Клиник белгилари. Мускарин, никотин курарисимон моддалар билан заҳарланиш белгиларига ўхшаш. Мускаринсимон, ҳаракатланувчи нервларга таъсир қилувчилари заҳарлар организмга тушгандан кейин дозасига қараб ўта тез, ёки яшин тезлигида ўрта, ўткир ва сурункали ўтиши мумкин.
1.Яшин тезлигида тутқаноқ, қалтираш, сийдик ажралиш, сўлак оқиш белгилари билан бошланади.
Яшин тезлигида кечганда –айниқса ёш ҳайвонларда кўпроқ кузатилади. Заҳарланиш белгилари 15-20 дақиқадан кейин пайдо бўлади. Дастлаб бирданига ҳаракатнинг тезлашиши, безовталаниш, эшитиш ва кўриш рефлекслари сусаяди, ҳаракат координацияси бузилади,скелет мускуллари қалтирай бошлайди, ўз-ўзидан олдинга қараб ҳаракатланиб кетаверади ва йиқилади. Оғзидан сўлак оқиши кузатилади. Бироздан кейин оёқлари қалтираб (паралич) фалажланади, тез-тез сийдик ва тезак ажрата бошлайди. Бу ҳол 1-1,5 соат давом этади ва ўлим билан тугайди.
2.Ўткир кечишида ҳам юқоридагилар содир бўлади.
3.Ўрта кечиши, унда қуйидаги белгилари безовталаниш, ҳаяжонланиш, кўз қорачиғи кенгайиши, қўрқиш, кўз ёш оқиши, сўлак оқиши, бурундан оқиш, тер безлари, ёғ безлари, ҳайвон терлайди, сув томчилаб оқади, оғзи кўпиради, ошқозон маторикаси бир неча бор ошади, дефикация тез-тез бўлиб туради, аввал тезак кейин суюқлик 1-2 соат ичида ошқозон, ичак системаси бўшаб кетади, организм сувсизланади, кейинчалик ҳолсизланиш, заифлашиш кўринадиган шилимшиқ пардалар кўпаради, тутқаноқ, қалтироқ бошланади, тез озиб кетади, ҳайвон 1-2 суткада ўлади, юрак ишининг ёки нафаснинг тўхташидан, тана ҳарорати 10 тушади.
Сурункали–хроник клиник белгилари, ҳар хил холсизланиш,заифлашиш, шунга ўхшаган ўзгаришлар бўлади, сут орқали боласига ўтиши мумкин.
Узоқ таъсир этса: концероген, тератоган-анамалия, мутаген таъсирларга эга, эмбриотоксик таъсирга–бутифос қўллаган вақтида кузатилади.
Булар шилимшиқ пардаларни саргайтмайди.
Диагностикаси. 1.Анамнез маълумотлари шу хўжаликда борми, йўқми, қачон қўлланган? 2.Клиник белгилари.
3.Патанатомия – ошқозон, ичак системасида қон қуйлиши бўлади, юракнинг ички қисмида қон қуйилиши бўлади. 4.Химико токсикологик – анализ лабораторияда ФОБлар аниқланади.
Даволаш.Агар ўз вақтида касаллик аниқланган бўлса даволаш мумкин.
Даволаш – заҳарнинг тушишига қарши курашиш керак. Терида бўлса механик усул билан тозалайди. Агар қонга ўтган бўлса антидототерапия.
1. 0,1-1 % ли атропин сульфат эритмасидан майда молларга 1 мл, катта молларга – 3 мл дозада юборилади.
2.Дипироксин.
3.Фосфолитин.
4.Тропацин.
Буларни ҳайвон аҳволи яхши бўлгани қадар юборилади.
Вет.сан экспертиза.
Агар сутда, гўштда (қараш керак неча мл/гр бор) 1чи 0,5 мг/кг бўлса гўштда қайнатиш йўли билан, ундан кўп бўлса йўқ қилинади, сутда 0,01 мг/кг бўлса қайнатиш керак. (1 соат давомиада хлорофос учун).
Лабораторияга ҳайвон ўлиги юборилади, катта ҳайвонлар бўлса уларнинг органларидан олиб юборилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |