Ўзбекистон республикасида таълим


Узлуксиз таълимни ривожлантиришда таълим, илмий тадқиқот



Download 2,04 Mb.
Pdf ko'rish
bet83/104
Sana24.02.2022
Hajmi2,04 Mb.
#227744
1   ...   79   80   81   82   83   84   85   86   ...   104
Bog'liq
2919-Текст статьи-7946-1-10-20200909

Узлуксиз таълимни ривожлантиришда таълим, илмий тадқиқот
ва ишлаб чиқариш интеграцияси 
 
Г.О. Очилова,
Г.М. Мусаханова
ТДИУ, Касб таълими (иқтисодиёт)кафедраси
Таълим-фан-ишлаб чиқариш интеграцияси мамлакат тараққиётига хизмат 
қилади. Кадрлар тайёрлаш миллий дастурида олий ўқув юртидан кейинги 
таълим сифатини ошириш, бунда жаҳон миқёсида рақобатбардош бўлган олий 
малакали илмий ва илмий-педагог кадрлар тайёрлаш масаласига алоҳида 
аҳамият берилган.
Шунингдек, узлуксиз таълим тизими – ягона таълим тизими, таълимни 
шахс ижодий имкониятларининг мунтазам ривожланишини таъминловчи бир 
умрлик жараён сифатида талқин этилади ва унинг маънавий дунёсини ҳар 


177 
томонлама бойитади. Тизим шахснинг ривожланиш жараёнини, “пиллапоя” 
тарзида унинг қарор топишининг имконини беради, “пиллапоя”нинг ҳар бир 
поғанаси инсоннинг ўз таълим жараёнида янада юқори даражада эришишга 
томон тадрижий ҳаракатини англатади. 
Узлуксиз таълим – инсон бутун ҳаёти мобайнида олиши мумкин бўлган 
таълим. Узлуксиз таълим деганда, унинг ривожланиши тугамаслиги, тадрижий 
боғлиқ бўлган бир неча босқичларга бўлиниши, ҳар бир босқич янги, анча 
юқори даражадаги босқичга ўтиш учун имкон яратиши тушунилади. 
“Узлуксиз таълим – малакали рақобатбардош кадрлар тайёрлашнинг
асоси бўлиб, таълимнинг барча турларини, давлат таълим стандартларини, 
кадрлар тайёрлаш тизими тузилмаси ва унинг фаолият кўрсатиш муҳитини ўз 
ичига олади: фан – юқори малакали мутахассислар тайёрловчи ва улардан 
фойдаланувчи, илғор педагогик ва ахборот технологияларини ишлаб чиқувчи; 
ишлаб чиқариш – кадрларга бўлган эҳтиёжни, шунингдек, уларнинг 
тайёргарлик сифати ва савиясига нисбатан қўйиладиган талабларни белгиловчи 
асосий буюртмачи, кадрлар тайёрлаш тизимини молия ва моддий-техника 
жиҳатидан таъминлаш жараёнининг қатнашчиси”. 
Узлуксиз таълим-тарбия тизимида баркамол шахсни вояга етказиш, кенг 
дунёқарашли ва маърифатли, ақл-идроки мукаммал, маънавий-ахлоқий 
жиҳатдан баркамол, руҳан тетик, ўз мамлакати ва унинг жаҳон ҳамжамиятида 
тутган ўрни ва ролида ўзининг фуқаролик масъулиятини тўғри ва тўла англаб 
етган иймонли, комил инсон шахсини тарбиялаш мақсадларидан келиб чиқади. 
Узлуксиз таълим тизимида баркамол шахсни тарбиялашнинг марказий 
масаласи ёшларда юксак ахлоқ ва фуқаролик сифатларини шакллантириш, 
инсоннинг 
ор-номуси, 
шаъни 
ва 
масъулияти 
каби 
туйғуларни, 
ватанпарварликни, маънавий-руҳий фазилатларни тарбиялашдан иборатдир. 
Узлуксиз таълим тизимида баркамол шахсни тарбиялашнинг бош мақсади - 
илмий-техник билимларнинг гуманитар таълим билан чамбарчас бирлигини ва 
ўзаро боғлиқлигини таъминлашдан иборатдир. 
Баркамол шахсни вояга етказиш ижтимоий-маданий қадриятларни 
инсоннинг ижтимоий интизоми ва унинг ихтисослик бўйича меҳнат 
фаолиятининг 
ажралмас 
ва 
табиий 
белгиларига, 
хусусиятларига 
айлантиришдан иборат бўлиб, бўлажак мутахассиснинг инсонпарварлик сифат 
ва фазилатларининг устивор бўлишини таъминлашга қаратилади.
Ихтисослик фанлари ва илмий-техник билимлар билан гуманитар 
таълимнинг алоқаларини мустаҳкамлаш, таълим-тарбия тизимларида улардан 
биргаликда самарали фойдаланиш вазифаларини, мустақил Ўзбекистоннинг 
ҳозирги шароитда ҳаётнинг ўзи кун тартибига кўндаланг қилиб қўйди: 
республикага кўплаб янги типдаги кадрлар керак. Улар фақат халқ хўжалиги 
талабларини қондириш учунгина эмас, балки Ўзбекистоннинг жаҳон жамиятига 
қўшилиши билан боғлиқ масалаларни бажариш, унинг халқаро маданий ва 
хўжалик алоқаларини ўстириш ва мутаҳкамлаш учун ҳам зарур. Таълим ва 
тарбияда миллатнинг маданий анъаналарига умумбашарий қадриятларга 
мурожаат этиш ҳам, шаклланган меъёрлар ва қарашларни қайта англашга 


178 
бўлган хатти-ҳаракати ҳам ана шундандир. Эскирган мафкуравий қолиплар ва 
кўрсатмалардан воз кечиш, эркин, ижодкор ва ташаббускор шахсни тарбиялаб 
етиштириш, талаба-ўқувчилар онгини ижтимоий сафсатабозлик, миллий
хурофотлардан халос этиш ёш авлод таълими ва тарбияси олдида турган асосий 
вазифалардандир. Ҳозирги кун фан, маданият ва таълим соҳаларида ҳам катта 
ўзгаришлар амалга оширилмоқда, ислоҳотларнинг суръатлари тобора 
жадаллашмоқда. Бироқ ахборотлар асри талабларига мувофиқ ўзгараётган 
ҳаётимиз эҳтиёжлари жамият олдига янгидан-янги вазифаларни кундаланг 
қилиб қўймоқда. Бу вазифаларни амалга ошириш учун таълим ва тарбия 
тизимининг барча босқичларини “Кадрлар тайёрлаш миллий дастури” асосида 
ислоҳ қилиш тадбирлари кўрилмоқда. Ҳозирги кун бу борада қилинадиган 
ишларнинг биринчи, иккинчи босқичи якунланиб, учинчи босқич бўйича ишлар 
амалга оширила бошланди. Баркамол шахсни тарбиялаш гуманитар таълим ва 
тарбиянинг муҳим қисмларидан бири сифатида талаба-ёшлар руҳий оламининг 
шаклланишида, ҳаётий 
позицияларнинг 
мустаҳкаланишида, 
уларнинг 
ижтимоий фаоллигининг ўсиши ва ихтисослик билимлари ҳамда умумназарий 
тайёргарлигининг ошишида асосий воситалардан бири ҳисобланади. Инсоният 
томонидан тўпланган беҳисоб маданий бойликлардан баҳраманд бўлиш, уларни 
ўзлаштириш ёшларда гуманистик дунёқарашнинг ватанпарварлик, виждон, 
эътиқод, ор-номус, шаън, мардлик, жасорат, фидоийлик, инсонпарварлик каби 
қадриятларнинг шаклланишига ёрдам беради. Хулоса қилиб айтганда, олий ва 
ўрта махсус таълим муассасаларининг профессор-ўқитувчилари баркамол 
шахсни тарбиялаш учун ўз олдиларига қуйидаги мақсад ва вазифаларни 
қўйишлари керак бўлади: 

Download 2,04 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   79   80   81   82   83   84   85   86   ...   104




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish