Ўзбекистон республикасида таълим


Олий касбий таълимда фанлараро боғланишни узвийлаштириш ва уни



Download 2,04 Mb.
Pdf ko'rish
bet76/104
Sana24.02.2022
Hajmi2,04 Mb.
#227744
1   ...   72   73   74   75   76   77   78   79   ...   104
Bog'liq
2919-Текст статьи-7946-1-10-20200909

Олий касбий таълимда фанлараро боғланишни узвийлаштириш ва уни 
амалга ошириш муаммолари 
 
Ш.Э. Мамаражабов,
Педагогика фанлари номзоди,
Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти доценти 
А.З.Махмадиёров,
Тошкент архитектура-қурилиш институти катта ўқитувчиси 
 
Олий таълим муассасаларида (ОТМ)да Касб таълими методикасининг 
вазифаларидан бири, касбга оид техник маълумотларни Касб таълими 
методикаси курси мазмунида аниқлаш ва кучайтириш орқали талабаларнинг 
ҳам фанни ўрганишга, ҳам касбни эгаллашга бўлган қизиқишини ошириш, 
натижада уларнинг илмий дунёқарашини шакллантириш, уларнинг онгига 
доимо оламнинг моддийлиги, ҳодисаларнинг ўзаро боғлиқлигини сингдириб 
боришдан, касбга доир билимларини чуқурлаштиришдан иборатдир.
Бу эса фанлараро боғланиш (ФАБ)ни узвийлаштириш масаласини 
қўяди. Аввало бу узвийлик педагогика фанлари ичида бўлиши лозим. Унинг 
таъминланиши талабаларнинг педагогик билимларни бўлажак касбида 
ижодий қўллашга тайёрлайди, шунингдек, бу билимларнинг касбий фанлар 
орқали чуқур ва пухта ўзлаштиришлари учун жалб этади. Тўғри ўрнатилган 
боғланиш бир фанни иккинчиси тўлдириб бориши, уларнинг бир-биридан 
ажралиб қолмаслигини таъминлайди. Фанлар ўзаро яхши боғланмаса, 
талаба олам ҳодисалари билан, касбий билимлар ва амалиёт билан 
тўқнашганда унинг олдида ожиз бўлиб қолади. Боғланиш етарли даражада 
бўлса, оламнинг моддийлиги, ҳодисаларнинг бирлиги, уларнинг бир-
биридан ажралмаслиги талабалар онгида шаклланиб боради. Ўқитишдаги 
системалилик ва кетма-кетлик тамойилига кўра билимларни илмий 
асосланган системада ўргатилиши, ҳар бир ўрганиладиган материал аввал 
ўрганилганларга асосланиши, келажакда ўрганиладиганларга имконият 
туғдирадиган бўлиши ва амалиёт билан мустаҳкамланиши керак.
Тадқиқотчи-педагоглар 
ўзларининг 
тадқиқотларида 
ва 
таълим 
муассасаси ўқитувчилари фаолиятида ФАБнинг узвийлигини амалга 
оширишда қуйидаги йўналишларни ажратиб кўрсатиш мумкин : 


159 
1.Ўқув 
фанларини 
ўрганишнинг 
узвийлигини 
аниқлаш. Бу 
мувофиқлик шундай бўлиши керакки, бир фаннинг ўрганилиши иккинчи 
фаннинг ўрганилиши учун замин тайёрлаши лозим. 
2. Тушунчалар ва малакаларни шакллантиришда узвийликни вужудга 
келтириш. 
3.Умумий 
тушунчалар, 
қонунлар 
ва 
назарияларни 
интерпретациялашда бирликни таъминлаш. 
4. Умумий тушунча ва малакаларни шакллантиришда бир хил 
ёндашувни вужудга келтириш. Масалан, талабаларда кўпгина фанлар учун 
умумий ҳисобланган ўқув адабиётлари билан ишлаш, ўлчаш, ҳисоблаш, 
график ва бошқа малакаларни шакллантиришда умумий ёндашувни 
вужудга келтириш. 
5. Талабаларни илмий дунёқарашини шакллантириш. 
6.Турли 
фанларда 
қўлланиладиган 
тадқиқот 
услубларининг 
умумийлигини кўрсатиш. 
7.Турли ўқув фанлари 
дарсларида ўрганиладиган бир хил 
масалаларни талабаларнинг ўқишга муносабатига салбий таъсир 
этмаслиги учун ўриндошларини жойлаштириш. 
Ўтказилган тадқиқотларимиз ва иш тажрибаларимиз асосида таълимда 
ФАБни амалга оширишнинг қуйидаги усулларини кўрсатиб ўтамиз:
 ўрганилаётган ҳодисанинг илгари бошқа фан дарсларида ўрганилган 
ҳодиса билан ўзаро алоқасини кўрсатиш; 
 бирор ҳодисани ўрганишда илгари бошқа фанда талабалар 
томонидан ўзлаштирилган билимларга таяниш; 
 фанлараро боғланиш характеридаги масалалар ва топшириқларни 
ечиш; 
 фанлараро боғланиш характеридаги амалий ишларни бажариш ва 
бошқалар. 
ФАБ асосида ўтиладиган дарсларга қўйиладиган дидактик талаблар 
қуйидагилардан иборат: 
1. ФАБ асосида ўрганилаётган дарсда янги мавзуни ўзлаштириш учун 
ихтисосликка оид бўлган билимларнинг жалб этилиши ҳамда уларни татбиқ 
этиш малакаларига эга бўлиши. 
2. ФАБ асосида ўрганилаётган дарсда педагогиканинг касбий 
мазмундаги ўқув материалларини қўллаш орқали талабаларнинг билиш 
фаолиятлари самарадорлигини таъминлаш. 
3. Турли ҳодисаларнинг моҳияти, сабаб-оқибат боғланишларини 
тушунтириш учун дарсларни ФАБ асосида ташкиллаштирилишини 
таъминлаш. 
4. ФАБ асосида ўрганилаётган ўқув материаллари умумлаштирилиши 
лозим. Бунинг учун таълимнинг турли методлари: маъруза, семинар, 
масалалар ечиш, умумлаштирувчи, конференция ва ҳоказолардан 
фойдаланиш зарур. 


160 
5. Педагогикадан бундай турдаги дарс мавзулари техника фанларидаги 
билимлар билан боғланган хулосалардан ташкил топиши лозим. 
6. ФАБ асосидаги дарслар турли фанлардан олинадиган билимлар 
ўртасидаги боғланишлар ва тафовутларни талабалар онгида акс этишига 
кўмаклашиши лозим. 
7. ФАБ асосидаги дарслар талабаларда касбий қизиқишларни 
кучайтириш орқали педагогик билимларнинг чуқурлаштирилишига хизмат 
қилиши лозим.
Бўлажак касб таълими ўқитувчиларининг методик даражасини ошириш 
йўлларидан бири, уларнинг педагогик ва техник фанларни ЎБни амалга 
ошириш воситаси политехник, ФАБ, касбга йўналтириш, узвийлик 
тамойиллари ҳисобланади.
Баён қилинганларга асосланиб, ўқитувчилар фаолиятининг ҳозирги кунда 
энг катта қийинчилик туғдираётган қуйидаги қисмларини ажратиб кўрсатиш 
мумкин, яъни ўзаро боғланишни қуйидаги тамойиллар асосида амалга 
оширилиши: 
-узвийлик; 
-касбга йўналтирилганлик. 
Бу тамойилларни амалга ошириш учун: 
-узвийлик материалларини танлаш; 
-касбга йўналтирувчи материалларни танлаш. 
-узвий боғланганликнинг усул ва воситаларини танлаш; 
-касбий йўналтирилганликнинг усул ва воситаларини танлаш каби ишлар 
бажарилиши лозим. 
Таъкидлаш лозимки, ўқитувчиларнинг айтилган тамойилларнинг мазмун 
доирасидаги 
қийинчиликлари 
жараёндаги 
қийинчиликларни 
вужудга 
келтиради. Ўқитувчилар методик қийинчилигининг юзага келиш сабабларини 
таҳлил қиламиз. Қийинчиликларни ўрганишга юқорида келтирилган ёндашув 
асосида олинган маълумотлар, унинг фаолиятидаги иккита йўналишни 
таққослашга имкон беради: 
Келтирилган тамойилларнинг мазмуний ва жараёндаги аспектларини ўз 
ичига олган ҳолда, политехник ва ФАБ тамойилларини амалга ошириш орқали 
бажариш-бир томондан ва касбга йўналтириш, узвийлик орқали-иккинчи 
томондан.
Бу таққослаш шуни кўрсатадики, ўқитувчиларнинг қийинчиликлари 
сабаблари уларнинг узвийлик ва касбга йўналтирилганлик тамойилларини 
амалга оширишнинг ўзига хос хусусиятларини яхши билмасликлари, 
шунингдек, узвийлик ва касбга йўналтирилганлик тамойилларини амалга 
ошириш усуллари очиб берилган материаллар акс эттириладиган дарслар 
бўйича методик ишланмаларнинг жуда кам яратилганлиги билан боғлиқдир.

Download 2,04 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   72   73   74   75   76   77   78   79   ...   104




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish