Карбаматлар чақиладиган токсикозлар-Карбамин кислотасининг органик бирикмалари (унумлари) қишлоқ хўжалигида, халқ хўжалигида, ветеринарияда ишлатилади, жумладан:
1.Инсектицид – ҳашаротни ўлдириш учун
2Нематоцид - паразитология
3.Фунгицид - замбуруғларни
4.Гербицид – ёввойи ўтларни йўқ қилиш учун.
Карбамат – бу заҳар.
Ҳозирги кунда карбаматларнинг 30 дан кўпроқ хили мавжуд. Уларнинг кўпчилиги ўртача заҳарли ҳисобланади.
Булар: Байгон – оқ кристалл модда, сувда қийин эрийди, спиртда яхши эрийди.
Беномил –оқ кристалл модда, ёғ ва сувда эримайди, спиртда эрийди.
Диерезил –оқ кристалл модда.
Севин–кристалл модда, сувда қийин эрийди, органик эритмаларда яхши эрийди. Ёруғликка ва юқори ҳароратга чидамли. Ўртача заҳарли. Самарали инсектоакарицид. Эркак ҳайвонлар урғочи ҳайвонларга нисбатан сезувчан. Отлар учун кучли заҳарли. Ацилат, Алкилсевин, Бетанал ва бошқалар.
Заҳарланиш сабаблари.Ҳайвонларни карбаматлар қўллаган ўсимликларни муддати ўтмасдан озиқлантириб қўйса, айниқса боғлаб боқадиган молларни сув билан ҳам заҳарланади.
Асалари ҳам заҳарланар экан, буларнинг кўпчилиги ўрта ва кам заҳарли пестицидларга киради. Организмда тўпланиб қолмайди (кумуляция) организмдан 5-30 кунгача чиқиб кетади. Шунинг учун айрим вақтларда қайта тушса фақатгина балиқ, асалари учун юқори заҳарли группасига киради.
Карбаматларни қўллаш 30 йилдан ошди, лекин ҳамма томони ўрганилмаган.
Токсикодинамикаси. Заҳарланиш патогенези карбаматлар эритроцитларнинг осмотик резистентлигини пасайтириб, қоннинг шаклли элементларини гемолизга учратади, хужайравий биомембраналар функционал ҳолати бузилади. Na ва К ионлари ташилиш сусаяди. Бу эса кальций-фосфор баланси бузилишига сабаб бўлади. Ўсимликшуносликда полиз экинларни, уруғларни, далаларни пахтачиликда, ветеринарияда эктопаразитларни ўлдириш учун қўлланилади.
Организмда ўзгаришлар. Холиноэстераза ферментини фаоллигини 40 % гача пасайтиради, организм заҳарланади, ацетилхолин билан бу бир неча бор кўпаяди, аппетит йўқолади, заифлашиш, депрессия – ташқи муҳитга эътиборсиз, кўз ёш оқиши, терлаш, сўлак оқиши, ошқозон, ичак иш моторикаси бир неча бор ошиб кетади. Кўз қорачиғи торайиши, калтароқ тутади, терида сезувчанлик ошади. Кейинчалик ҳайвонни ўз вақтида даволамаса 5-6 кун ёрдам кўрсатилмаса биохимик ўзгаришлар бўлади. Лейкоцитлар кўпаяди, минерал моддалар алмашинуви бузилади. Ҳайвон ўлган бўлса эпикарт, миокарт қон қуюлиши бўлади, ошқозон, ичак системалар ҳам, ҳайвон тез озиб кетади. Хроник формага ўтса боласига ҳам ўтади. Мутоген, канцероген, сперматоксикоз, эмбриотоксикоз хусусиятларга эга.
Do'stlaringiz bilan baham: |