Ўзбекистон республикасида таълим



Download 2,04 Mb.
Pdf ko'rish
bet75/104
Sana24.02.2022
Hajmi2,04 Mb.
#227744
1   ...   71   72   73   74   75   76   77   78   ...   104
Bog'liq
2919-Текст статьи-7946-1-10-20200909

 
 
 


156 
Узлуксиз таълим тизимида ўспирин ёшдаги болаларни маънавий-ахлоқий
фазилатларини ривожлантириш 
 
А.Ж.Айназарова,
Корақалпоқ давлат университети 
 
Болаларнинг мазмунли дам олиши, янги ғоялар ва янгича шижоат билан 
ўқишларига қайтиши учун таътил даври мактаб кунларида вақт етмаган 
қизиқарли ва фойдали машғулотлар билан бойтилиши кераклиги ўта долзарб ва 
муҳим вазифалардан бўлиб хисобланади.
Болалар ва ёшларнинг ҳам ижодий меҳнатга лаёқатли, кучли иродага, 
чидам ва сабр-матонатга эга бўлишига, соғлом, жисмонан бақувват бўлишига 
ҳам ўзбек ва қорақалпоқ халқ педагогикасида тарбиянинг муҳим таркибий 
қисми сифатида қаралади. Жисмонан чиниқиш ва камолотга ёрдам берадиган 
машқлар, болалар ўйинлари ва тадбирлар сценарийлари ўқувчиларни меҳнатга 
ва Ватан ҳимоясига тайёрланишига қаратилган тарбиявий жараён тизими 
анъанавий тарбияда етакчи ўринни эгаллайди. 
Педагогика соҳасида соғломликни таъминлашга қаратилган йўналишни 
кўриб чиқишда даврнинг у ёки бу бўлган мобайнида педагогик ғоя ҳамда 
тафаккурни ривож топдириш хусусиятларини инобатга олиш ғоят муҳимдир. 
Тарихий педагогик таҳлиллар шундан далолат берадики, инсонпарварлик 
йўналишидаги қатъий нуқтаи назарда олимлар, амалиётчилар ва жамоат 
арбобларининг педагогик меросидаги энг асосий қадриятлардан бири 
индивидуал саломатликдир. 
Ўқувчиларнинг соғлом бўлишини таъминлаш муаммосини ҳал этган 
амалиёт таҳлилининг далолат беришича, бу амалиёт қоида тариқасида 
ўқувчиларга таълим ва тарбия беришнинг анъанавий мазмун ва моҳияти ҳамда 
соғликка зўр келадиган технологиясини ёқлаб келди. Шу муносабат билан 
саломатлик маданиятини шакллантириш дастурларини жорий этиш ҳамда 
соғлиқни муҳофаза қилишга қаратилган услубий воситаларнинг қўлланиш 
экспериментал мактаблар доираси ёки ташаббускор педагоглар фаолияти билан 
чекланиб қолди. 
Таълим олувчилар соғлиғини сақлаш, мустаҳкамлаш ҳамда уларнинг 
соғлом бўлишини шакллантириш масалаларига доир илмий тадқиқотлар 
таълим 
муассасасининг 
гигиеник 
моделига 
йўналтирилган 
бўлиб, 
ўқувчиларнинг индивидуал соғломлигини яратиш механизмларини назарда 
тутмасди, шу сабабли уларнинг самарадорлиги юқори эмас. 
ХХ аср охирларига келиб, таълим валеологиясида зиддиятларнинг бутун 
бир туркуми очиқ равшан кўриниб қолди. Булар инсоннинг ижтимоий ва 
биологик ривожланиши, унинг яхши турмуш, фаол тарзида узоқ умр кўришга 
бўлган интилиши билан кўпайиш даражаси пасайиб, касалликлар сони ортиб 
бориши ўртасидаги зиддият касалликлар туфайли иқтисодий талофат ва бой 
беришлар ортиб бориши билан боғлиқ муаммолар кескинлашганлиги, айни бир 
вақтда, илм-фанда “инсон ва унинг соғлиғи” деган мўъжизавий муаммога 


157 
қизиқиш ортганлиги бўлиб, буларнинг ҳаммаси натижада илмий билишнинг 
янги тармоғи - валеология юзага келишига ҳамда унинг педагогика шахобчаси 
сифатида кескин ривожланиб боришига олиб келди.
Таълимни ривожлантиришнинг сифат жиҳатидан юқорилаб борувчи 
босқичида педагогик валеология соғлом инсонни тарбиялаш муддаоси 
атрофида гигиена ғояларини, жисмоний тарбия, антропологик ва 
инсонпарварлик йўналишидаги педагогика назарияларини бирлаштирди. Ана 
шу мақсадда ўсиб келаётган авлод соғлиғи муаммосини кескинлаштириб 
юборган таълим тизимининг объектив ижтимоий буюртмасида ўз якунисини 
топди. Шу билан бирга таълимнинг демократлаштириш сари юриши бошланган 
шароитдагина валеологик ғояларни амалиётда рўёбга чиқариш мумкин бўлди. 
Педагогик 
валеологиянинг 
назарий 
қоидалари 
жамланган 
тарзда 
“Соғломлаштириш мактаблари” фаолияти амалиётида ўз ифодасини топди. 
Мамлакатимиз ва хориждаги педагог олимлар, психологларнинг, физиологлар 
ва тиббиёт соҳаси мутаҳассисларининг тадқиқотларига таяниш, ўқувчиларга 
таълим-тарбия беришнинг миллий анъаналарига риоя этиш ана шу таълим 
муассасаларининг бошқалардан ажралиб турувчи ўзига хос хусусияти бўлиб 
қолди. 
Ҳозирда болалар оромгоҳлари қўшимча тарбия маскани бўлиб келмоқда. 
“Таълим муассасасидаги қўшимча таълим йўриқномаси”да муассасанинг шахс 
камолати учун зарур бўлган шарт-шароитларни яратиш соғлиқни 
мустаҳкамлаш ва ўз фикрига эга бўлиш каби зарур вазифалар аниқ баён 
этилган:
- уларнинг жамият ҳаётидаги адаптацияси; 
- уларнинг маданиятини шакллантириш; 
- бўш вақтини мазмунли ўтказишни ташкиллаштириш. 
Шунингдек йўриқномада муассасанинг ташкилий фаолияти асослари баён 
этилган. 
“Болалар соғломлаштириш оромгоҳларининг тузилиш ва моҳияти” 
йўриқномасида оромгоҳларнинг ҳаётий фаолияти ҳақида баён этилган.
Бу мавзуни тўлиқ очиб бериш учун фалсафа, педагогика, психология 
фанлари қўл келади. Методологиянинг юқори чўққиси бўлмиш фалсафа тарбия 
тизими концепциясини, шунингдек, болалар оромгоҳларида юзага келадиган 
педагогик муаммоларини ҳал қилишда зарур манба ҳисобланади. Зарурий, 
тасодифий, умумий, якка ва ягона фалсафа категориялари танқидий фикрлашни 
ривожлантиради. 
Умумий педагогика тарбиянинг асосий қоидаларини, таълим ва тарбия 
жараёнини ташкиллаштириш принципларини ўрганди. Педагогика тарихи эса 
ўз навбатида, тарбия жараёнини кузатиш ва тарбия тизимидаги муаммоларни 
ҳал қилишга имкон беради. 
Мамлакатимизда ўқувчи ёшлар таълим-тарбиясига катта эътибор қаратиб 
келинмоқда. Айни пайтда ўғил-қизларимизнинг ёзги таътилда бўлишларига 
қарамай, Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги томонидан 
болаларни жисмонан соғлом, ақлан заковатли бўлишлари учун ёзги оромгоҳлар 


158 
фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари ишлаб чиқилган. 
Минглаб ўқувчилар шинам оромгоҳларда ва мактаб қошида очилган спорт-
соғломлаштириш оромгоҳларида ҳордиқ чиқаришмоқда. Бундан ташқари 
миллион нафардан зиёд ўқувчи мактабдан ташқари таълим муассасалари, 
болалар ва ўсмирлар спорт мактаблари ҳамда маҳаллалардаги спорт 
тўгаракларида дам олишмоқда, дам олиш билан бирга соғлом бўлиб, вояга 
етишлари учун янги замонавий дидактик услублар, ёндашувлар, педагогик 
технологиялар, дам олиш жараёнини лойиҳалаш, модернизация қилиш бугунги 
ёшларимизни ҳар тамонлама етук, маънавий-ахлоқий фазилатларини оширишда 
муҳим восита бўлиб келмоқда. 

Download 2,04 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   71   72   73   74   75   76   77   78   ...   104




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish