Фосфорорганик бирикмаларнинг токсикологияси- Фобларнинг жуда кўп бирикмалари бор, ҳозирги пайтда қишлоқ хўжалигидаги фобларни қўллаш бўйича биринчи ўринда туради, буларни қўллашдан мақсад–инсектицид–хашаротларни ўлдириш, акарицид – каналарни ўлдириш учун энг универсал инсектоакарицид, бундан ташқари гербицид, арборицид, фунгицид–ғалла уруғини, чигитни дорилаш, чорвачиликда– инсектоакарицид, паразитологияда – нематоцид, личинкалари – ларвицид, ово хусусиятларга эга заҳар ҳисобланади.
Фоб деб айтилишига сабаб таркибида фосфор кислоталарининг эфирларини сақлайди, булардан фосфин, фосфор ортофосфор, тиофосфор кислоталарининг эфирлари бор.
Заҳарланиш сабаблари:
1. Заҳарланган ўсимликларни кўрсатилган муддатдан олдин ҳайвонга бериш.
а.Контакт–усул билан организмни заҳарлайдиган группасига кирувчилар қўлланилганда заҳарланган жойларда 6 кундан кейин ҳайвонлар боқиш мумкин.
б.Система –усул билан маълум бир орган ёки системани заҳарлайдиган группасига кирувчилар қўлланилса 6 ҳафтадан кейин молларни боқиш мумкин.
2.Заҳарларни сақлаш қонун қоидалари бузилганда заҳарларни сақлайдиган складлар аҳоли яшайдиган жойлардан 1 км узоқликда бўлиши керак, сув бор жойлардан 2 км узоқликда бўлиши керак, Аэрозол йўли билан қўлланганда энг камида 1 км узоқликда бўлиши керак.
3.Заҳар солинган идишларни ювганда узоқ жойда ювиш керак, сувга тушмаслиги керак.
4.Молхоналарни дезинфекция қилингандан кейин молларни бирданига киритмаслик керак.
5.Энг қулайи ҳар бир заҳар учун қонун-қоидаларга риоя қилиш керак.
Фобларнинг ўзи нима, булар суюқлик, сариқ, жигар ранг сувда жуда кам эрийдиган ёки умуман эримайдиган суюқлик, шунинг учун ҳам ишлатилади. Эмульсия, суспензия шаклида ишлатилади, спиртда, хлороформларда эритилади. Булардан ташқари махсус эритувчиларни бор ОП-3, ОП-6, ОП-10.
Таъсир механизми. Умуман паразитларнинг, ҳайвонларнинг, паррандаларнинг организмга тушгандан кейин биринчи навбатда биохимиявий процессларни бузади. Энг аввал холинэстераза ферментни бузади.
Фосфорорганик бирикмалар овқат ҳазм қилиш, нафас олиш системаси органлари шиллиқ пардалари ва тери қопламаси орқали жуда ҳам тез сурилиб, жигарда, бош мияда, юрак ва скелет мускулларида, буйракда ички ёғ тўқимаси тўпланади, сут, сийдик ва тезак орқали ажралиб чиқади.
Ҳайвонлар организмига тушган фоб кимёвий тузилишига қараб оксидланади, гидролизга учрайди ва дехлорланади (дехлорирование) ва бунинг оқибатида тион бирикмалари (Р-S) оксидланиши натижасида олтингугурт S атоми кислород О2 атоми билан алмашинади (Р-О) ва яна ҳам заҳарлироқ тион метоболитлари ҳосил бўлади. Мисол учун: тиофос – фосфоколга, карбафос – малооксонга, диазинон – диазоксонга алмашинади. Бу юқорида кўрсатилган метоболитлар аввалги моддаларга нисбатан заҳарлироқ ҳисобланади. Хлорофоснинг қисман дехлорланиши сабабли ДДВФ ҳосил бўлади. Бу эса хлорофосдан 5-6 марта заҳарлироқдир.
1.Фоблар холинэстераза деган ферментни камайтиришига, олиб келади. Ацетилхолин медиатори ферментлар билан маълум мувозанатда тенг бўлиши керак. Лекинда Фоб тушганда медиатор нормада қолади.
Камайиши: биринчи кам пасайганда 40-60 %
Иккинчи ўртача камайиш 60-80 %
Учинчи кучли камайиш 80-90 %
Тўртинчи 90 дан ошса мол ўлади.
2.Эритроцит, лейкоцитлар заҳар тушган пайтда кўпаяди 30-40 %, кейинчалик камаяди. Қанд моддаси қонда кўпаяди, оқсил кўпаяди, Nа, К элементларининг алмашинуви бузилади, бошқа ферментларнинг функцияси бузилади, фосфор деярли баравар тарқалади, нерв системаси иши бузилади, ҳазм қилиш, модда алмашиниш, қон томир юрак иши, мускулларнинг функцияси бузилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |