Даволаш ва олдини олиш. Отарда бир бош касал бўлганида ҳам бутун отар носоғлом деб эълон қилинади ва карантин қўйилади. Тезда ҳайвонларни шундай шароитга ўтказилади-ки, каналарни соғлом ҳайвонларга ўтиши учун шароит бўлмаслиги лозим. Ташқи муҳитнинг ҳароратига боғлик ҳолда касал қўйлар икки усулда даволанади:
1.Қуруқ
2.Ҳул
Қуруқ усулни совуқ пайтларида, қайсики ҳайвонларни чўмилтириш мумкин эмас ўтказилади. Бунда дустдан фойдаланилади. Баҳорда дуст билан ишлов берилган қўйларни жунларини олганларида даволаш курсининг натижасидан қатъий назар, уларни гексахлоран эмульсияси билан икки маротаба чўмилтирилади.
Ҳул усул иссиқ вақтларида ўтказилади. Бунинг учун гексахлоран, неацидол, протаид, эктамин, ветинол, циодрин, стомазан дорилари ишлатилади.
Ҳозирги вақтларда эса даволашда ивермектин, ивомек, сидектин, рустомектин, баймек каби дорилар ишлатилмоқда. Бу дорилар қуруқ модда ҳисобидан 0,2 гр/кг тана оғирлигига икки маротаба бир ҳафта оралатиб тери остига иньекция қилинади. Отарларда итларни, қорамол ва отларни сақланиши фақатгана уларни қўтир-қичима касалликларига қарши ишловдан ўтказилганидан кейингина рухсат этилади.
ОТЛАРНИНГ САРКОПТОЗИ (ҚИЧИМА - ҚЎТИР КАСАЛЛИГИ) – бу ўткир ва сурункали оқимларда кечувчи касаллик бўлиб, уни ҳайвон танасида S.eguiнинг паразитлик қилиши оқибатида қўзғатилиб, касаллик қичима белгилари билан, терининг яллиғланиши, жуннинг тўкилиши ва прогрессив ориқланиш билан ҳарактерланади.
Эпизоотологик маълумотлар. Эпизоотологияси псороптозникига ўхшаш. Қичима каналар отларда, эшакларда, хачирларда паразитлик қилади. Қорамолларда ва одамларда ҳам вақтинчалик учраб туриши мумкин.
Клиник белгилари. Зарарланиши 12-20 кунда терини қичиши ва яллиғланиши кузатилади. Баъзан бу жараён тезлик билан ривожланиб (ўткир оқими) 4-6 ҳафта ичида кўп жойлари зарарланади ва ҳайвонларда яққол кўзга ташланувчи интоксикация содир бўлади. Айрим пайтларда эса касаллик секинлик билан ривожланади (сурункали оқиши) ва организмнинг умумий ҳолатини ёмонлашуви билан ҳарактерланади. Агарда айрим омилар таъсирида организмнинг резистентлиги пасайса, сурункали оқим ўткир оқимда ўтиб олади.
Саркоптознинг биринчи белгилари бош областида кўриниш беради, камроқ бўйин, елка ва белида кузатилади, қайсиким бу жойларда хомут ва эгар қуйилади. Тери намлиги ошган қисмларда, жойларда, тугунакчалар пайдо бўлади, жунлар бир бирига ёпишади, тортилганда тезда даста-даста бўлиб юлинади, бунда ҳайвон кучли қичишни ҳис этади. Зарарланиш янги жойларга ўтади. Эски жойларнининг териси зичланади, бурмалашади ва жунлари тўлиқ тўқилади. Тананинг ҳайвон томонидан қашиладиган, қаттик ялаган, ёрилган ва йирингли ярачалар ҳосил бўлган отлар безовталанади, айниқса иссиқ отхоналарда ишланганидан сўнг сақланади. Бу каналарни фарқланганидан дарак беради, 2-чи инфекциянинг ривожланиб терининг яллиғланиши оқибатида ҳайвонинг тана ҳарорати ошиши мумкин.
Ёзги пайтларда эса касал ҳайвонлар ориқлаган, уларда тўллаш жараёни вақтида бўлмайди. Касаллик сурункали оқимда кечади. Организимни ориқланиши оқибатида қон таркибида ҳам ўзгаришлар кузатилади, эритроцит сони камайган, эозинофилия ва лейкоцитоз.
Диагноз. комплекс усулда: эпизоотологик маълумотлар, клиник белгилар, ҳамда қиринди намунаси олиниб қичима каналарини топиш асосида қуйилади. Яранинг марказидан то қон чиқгунча скалпел ёрдамида қириндини қириб олинади, керосин ёки 10% ишқор эритмасига солиб қуйилади 5-10 дақиқа ўтгач эса микроскоп остида текширилади.
Саркоптоз касаллигини йўқотиш усуллари носоғлом хўжаликларда псороптоз касаллигини йўқотиш усулларига ўхшаш.
ЧЎЧҚА САРКОПТОЗИ - сурункали оқимда кечувчи инвазион касаллик бўлиб, уни S.suis ва S.palvula қичима каналарни ҳайвон танасида паразитлик қилиши оқибатида содир этиб касаллик қичималар, терининиг яллиғланиши ва бурмаланиши ҳамда қатқалоқ белгилари билан кечади. Катта ёшдаги чўчкаларда касаллик субклиник кўринишда кечиб улар паразит ташувчиси вазифасини бажаради.
Эпизоотологик маълумотлар. Касаллик манбаи – катта ёшдаги чўчкалар. Қичима каналари касал ҳайвонлардан соғломларга тўғридан-тўғри контакт йўли билан, асбоб ускуналар, шунингдек чўчқабоқарларнинг кийимлари орқали юқади. Қичима каналар ҳам уй ва ҳам ёввойи чўчқаларда паразитлик қилади. Ташқи муҳитда каналар 3 ҳафтагача, агарда температура -5-9 градус бўлса 5 суткагача яшай олади.
Клиник белгилари. Саркоптоз чўчқаларда икки кўринишда: қулоқ ва тотал кўринишларда учрайди. Қулоқ кўринишида (S.palvula) кўпроқ қари она чўчқаларда ва хрякларда (эркак чўчқаларда) клиник намоён бўлади. Бунда қулоқнинг ички юзаси ва қулоқ атрофидаги терининг зарарланиши, жароҳатланиши кузатилади. Саркоптозни тотал кўриниши (S.suis) турли ўшдаги чўчқаларда учрайди, бирок 3-6 ойликдаги чўчқа болалари кўпроқ зарарланади. Бунда тананинг турли қисмларидаги териси, жумладан қулоқ бурмаси ҳам зарарланади ва касалликни ривожланиш босқичларига кўра аллергик реакцияси типида намоён бўлади.
Симптомсиз мудат – бу каналарни танага кириб қолишидан то биринчи белгилар пайдо бўлгунча давр. Бошланғич алергик реакция даври- қичималарни пайдо бўлиши ва 3-чи давр аниқ клиник белгиларни пайдо бўлиши - папула, везикула, қатқалоқ ва қичима. Қулоқ ва тотал шаклидаги касаллик қўзғатувчилари бир-бири билан морфологик тузилиши жиҳатдан фарқ қилади. Иккала қичима каналари одам танасида тушиб саркаптоз белгиларини келтириб чиқаришлари мумкин, бироқ каналар ўсмайди, кўпаймайди ва тезда нобуд бўлади.
Касаллик ўзоқ муддат давом этади, бунда ҳайвонлар яхши ўсмайди ориқланиб кетади. 6-ойликдан катта чўчқаларда саркаптоз клиник белгилари кучсиз ифодаланган кўринишда кечади. Қари чўчқаларни яхшилаб клиник текширувдан ўтказилганида аниқлаш мумкин.
Диагноз. Куйиш жуда ҳам осон тугунакчаларни, қатқалоқ ва қичималар борлигига қараб қуйилади. Диагнозни тасдиқлашда зарарланган терининг атрофидан (перифериясидан) қиринди олиниб умумий қабул қилинган усул билан текширувдан ўтказилади.
Даволаш ва профилактикаси. Касал чўчқаларни даволашга тайёрлашдан бошланади, яъни қатқалоқларни юмшатиб олиб ташланади, бунинг асосий сабаби даволаш самарадорлигини оширишдир. Бунда ҳайвонлар илиқ совунли сувда ювилади, сўнгра эса қатқалоқлар билан қопланган тери совун кўпиги билан қопланади. Бир кун ўтгач бу жойлар иссиқ сувда ювиб ташлаб қатқалоғи олинади. Фақат шундан кейингина гексахлоран эмулсияси билан ишловдан ўтказилади. Касал ва гумон қилинган ёш чўчқалар ваннада чўмилтиради. Катта ёшдаги чўчқаларни эса тўйдирилган гексахлоран эмульсияси (0,06 % гамма-изомер ва 0,3 % креолин) сепиб чиқади (2 % - ли хлорофоснинг сувдаги эритмасини ишлатиш мумкин). Бундан ташқари қуйидаги препаратларни пуркаш мумкин: 0,5 % циодриннинг сувдаги эмульсияси, 0,15 % ли асоцидал, 0,5 % дикрезил, 0,045 % гексахлор (16 % ММЭГГ) 4-5 % ли олтингугурт эмульсияларни ҳамда ивомек, сидектин, рустомектин, баймек препаратлари (1мл/33кг) тери остига инъекция қилинади.
Do'stlaringiz bilan baham: |