини такомиллаштириш, бозор муносабатларига ўтаётган 
давлат ва жамиятнинг кадрларга бўлган талаблари асосида таълим жараёнини 
такомиллаштириш, самарадорлигини оширишда ҳар бир ўқув предмети ўз 
ҳиссасини қўшиши керак. Баркамол авлодни тарбиялаш, етук мутахассисни 
тайёрлаш муаммолари таълим муассасаларида ўқитиладиган барча фанлар, 
жумладан, математика фанларининг мақсади, мазмуни, структураси ва 
вазифаларини қайта кўриб чиқишни талаб этади.
Ғарб давлатлари олимлари таклиф этган математика таълимининг янги 
концепциясига кўра: 
- математикага тайёр предмет сифатида эмас, балки инсон фаолияти 
сифатида қаралиши лозим; 
- математикани ўрганишга мажбурлаш эмас, уни қўллаш керак; 
- математикани ўқитиш ғояларни узатиш эмас, қайтадан янгиликни очиш 
шаклида бўлсин; 
- борлиқ олам математиканинг иловаси эмас, балки ғояларнинг манбаига 
айлансин; 
- асосий урғу алоҳида олинган фактларга эмас, балки математик ғоялар 
орасидаги боғланишларга берилиши керак; 


175 
- машқлар наборига эмас, курс мазмунининг бойлигига эътибор бериш 
лозим; 
- математикани ўрганишда муҳими кўникма эмас, балки уни тушунишдир.
Математикани ўқитишдан кўзланган мақсад унинг жамият тараққиёти ва 
шахсни шакллантиришдаги ўрни билан аниқланади. Тарихдан математиканинг 
инсон продуктив фаолияти учун зарур бўлган воситаларни яратиш, қўллашга 
қаратилган - амалий ва инсон тафаккури билан боғлиқ бўлган оламни идрок 
этиш, ўзгартиришга қаратилган математик методларни эгаллашга асосланган 
психологик қирралари шаклланиб келган. 
Математика ўсиб келаётган ёш авлодни камол топтиришда ўқув фани 
сифатида кенг имкониятларга эга. Математик тафаккур объектлари ва уларни 
ясаш ҳақида мантиқий хулосалар чиқариш, мулоҳазаларни шакллантириш, 
асослаш ва исботлаш кўникмаларини шакллантиради ва бу асосда мантиқий 
тафаккур 
ривожланади. 
Бундан 
ташқари 
алгоритмик 
тафаккурни 
шакллантириш, маълум бир алгоритм бўйича фаолият кўрсатиш ва янгиларини 
қуриш кўникмасини тарбиялайди. Математикадан мисол ва масалаларни ечиш 
жараёнида тафаккурнинг ижодий ва амалий қирралари ривожланади. 
Математик исботлардаги аниқ, қисқа, равон фикр юритиш, геометрик
шаклларни тасаввур қилиш, улардаги симметрия, қатъий қонуниятлар асосида 
гўзалликни кўра олишга ўргатиш орқали ўқувчиларга эстетик таълим-тарбия 
берилади. 
Математика ўқувчиларда ирода, диққатни тўплаб олишни, қобилият ва 
фаолликни, тасаввурини, шахснинг аҳлоқий сифатларини (қатъиятли, аниқ 
мақсадга интилиш, ижодкор, мустақил, маъсулиятли, меҳнатсевар, интизомли 
ва танқидий фикрлаш) ҳамда ўзининг қараш ва эътиқодларини далиллар 
асосида ҳимоя қила олиш кўникмаларини ривожлантиради. 
Математикани ўрганиш жараёнида инсон тафаккурининг усул ва 
методлари қаторига индукция ва дедукция, умумлаштириш ва аниқлаштириш, 
анализ ва синтез, абстракциялаш, аналогия, таснифлаш ва системалаштириш 
кабилар қўшилади. 
Таълим жараёнида ўқувчиларнинг ўқув фаолиятини ўрганган
Л.С.Выготский, В.В.Давыдов, Д.Б.Эльконин, П.Я.Гальперин, Н.Ф.Талызина, 
А.Н.Леонтьев ва бошқалар математик таълимнинг бош мазмунини масалаларни 
ечишда қўлланиладиган умумий усуллар ташкил этган бўлиб, ўқувчилар 
фаолияти бу усулларни эгаллашга қаратилган бўлиши лозим дейдилар. 
Математик фаолиятни ўргатиш назарияси асосчилари (А.А.Столяр, В.А.Байдак, 
О.Б.Епишева) унинг қуйидаги босқичларига эътибор қаратганлар: 
- эмпирик материални математика тилига ўтказиш, яъни математик 
моделни қуриш; 
- математик материални мантиқий ташкил этиш, яъни биринчи босқичда 
олинган моделни тадқиқ этиш; 
- математик назарияни қўллаш. 
Маълумки, қобилият устида кўзга кўринган машхур психологлар 
В.Н.Мясишев, А.Г.Ковалев, А.С.Лейтес, К.К.Платоновлар илмий изланишлар 


176 
олиб борганлар. Улар бу масалага шахснинг сифатлари орқали ёндошганлар. 
Шу боис А.Г.Ковалёв қобилиятга қуйидагича таъриф беради: қобилият – инсон 
ҳал қилиши лозим бўлган муаммони юқори натижали қилиб ҳал этиш 
имкониятини таъминловчи фаолиятни юзага келтирувчи шахс сифатларининг 
синтезидан иборатдир. Бу борада С.Л.Рубинштейн, В.А.Крутецкийлар шахсни 
индивидуал ҳусусиятларидан келиб чиққан ҳолда изоҳлашга ҳаракат қилишган. 
Шу боис В.А.Крутецкий математик қобилиятни қуйидаги жиҳатларини 
ажратишга ҳаракат қилади: ўқувчиларни математик амал, муносабат, сонлар, 
қонуниятлар, фактларни эсда сақлаш, фикрлаш жараёнида керак бўладиган 
математик қонуниятлар, фактларни ажрата билиш, фикрлашни энг қисқа йўл 
билан олиб бориш, математик қонуният, фактларни бир-биридан ажрата билиш 
кабиларни назарда тутади. Лекин математик қобилиятни ривожлантириш учун 
бу юқоридаги сифатларни амалга оширишнинг ўзи етарли эмас, шулар 
қаторида ўқувчиларнинг фикрлашида математик нозикликни сезиб олиш, 
берилган муаммо учун мос ва яқин бўлган муносабат, қонуният, фактларни 
билимлар банкидан мушоҳадалаш йўли билан ажрата билиш ва уни тартибга 
сола билиш, бу ажратилган маълумотларни ўринли, унумли татбиқ эта олиш, 
ҳосил қилинган натижалардан тегишли, умумлашган ҳулосаларни чиқариш, бу 
чиқарилган ҳулосаларни кейинги ҳосил бўладиган муаммоларга татбиқ этиши 
учун уларни назарий-методик тайёрлаш каби сифатлар мавжуд-ки, айниқса, 
кейинги учта сифат ўқувчиларда ўзига ҳос оригиналликни яратишга, уларда 
математик қобилият ўсиб, ривожланиб, талантга айланишига имконият яратиб 
беради. Шу сабабли учун ҳам математикани ўрганиш структуравийлиги 
жиҳатидан асосан ижодий бўлиб, унда эвритик, қисман изланиш, изланиш, 
репродуктив методлар ўқувчини математикани тушунишга ва у билан 
бошланғич муаммони таркибий муаммога чуқурроқ қилиб ўтказишга имконият 
яратиб берувчи педагогик ва методик технология бўлиб ҳизмат қилади. 
Шунинг учун математик ижодкорлик – ўзининг таркибий жиҳатидан анча 
мураккаб ва жуда секин амалда пайдо бўладиган, ижодкорни жуда секинлик 
билан оммага таништирадиган жараёндир. 

Download 2,04 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   78   79   80   81   82   83   84   85   ...   104




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish