Форсий изофа
Эски ўзбек ёзувида битилган ёдгорликларда арабий изофали бирикмаларга қараганда форсий изофали бирикмалар жуда кўп. Форсий изофали бирикмаларнинг баъзилари ҳозирги замонавий тилимизда ҳам мавжуд.
Араб тилидаги изофа кўрсаткичи الـ ал/ул бўлса, форс тожик тилида и товушидир. Форсий изофа кўрсаткичи, одатда, ёзувда акс этмайди, лекин баъзан истисно ҳолатлари ҳам бор.
Масалан: درد سرдарди сар. آئنۀ جهان Оинаи жаҳон
Изофа арабча сўз бўлиб, қўшиш, орттириш деган маънони билдиради. Форс тилида аниқланмиш билан аниқловчи ўртасидаги алоқа махсус бирикма – изофа йўли билан ифодадаланади. Бунда сўз тартиби қуйидагича бўлади: биринчи ўринда аниқланмиш келиб, ундан кейин урғу олмаган морфологик кўрсатгич э қўшимчаси қўшилади, ундан кейин аниқловчи келади.
Форс тилида аниқланмиш – мўзоф, аниқловчи – мўзофўн элэйҳ деб номланади. Масалан: забонэ форсий – форс тили бирикмасидаги биринчи сўз забон мўзоф – аниқланмиш, иккинчи сўз форсий мўзофўн элэйҳ – аниқловчидир. Бу икки сўз биринчисининг охирига қўшилган э қўшимчаси орқали бир-бири билан боғлангандир.
Форс тилида гап ва сўз бирикмаларида сўз тартиби қатъийдир. Изофали бирикмаларда ҳам биринчи ўринда аниқланмиш, иккинчи ўринда аниқловчининг келиши қатъий. Бу тартибнинг бузилиши бирикма мазмунининг бузилишига олиб келади. Ўзбек тилида эса аниқловчи биринчи ўринда, аниқланмиш иккинчи ўринда келади. Қиёс қилинг:
Гўлэ сўрх – қизил гул
Кэтобэ бэродарам – Акамнинг китоби.
Ўзбек тилида ҳам аниқловчи ва аниқланмиш тартибини ўзгартирсак, аниқловчи ва аниқланмиш муносабати бўлмайди, эга ва кесим муносабати вужудга келади. Масалан:
Қизил олма – Олма –қизил .
Изофали бирикма форс тилида энг кўп қўлланадиган аниқловчили бирикмадир. Изофали бирикмада аниқланмишга фақатгина сифат билан ифодаланган аниқловчигина боғланиб қолмасдан, от билан ифодаланган аниқловчи ҳам боғланиб, эгалик, қарашлилик маъноларини билдиради. Масалан:
кэтобэ донэшжу –талабанинг китоби.
Кифэ донэшйор – ўқитувчининг портфели
Кўмакчилар. Форс тилида келишик йўқ. Шундай бўлгач, отлар келишиклар билан турланмайди. Лекин келишик шаклларининг ўрнига турли синтактик алоқаларни ифодалаш учун бошқа воситалардан фойдаланилади. Гапда келишик муносабатларини ифодалаш учун кўмакчилар (ҳўруфе эзофе) дан фойдаланилади.
Форс тилида асл кўмакчилар қуйидагилардир: бэ, бар, бо, то, баройэ, дар, аз, жўз, ро, би, қабл аз, пиш аз, баъд аз, пас аз. Бу кўмакчиларнинг ро дан бошқаси сўзнинг олдига қўшилади, ро эса сўзнинг охирига қўшилади:
1. бэ кўмакчиси ҳаракат йўналган нарсани, воситали объектни ифодалаш учун қўлланади, яъни ўзбек тилидаги жўналиш келишиги маъносини ифодалайди, бэ от олдида келади ва бу от асосан, қуйидаги маъноларни билдиради.
а) ҳаракат йўналган шахс ёки томон маъносини билдиради.
Масалан: Бэродарэ бўзўргам бэ Мўскўв рафт – Акам Москвага кетди.
б) қурол, восита маъноларини билдиради. Масалан:
Do'stlaringiz bilan baham: |