Қўй псороптози (тери - қўтир) касалиги – бу ўткир ёки сурункали оқимларда кечувчи касаллик бўлиб, уни қўйларнинг тери эпидермисида Р.ovis нинг паразитлик қилиши туфайли қўзғатилиб, касалик териниг кучли қичиши, жуннинг тўкилиши ва кучли ориқланиш билан ҳарактерланади. Айрим ҳайвонларда касаллик ўлим билан якунланади.
Эпизоотологик малумотлар. Псароптоз касалигида барча зотдаги қўйлар мойил, айниқса майин ва ярим майин жунли қўйлар. Касалликка барча ёшдаги қўйлар (ҳам катта ёшдаги куйлар, ҳам ёш қўзилар) асосан қишда чалинади. Инвазиянинг тарқалишига юқори намликка эга эканлиги катта аҳамиятга эга. Бундан ташқари, ҳайвонлари зич сақланганда ҳамда туйимсиз сифатсиз озуқалар билан озиқлантирилганда ва ҳайвонлар гельментоз ва бошқа касалликларга чалиганларида инвазия отларда тезда тарқалиб кетади. Катта ёшдаги қўйлар орасида касалликка чалинган ҳайвонларнинг миқдори йилнинг совуқ даврига тўғри келади. Касалик тезда тарқалиб бир ой ичида отардаги барча қўйлар ўткир оқим билан касалланадилар, ёзда ҳайвонларни жуни олинганидан кейин псоротозли жараённи кечиши ўз-ўзидан йўқолиб боради (латент даври) бирок, кузда яна авж олади. Қўзиларда инвазия бироз бошқачароқ тус олади, улар 1,5-2 ойликларида она қўйлар билан биргаликда сақланганида касалликка чалинади. Бу айникса, ёз ойларида кузатилади. Касаллик сурункали кечади. Кузда, қўзиларнинг жунлари ўсганида касаллик ўткир оқимда ўтиб олади.
Инвазиянинг асосий манбаи бу касал қўйлар. Соғлом отарларда терихўр каналар ёзда янги келтирилган қўйлар орқали келади, ташқи муҳит оптимал шароит бўлганида резервуар манба бўлиб хизмат қилиши мумкин. Совуқда терихўр каналар тезда нобуд бўлади. Кананинг ташувчилари тарқатувчилари бошқа турдаги ҳайвонлар, қайсики касал қўйлар билан контактда бўлган, бажарилиши мумкин.
Касалликни клиник белгилари. Касалликни яширин даври кўпгина омилларга боғлик катта ёшдаги қўйларни экспериментал равишда зарарлантирганимизда, касалликни биринчи белгилари (қичима, яллиғланиш жараёни) 10-14 кунда, қўзиларда эса 1,5-2 ойдан сўнг кузатилади. Псороптоз ўткир, сурункали ва латент кўринишларида кечади. Касалликни ўткир оқимида биринчи навбатда терининг қичиши кўзга намаён бўлади. Касал қўйлар тишлари билан қичиётган жойларни тишлашга ҳаракат қилади ёки оёқлари билан қачийди, охурларга, деворларга ишқаланади. Зарарланган жойлардаги жунлар тезда тушиб қоладиган бўлади, жунлари тушади. Буни ҳарактерли жойи шундаки, худди бир бўлак пахтага ўхшаш бўлиб, зарарланган терининг маркази қалинлашган, зичлашган, янги зарарланган жойлар юзага келганида қўйлар жон-жаҳди билан қашинишади, терининг қичиши айниқса, кечаси зураяди, ёмғирдан сўнг ёки бир яйловдан иккинчи яйловга ҳайдалгандан сўнг, 6-8 ҳафта ўтгач терининг барча жойлари фақат оёқ бош области терисидан ташқари зарарланади. Терининг кўп қисми зарарланганида ҳайвоннинг умумий ҳолати ёмонлашади Улар тезда ориқлайди, шиллик пардалар қонсизланади. Сифатсиз тўйимсиз озуқалар билан озиқлантирилганида касаллик ўлим билан якуланади.
Қўтирнинг сурункали оқими қўзиларда ёз ойларида кузатилади. Касал она қўйлар билан доимий равишда контактда бўлиш, уларнинг касалликка чалинишларининг асосий сабабидир. Касаллик қўзиларда анча кучсиз кўринишда кечади. Жуннинг қатламига намликни пастлиги, қуёш нурларининг тўғридан-тўғри таъсири ва терининг интенсив ўсиши, буларнинг барчаси терихўр каналарни ривожланиши учун ноқулай шароит ҳисобданади. Бирмунча ҳарактерли белгиси – бу унчалик кучли бўлмаган терининг қичиши ва жуннинг юмшаганлиги. Зарарланган терини ўзгарган жунларини қараб аниқлаш мумкин. Бундай жойлардаги жунлари таралганида, қачиганда қўзилар лабларини, тилини ўзига хос равишда ҳаракатга келтиради. Териси яллиғланган бўлсада, зичлашмаган, қалинлашмаган. Сентябрь-октябрь ойларида жунлар ўсади, псорптозли жараён фаоллашади, яъни ўткир оқимда ўтиб олади.
Диагноз. Майин жунли қўйларда касалликни ўткир оқимида диагноз қўйиш ҳеч қандай қийинчилик туғрмайди. Ҳарактерли клиник белгилар асосида қўлади. Гумон туғиган вақда эса ёи субклиник кўринишда кечаетган вақтда эса албатта лабараторик текширув ўтказилиши шарт. Бунинг учун терининг зарарланган ва соғлом участкаларнинг чегарасидан қиринди олинади. Қиринди албатта янги, қалинлашмаган жойларнинг ҳолда 2-3 жойидан олинади. Олинган намуна 25-30 С гача қиздирилади ва қора фонда текширувдан ўтказилади, терихўр каналар оқ ҳаракатдаги нуқталарга ўхшаб кўринади. Янги қириб олинган қириндиларни юмшатиш учун 10% ли ишқор ёки керосин солинади, 5-10 дақиқа ўтгач лупа ёрдамида текширувдан ўтказилади.
Псороптоз касаллигини биринчи навбатда хориоптоз ва саркоптоз касалликларидан фарқлаш лозим. Хориоптозда оёқ териси зарарланади, саркаптозда эса дастлаб бош области, дум ва бошқа областлар зарарланади, яъни жунлари унчалик кўп бўлмаган қисмларда. Булардан ташқари, айрим касалликларда кузатиладиган қичималардан, жунларини тушишини, дерматитлардан фарқ қила олишимиз керак. Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки қўйларда қичиш айрим иксодид каналари чаққанларида ёки битлаганларида ҳам кузатилади, бироқ, бунда жун тўкилиши кузатилмайди. Ҳайвонларни бир томонлама озиқлантирилганида ҳам (силос) баҳорга келиб қорин деворининг пастки қисмларида қичиш пайдо бўлиши мумкин (жунлари тушмай туриб). Рационга ўзгаришлар киритилганда, ҳайвонларни тоза ҳавога чиқарилганида бундай қичишлар терида йўқолади. Мастит касаллигида тана ҳарорати юқори бўлганида ёки кучли ориқлаганида ҳам жунлар тўкилиши мумкин, бироқ терининг яллиғланиши кузатилмайди.
Do'stlaringiz bilan baham: |