Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 27 июлда “Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Тарих институти фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида”ги қарорида ўзбек халқи ва унинг давлатчилиги тарихини холисона ўрганишнинг илмий асос-ларини



Download 233,42 Kb.
bet24/47
Sana22.02.2022
Hajmi233,42 Kb.
#111458
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   47
Bog'liq
2 5242741306916079407

Уро кэтобэ буд – Унинг бир китоби бор эди.
Ро кўмакчиси уюшиқ бўлакли гапларда сўнгги уюшиқ бўлакка қўшилади. Масалан:
Мэҳмонон дар шаҳрэ Тошканд музэйэ торихэ халғҳойэ Ўзбакэстон, донэшгоҳэ давлати, дабиристонҳо ва чанд кўдакэстанҳоро боз дид намуданд – Меҳмонлар Тошкент шаҳрида Ўзбекистон халқлари тарихи музейини, Тошкент Давлат дорилфунунини, мактаб ва болалар боғчаларини томоша қилдилар.
Булардан ташқари форс тилида би – -сиз, қабл аз – илгарипиш аз – олдинбаъд аз – сўнгпас аз – кейин каби кўмакчилар ҳам бор.

8-мавзу. Син س ва шин ش, сод ص ва зод ض ҳарфлари. Феъл. Феъл замонлари. Ўтган замон аниқ феъли.


8-мавзу. Син س ва шин ش, сод ص ва зод ض ҳарфлари. Феъл. Феъл замонлари. Ўтган замон аниқ феъли. 
Син ҳарфи سўзбек тилидаги с товушини ифодалайди. Ҳар иккала томонидан келувчи ҳарфларга қўшиб ёзилади. Тўрт хил ёзилиш шаклига эга. Син ҳарфининг якка ҳолда ҳамда сўз охиридаги шакллари сатр чизиғидан пастга тушириб ёзилади.
Шин ҳарфи شўзбек тилидаги ш ҳарфига тўғри келади. Син ҳарфига хос хусусуятлар кўп жиҳатдан шинга ҳам тегишлидир.
Сод ҳарфи ص ўзбек тилидаги с товушига яқин келади. Ҳар иккала томонидаги ҳарфларга қўшиб ёзилади. Тўрт хил кўринишга эга.
Сод ҳарфининг сўз бошидаги ва сўз ўртасидаги шаклларигина сатр чизиғида ёзилади. Қолган кўринишлари сатр чизиғидан пастга тушади. Сод тил олди ундоши, у фақат араб тили орқали кириб келган сўзларда учрайди.
Зод ҳарфи ض з товушига яқин келади. Устидаги нуқтаси билан сод ҳарфидан фарқ қилади. Бу ҳарф тил орқа товушларидан, араб тилидан ўтган сўзлардагина қўлланади. Ҳар иккала томонидаги ҳарфларга қўшиб ёзилади.
Феълнинг масдари – ноаниқ шакли (инфинитив) бўлиб, “масдар” сўзи арабча “бошланиш жойи” демакдир. Форсча феъллар луғатларда ҳар доим масдар шаклида берилади. Феълнинг бу шакли шахс, сон ва замонни билдирмагани учун ҳам феълнинг ноаниқ шакли деб номланади. Форсча феълларнинг ноаниқ шакли ҳар доим -дан (унлилар ва жарангли ундошлардан сўнг), -тан (жарангсиз ундошлардан сўнг), -идан қўшимчалари билан тугалланган бўлади.
Масалан: хўрдан – емоқ, ичмоқомадан-келмоқ
Форс тилида ҳар бир феъл икки ўзакка эга бўлади: феълнинг ўтган замон ўзаги, ҳозирги замон ўзаги.
Феълнинг ўтган замон ўзагини ажратиш оддий йўл билан, яъни феълнинг масдар шаклидан –ан қисмини тушириб қолдириш билан ҳосил қилинади. Масалан: дидан – кўрмоқ – дидрафтан – бормоқ рафт.
Юқорида келтирилган мисоллардан ҳам кўриниб турибдики, феълнинг ўтган замон ўзаги ҳар доим д ёки т товуши билан тугалланган бўлади.
Феъл замони шу феълдан англашилган ҳаракат-ҳолатнинг нутқ пайтига бўлган муносабатини ифодалайди. Бу муносабатнинг ҳар хил бўлишига кўра феълларда уч замон мавжуддир: ўтган замон, ҳозирги замон, келаси замон.

Download 233,42 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   47




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish