Ўзбекистон республикаси ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қЎмитаси самарқанд ветеринария медицинаси институти



Download 156,09 Kb.
bet19/26
Sana26.02.2022
Hajmi156,09 Kb.
#470695
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   26
Bog'liq
Паразитология Амалиёт дастури

Диагнози. Тейлериозни аниқлаш комплекс текширув усуллари асосида: эпизоотологик маълумотлар ҳисобга олинган ҳолда, клиник белгилари, патологоанатомик ўзгаришлар ва лаборатория текширувлар натижасига асосланади. Касалликнинг бошланиш даврида лимфа тугунларидан олинган суюқликлар лабораторияда текшириб анор донасига ўхшаш таначаларни, касалликнинг клиник белгилари намоён бўлган даврда эса периферик қон томирларидан олинган биринчи томчи қондан суртма тайёрлаб, унда паразитнинг эритроцитар шаклларини топишга қаратилади.
Касалликни эрта аниқлаш учун ёки ҳайвонларнинг тейлерийларини ташувчилигини билиш мақсадида шизонтлардан ёки паразитнинг эритроцитар шаклларидан тайёрланган антигенлар билан серологик текширувлар (РСК, РДСК ва РНф) ўтказилади. Тейлериозни йирик шоҳли ҳайвонларнинг пироплазмози, бабезиози, анаплазмози ва ўлатдан фарқлаш зарур.
Даволаш. Касал ҳайвонлар ажратилиб, алоҳида хоналарда сақланади ва уларга енгил ҳазм бўладиган озуқалар: кўк ўт, майдаланган илдиз мевалар, кепак ёки омухта ем, янги сут зардоби, қатиқ берилиши ҳамда ёнида доимо тоза сув бўлиши керак.
Касалликнинг биринчи кунидан бошлаб симптоматик даволаш паразитларга қарши комплекс кўраш чоралари билан биргаликда олиб борилиши лозим. Юрак фаолиятини яхшилаш мақсадида кофеиндан 3-5 г ичириш ёки керакли миқдорда тери остига юборилади, сурги дорилардан сурги мойлари қўлланилиб, улар 400-800 мл миқдорида ичирилиши керак, руминатор дорилардан натрий хлорнинг 10% ли эритмасидан ҳар бир кг тана оғирлигига 0,5 мл дан томир ичига, кальций глюканатдан чар 100 кг тана оғирлиги ҳисобига 10 мл дан мускул орасига юбориш керак. Тетрациклин қаторига кирувчи антибиотиклардан окситетрациклин ва бошқаларр 2000-5000 ТБ-кг (таъсир бирлиги) миқдорида мускул орасига юборилади. Шунингдек, витаминлардан ҳам фойдаланиш керак, айниқса, витамин В-12-0,3-0,5 г дан 2-3 кунда бир маротаба мускул орасига юбориш керак. В, С витаминлардан ҳам худди шундай миқдорда ва муддатда қўлланилади. Қон ҳосил бўлишини яхши­лаш мақсадида микроэлементлардан: кобальт хлориддан 0,05г, мис сульфатидан 0,5 г бериш керак.
Қонга глюкоза эритмаси юборилмайди, чунки унинг миқдори ўша пайтда кўпайган бўлади.
Тейлериозни махсус даволаш усуллари ветеринария амалиётида ҳали ишлаб чиқилмаган. Шунга қарамасдан УзВИТИ олимлари Т. Рахмонов ва Э.Шмунк томонидан ишла чиқилган бир неча даволаш усуллари қониқарли натижалар бермоқда.
Бимугаль ва азидин билан даволаш. Бунинг учун касалликнинг бирин­чи кунида бимугальдан ҳайвоннинг ҳар бир кг тирик вазни ҳисобига 5мг дан олиб уни дистилланган сувда 1% ли қилиб эритиб томирга юборилади ҳамда азидиндан эса ҳайвоннинг 1 кг тирик вазни ҳисобига 3,5 мг дан олиб, уни дистилланган сувда 7% ли қилиб эритиб тери остига юборилади. Касалликнинг 2-4-6 -кунлари бимугаль ва 3-5-7-кунлари эса азидин билан даволаш ўтказилади.
Делагил, эритромицин ва сульфален билан даволаш. Касалланган ҳайвон тана ҳарорати нормаллашгунча ва қонида паразитлар сони камайгунча 6-8 кун давомида ҳайвоннинг ҳар 100 кг тирик вазни ҳисобига 1,5г дан делагил, 0,6 г дан эритромицин, ҳамда даволашни 1-4-6 - кунларида 2,0 г дан сульфален оғиз орқали ичирилади.
АБП (акрихин-бимугаль-плазмоцид) билан даволаш. Касалликнинг биринчи кунлариданоқ ҳайвонларнинг ҳар 100 кг тирик вазни ҳисобига 1,1 г дан (0,5 г акрихин, 0,5 бимугаль, 0,1 плазмацид) 5-8 кун давомида оғиз орқали ичирилади.
Делагил ва диамидин билан даволаш. Бунинг учун касалланган ҳайвоннинг тана ҳарорати нормаллашгунча ва қонида тейлерийлар со­ни камайгунича 5-7 кун давомида ҳайвоннинг ҳар 1 кг тирик вазни ҳисобига 2мг дан диамидин олиб, уни дистилланган сувда 4% ли қилиб эритиб тери остига юборилади.
Бупарвакван ва диамидин билан даволаш. Бунинг учун даволашни
1-3 кунида касал ҳайвоннинг тери остига ҳар 100 кг тирик вазни
ҳисобига 5 мл дан бупарваквандан ва 2-4 кунида диамидиннинг 4% ли эритмасидан 5 мл дан (яьни 2 мг/кг ҳисобига) тери остига юборилади.
Сульфантроль ва диамидин билан даволаш. Касалликнинг 1-3 кунида ҳайвоннинг ҳар 100 кг тирик вазни ҳисобига 30 мг дан сульфантролъ олиниб, уни дистилланган сувда 3% ли қилиб эритилиб томир ичига юборилади ва 2-4 кунида эса тери остига диамидиндан 2 мг/кг миқдорида юборилади.
Қайси даволаш усулини қўллашдан қатъий назар албатта сипмтоматик дорилар (кофеин, антибиотиклар, витамин В12, чемерица, пахта ёғи) ишлатилиши зарур.
Бутачем, Телемакс, Бупарвалек билан даволаш. Ушбу дори воситалари билан даволашда ЙШХлар учун 20 кг тирик вазнига 1 мл миқдорида мускул орасига ёки тери остига инекция қилинади.
Профилактикаси. Тейлериоз тарқалишининг олдини олиш тадбирлари ҳайвонларни озиқланиш ва асраш шароитларини яхшилаш билан улар организмининг резистентлик қобилиятини кўтариш ва касаллик қўзғатувчисининг ташувчи каналарига қарши кўрашишдан иборатдир. Молхоналарни ҳар 1,5-2 ойда бир маротаба ички ва ташқи томонидан каналарга қарши турли химиявий моддалар сепилапи. Бундан ташқари ҳайвонларга ҳафтада 1 маротаба неоцидол цимбуш сувли эритмаси билан, салқин пайтларда 7% ли дустдан фойдаланиб ишлов берилади.
Шунингдек, кузги-қишги даврларда, яьни яйловларда касаллик қўзғатувчисининг ташувчи каналари пайдо бўлишидан 2-3 ой олдин, тейлериозга мойил ёш ҳайвонлар эмланади. Бунинг учун Ўзбекистон ветеринария илмий текшириш институтининг профессори И.Х. Расулов бошчилигидаги бир гуруҳ олимлар томонидан ишлаб чиқилган культурал вакцинадан фойдаланилади. Вакцина бузоқларга тана оғирлигидан қатъий назар териси остига 1 мл дан юборилади. Эмланган ҳайвонларда 14-42 кундан сўнг тана ҳароратининг 0,5-2 даражага кўтарилиши, регионар лимфа тугунларини бироз катталашуви кузатилади. Бузоқларда иммунитет 30-35 кундан кейин пайдо бўлиб, агар уларга ҳар йили инвазияланган каналарни ҳужуми бўлиб турса, бир умрга давом этиши мумкин.
Ҳозирги даврда бу вакцина Қорақалпоғистон Республикасида, Тошкент, Сирдарё, Жиззах, Сурхондарё, Бухоро ва Қашқадарё вилоятларидаги латент зоналарда қўллаш учун рухсат этилган. Касалликнинг олдини олиш учун яширин даврда ҳар бир тирик вазн ҳисобига 1 мл дан гипериммун қон зардобини тери остига юбориш тавсия этилади (А. Ғафуров, 2002).

Download 156,09 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   26




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish