Ўзбекистон республикасида таълим


Иқтисодий таълим жараёнида таълимнинг узлуксизлиги ва узвийлигини



Download 2,04 Mb.
Pdf ko'rish
bet74/104
Sana24.02.2022
Hajmi2,04 Mb.
#227744
1   ...   70   71   72   73   74   75   76   77   ...   104
Bog'liq
2919-Текст статьи-7946-1-10-20200909

Иқтисодий таълим жараёнида таълимнинг узлуксизлиги ва узвийлигини 
таъминлаш муаммолари 
 
Г.О. Очилова, Г.М. Мусаханова,
ТДИУ Касб таълими
(иқтисодиёт) кафедраси
 
Маълумки, Ўзбекистон Республикасининг “Таълим тўғрисида”ги Қонуни 
ва “Кадрлар тайёрлаш миллий дастури” жамиятда мустақил фикрловчи, эркин, 
комил шахснинг шаклланишини таъминловчи асосий ҳуқуқий ҳужжатдир. 
Унинг туб моҳияти мамлакатимизда таълим тизимини тубдан ислоҳ қилиш, 
эски таълим тизимидан мерос қолган камчилик ва нуқсонларга барҳам бериш, 
бозор рақобатларига бардош берадиган кадрларни тайёрлаш, таълим 
муассасаларини моддий-техник базасини кучайтириш, педагоглар малакасини 


153 
тубдан ошириш тизимини барпо этиш, ишлаб чиқариш, фан, давлат, жамоат 
ташкилотлари ўртасидаги боғлиқликнинг янги тизимини яратиш, хорижий 
мамлакатлар таълим тизимининг илғор ютуқларини ҳамда замонавий педагогик 
технологияларни жорий қилишдан иборат. Таълимнинг узлуксизлиги 
фарзандни туғилишидан бошлаб, вояга етиб, умрини охиригача таълим-тарбия 
олишини ифодалайди. Таълим узлуксизлиги халқимизнинг “Бешикдан то 
қабргача илм изла” нақлига амал қилади. Узлуксиз таълим кадрлар 
тайёрлаш тизимининг асоси, Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий-
иқтисодий тараққиётини таъминловчи, шаxс, жамият ва давлатнинг иқтисодий, 
ижтимоий, илмий-теxникавий ва маданий эҳтиёжлариии қондирувчи
устувор соҳадир. 
Таълимда 
узвийликка 
эришишдан 
асосий 
мақсад, 
малакали 
рақобатбардош кадрлар тайёрлаш, таълимнинг барча турларини, Давлат 
таълим стандартлари, кадрлар тайёрлаш тизими миллий моделини ва унинг 
фаолият кўрсатиш механизмларини қамраб олади. 
Таълимда узвийлик деганда, бир таълим тури фанлари дастурининг 
кейинги таълим турига ўтганда мутаносиб равишда ўзгартириб, соддадан 
мураккабга қараб тўлдириб борилиши тушунилади. Қайси фанларни таълим 
турларининг қайси босқичида ўқитилиши ҳам муҳим ва уларни тартибга солиш 
натижасида узвийлик яратилади. Узвийлик таълим сифатига тўғридан-тўғри 
қайтарилиши, мантиқий узилишлар бўлиши ҳам таълим сифатига салбий 
таъсир кўрсатади. Фанлар ўртасидаги узвийлик, айниқса алоҳида аҳамият касб 
этади. Иқтисодиётга йўналтирилган касб-ҳунар коллежларида узвийликни 
таъминлаш мақсадида ўқув режалар тўртта блокка ажратиб тузилган. Ҳар бир 
блокдаги фанларнинг узвийлиги ҳам ҳисобга олинган. Фанларнинг 
дастурларини тузишда фанлараро узвийликка эришишга аҳамият берилади. 
Фанлараро тўла узвийликка эришиш мураккаб жараён ҳисобланади. Бунинг 
учун фанлараро алоқаларни кучайтириб бориш ва ўқув-методик ишларни 
такомиллаштириб бориш зарур. 
Биз бу ерда таълим ва билим тушунчаларига 
диққат қаратиб, уларнинг фарқларини ажрата билишимиз зарур. Чунки таълим 
ва билим сўзларини кўп ишлатамиз, бу иқтисодий педагогикага ҳам тааллуқли. 
Таълим узоқ давом этадиган, барча учун бир хил давом этадиган жараён 
ҳисобланади. Таълимдаги сифатга уни беришда иштирок этадиган 
кишиларнинг фазилатлари катта таъсир кўрсатади. Ўқитувчи билим эмас, балки 
таълим беради. Ўқувчи-талаба таълим жараёнида билимга эга бўлади. Билим 
эса таълимнинг узлуксизлиги воситасида бериладиган мавҳум тушунчага эга 
бўлган ҳодисадир. Билим: мавжудот ҳақидаги ёки муайян соҳага оид 
маълумотлар мажмуидир; ўқимишлилик даражаси, маълумотни ифодалайди. 
Билим хусусийликка эга бўлса, таълим умумийликка эгадир. Билим объектив 
борлиқдаги воқеа-ҳодисаларнинг инъикоси натижасида инсон миясидаги 
мушоҳада ва тасаввурлар натижасида ҳосил бўладиган тушунчалар йиғиндиси 
сифатида намоён бўлади. Билим индивидуалликка эга ҳисобланади.
Иқтисодий ислоҳотларнинг глобаллашуви шароитида Ўзбекистонда 
иқтисодий таълимга қуйидаги талаблар қўйилади: 


154 

сифатлилик, яъни ёшлар талаб қилинган даражада билим, малакага эга 
бўлиши ва барча ёшлар иқтисодий билимларни ўрганиши; 

самарали бўлиш, яъни таълим-тарбияга сарфланган харажатлар албатта 
максимал самара бериши керак. 
Иқтисодий билим бир бутун ҳолда реал дунёда иқтисодий ҳодисаларни 
инсон томонидан ўрганиш натижасидир. Илмий билишнинг биринчи босқичида 
иқтисодий фикрларнинг шаклланиши, уни ривожланишида энг йирик илмий 
мактабларнинг тутган ўрни ўрганилади. Бирон бир мактаб берилган саволга, 
масалага аниқ жавоб бермайди, лекин уларни интеграцияси энг асосийси 
фикрлашга, таҳлил қилишга ўргатади. Таълим, дарс берадиган, таълимни 
амалга оширадиганлар савияси турлича бўлиши мумкин, лекин ўқувчи-
талабаларга бериладиган таълим бир хилдир. Талаба таълим жараёнида 
билимга эга бўлади. Бунинг учун у мустақил ўқийди, тайёрланади, кузатади, 
мушоҳада қилади, тасаввурга эга бўлади, эшитганлари, кўрганларини синтез 
қилади. Натижада билимга эга бўлади. Уларнинг иқтидори, фазилатлари 
турлича бўлар экан, уларда ҳосил бўладиган билим ҳам бир хил бўлади. Таълим 
билан билимни бир тарозининг икки палласига қўйиб, ўлчаш мумкин эмас. 
Чунки улар икки жараён ва икки ҳодисадир. Юқорида айтганимиздек, таълимда 
умумийлик ҳукмрон бўлса, билимда индивидуаллик устунлик қилади. 
Таълимни амалга оширишда уни жорий қилиш базаси, имконияти, шароити, 
профессор-ўқитувчилар салоҳияти, ўқув адабиётлари билан таъминланганлик 
даражаси ва бошқалар катта роль ўйнайди.
Иқтисодий таълим-тарбиянинг ривожланишини вақт билан, босқичлар 
билан чегаралаб бўлмаслиги унинг узлуксизлигидир. Узлуксизликни 
таъминловчи иқтисодиётга йўналтирилган таълим тизимидаги марказий сиймо
бу жаҳон андозасига мос келувчи ижодкор шахсдир. Шахснинг иқтисод 
фанини, илмини ўрганиб, олган билимини амалда қўллаб, камолга интилиши 
ижодкорликни таъминловчи омилдир. Бошланғич иқтисодий билим беришдан 
тортиб, то иқтисодий маданиятлилик даражасигача бўлган жараён ҳар бир 
шахсни ҳаётий эҳтиёжини қондиришда алоҳида аҳамият касб этади. Узлуксиз 
иқтисодий таълимни амалга оширишнинг мақсади иқтисодий таълим 
беришнинг барча бўғинлари ва босқичларида, айниқса, иқтисодчи-педагоглар 
тайёрлашда ҳозирги замон бозор иқтисодиёти талабларини тушуна оладиган 
хўжалик юритувчи мутахассис сифатида малака ва кўникмага эга бўлган 
малакали иқтисодчилар тайёрлаш уларни касб узлуксизлиги ва узвийлигини 
таъминлаш ҳисобланади. 
Узлуксиз 
иқтисодий 
таълимнинг 
асосий 
вазифаларидан 
бири 
иқтисодиётнинг асосий бўғинлари, миллий иқтисодиёт тармоқлари, иқтисодий 
хавфсизлик тизими, хизмат кўрсатиш соҳаларида содир бўладиган ҳам сифат, 
ҳам миқдор ўзгаришларини илғай оладиган, иқтисодиёт ривожланишини 
таъминлашнинг меъёрий-ҳуқуқий ассоларини билимдони бўлган мутахассислар 
ҳамда нафақат ана шу хислатларга, балки иқтисодий таълим тизимини 
самарали ташкил этувчи иқтисодчи педагоглар тайёрлашдир. Иқтисодий 
таълим-тарбия узлуксизлиги оиладан бошланади. Дастлабки иқтисодий тарбия 


155 
оилада ота-она томонидан берилса, кейинчалик мактабгача тарбия 
муассасаларида, сўнгра мактабга берилади. Мактабда турли фанларни ўқиш 
жараёнида ҳам иқтисодий билимларга эга бўладилар. Айниқса, меҳнат 
дарсларида меҳнат билан маҳсулот яратилишини, унинг учун маълум 
миқдорда ресурслар сарфлаш лозимлигини ўрганишса, жамиятшунослик 
дарсларида халқ фаровонлигини ошириш учун қандай иқтисодий вазифаларни 
амалга ошириш лозимлигини ўрганишади. 
Таълим-фан-ишлаб чиқариш интеграцияси мамлакат тараққиётига хизмат 
қилади. 
Ижтимоий ҳаёт борасида етук баркамол авлодни юзага келтириш ҳамда 
тарбиялаш кишилик дунёсининг азалий орзуси бўлиб келган. Ўзбек халқи 
тарихига нигоҳ ташланса, ундаги шу ҳол намоён бўладики, маърифат ва зиё 
тушунчаси, илм ўрганиш ва билим олишга интилиш хусусияти минг йиллар 
давомида сайқал топиб, унинг илдизлари ўтмиш қаърига бориб тақалади.
Бугунги кунда ўқувчи-ёшларни ҳар томонлама мукаммал инсон қилиб 
тарбиялаш юзасидан қуйидаги хулосаларни келтирамиз: 
- бизнинг дaвлaтимиз, ёш авлодни ҳaм жисмoний, ҳaм мaънaвий жиҳaтдaн 
сoғлoм қилиб ўстириш, улaрнинг бaxту сaoдaти, фaрoвoн кeлaжaгини кўриш, 
дунёдa ҳeч кимдaн кaм бўлмaйдигaн aвлoдни тaрбиялaш асосий мақсадидир; 
ҳaр тoмoнлaмa мукаммаликка эришган шахсгина бугун ҳaёт oлдигa қўяётгaн 
ўтa мурaккaб синoв вa қийинчиликлaрни eнгиш, кўзлaнгaн юксaк мaррaлaрни 
эгaллaшнинг энг aсoсий шaрти ҳисобланади; юртимизнинг эртaнги ривoжи 
йўлидa тузилган дaстурлaр, бу рeжaлaрни бaжaриш учун ярaтилган мoддий асос 
вa имкoниятлaр, сaфaрбaр этилган сaрмoяларнинг бaрчaсини aмaлгa 
oширaдигaн, рўёбгa чиқaрaдигaн қудрaтли oмил бу юқoри мaлaкaли ишчи кучи 
вa юртимизнинг эртaнги куни, тaрaққиёти учун мaсъулиятни ўз зиммaсигa 
oлишгa қoдир бўлгaн eтук мутaxaссис ёшлaрдир; ўсиб келаётган авлоднинг 
бугунги кунда таълим соҳасида ташкил этилган замонавий моддий-техник 
базасидан самарали фойдаланишни таъминлаш, ўрта махсус таълими 
тизимидаги йўналишлар ва мутахассислар бўйича давлат таълим стандартлари, 
ўқув дастурлари, ўқув-методик адабиётларни қайта кўриб чиқиш ва
такомиллаштириш давр талабидир; ҳозирда баркамол авлодни шаклантириш 
учун таълим муассасаларига ахборот технологияларини жорий этиш, таълим 
ишлари 
самарадорлигини 
ошириш, 
ўқитувчи-мураббийлар 
меҳнат 
фаолиятининг моддий ва маънавий рағбатлантиришнинг самарали тизимини 
яратиш энг долзарб муаммодир.

Download 2,04 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   70   71   72   73   74   75   76   77   ...   104




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish