Клиник белгилари: Қорамолларда заҳарланиш белгилари 2-3 соатдан кейин пайдо бўлиб 5-6 соат ўтгач оғир аҳволга тушиб қолади. Озиқалар таркибидаги нитратларнинг қисман ёки тўлиғича нитритларга айланиши сабабли заҳарланиш белгилари тез намоён бўлиб, ўлим 2-3 соатдан кейин рўй беради. Дастлаб безовталаниш, кейинчалик ҳолсизланиш, иштаха йўқолиши, оғиз, бурнидаги суюқлик ажралиши кузатилади. Сийдик ажратиш тезлашади. Пульс 120-130 марта 1 дақиқада, нафас 80 мартагача тезлашиб кетади.
Атаксия кучайиши билан ҳайвон йиқилади. Ўлим қалтираш ва нафас олишнинг тўхташи натижасида содир бўлади.
Диагноз–комплекс усулда қуйилади.
Даволаш: Нитритлар тикланишини тезлаштириш кавшовчилар катта қорнида 10 % ли шакарга 1 % гача уксус кислотаси қўшилиб юборилади. 5 % ли аскарбин кислотаси 0,1 мл/кг тирик вазнга нисбатан венасига юборилса яхши натижа беради. 30 % ли натрий тиосульфат чўчқага 15-20 мл, бузоққа 30 мл, сигирга 100 мл юборилади.
Оғир ҳолларда – 5 % ли эфидрин 0,02 мл/кг парентерал йўл билан
10 % коразол – 0,02 мл/кг парентерал йўл билан
Профилактика – умумий.
Замонавий сунъий пиретроидларнинг токсикологик хусусиятлари.
Пиретроидларнинг токсикологик хусусиятлари умум қабул қилинган И.Л. Медведь ва бошқалар (1974) томонидан тавсия этилган, пестицидларнинг заҳарлилик даражаси ( ЎД50 – ўртача ўлдирувчи дозаси ) бўйича аниқланиб баҳо берилади.
Тасниф бўйича пестицидлар қўйидаги гуруҳларга бўлинади.
Кучли заҳарлилик таъсир даражасига эга пестицидлар. ЎД50 миқдори 0,01-50 мг/ кг.
Юқори заҳарлилик таъсир даражасига эга пестицидлар.ЎД50 миқдори 50-200 мг/ кг.
Ўрта заҳарлилик таъсир даражасига эга пестицидлар. ЎД50 миқдори 200-1000 мг/ кг.
Кам заҳарлилик таъсир даражасига эга пестицидлар.ЎД50 миқдори 1000 мг/ кгдан юқори.
Препаратлари: 1. Циперметрин (рипкард, беррикейд, симбуш, арриво). Сарғиш суюқлик бўлиб кучсиз химиявий ҳидга эга. Ветеринария амалиётида циперметрин асосида тайёрланадиган эктопар, эктомин, ципервит, препаратлар ишлатилади. Навоий электро кимё заводида ветеринарияда қўллаш учун циперметриннинг 25 % ли эмульсияси (ЎД50 -300-2000 мг /кг). циперметрин ўртача захарли пестицидлар қаторига киради.
2. Циракс сарғиш ранглди ўткир ҳидга эга Навоий электро кимё заводида 25 % ли эмульсия шаклида ишлаб чиқарилади. Циракс паст захарли пестицидлар гурухига киради.(ЎД50 – 1185 мг/кг).
Қишлоқ хўжалик ҳайвонлари ва паррандаларнинг эктопаразитларига қарши ишлатилади.
3.Суми-альфа ва суми - альфа (фло) умумий номи эсфенвалерат бўлиб таъсир қилувчи моддаси Сунъий пиретроидлар-альфа циано-3 феноксибензил – (3) –2 –(4- хлорафенил)-3 метилбутилат.Суми-альфа сариқ рангли эритма, (флю) сутсимон масса суми-альфа пахтачилик мева–сабзаотчиликда қўллаш учун эмульсия консентрати шаклида, ветеринарияда суми-альфа–(фло) сувли суспензия шаклида ишлабчиқарилади. Суми-альфанинг ўртача ҳалокат чақмрувчи дозаси (ЎД50) 1 кг тирик вазнига 100-560 мг/кг ни ташкил қилади. Аммо тавсия қилинган даволаш дозаларида ҳайвонлар учун унча хавфли эмас.
4.Нео-стомозан. Бу препарат трансметрин ва тераметрин аралашмасидан иборат очиқ рангли пиретроид сувда ёмон эрийди аммо органик эритувчиларда яхши эрийди нео-стомозан паст захарли пестицидлар гурухига киради. Бунинг ўртача халокат чақирувчи дозаси (ЎД50) қуёнлар учун 7000 мг/кг га , товуқлар учун 1480 мг/кг га ва қоракўл қўйлари учун эса 1000 мг/кг га тенг. тавсия қилинган дозаларда фойдаланилганда қишлоқ хўжалик ҳайвонлари ва паррандалар организмига салбий таъсир кўрсатмайди. Аммо нео-стомозан таркибига кирувчи терометрин балиқлар ва асаларилар учун хавфли ҳисобланади. Нео-стомозан 5 мл ҳажмли ампула 200 мл лик шиша флаконларда ҳамда 1-5 л лик полиэтилен конестерларда ишлаб чиқлади. Асосан қишлоқ хўжалик ҳайвонлари ва паррандаларининг эктопаразитларига қарши фойдаланиш учун тавсия қилинган.
Циперметрин, циракс, сумы – альфа ва циперфос препаратлари Навоий электркимё заводида Ҳинд лицензияси асосида ишлаб чиқариш йўлга қўйилган.
Do'stlaringiz bilan baham: |