هرکه با بدان نیشیند نیکی نبیندҲаркэ бо бадон нишинад, ники на бинад – Кимки ёмонлар билан ўтирса, яхшилик кўрмайди.
12-мавзу. Абжад ҳисоби. Феълнинг буйруқ майли. Феълнинг мажҳул нисбати
Ўтган дарсда билиб олганимиздек, араб алифбоси 28 ҳарфдан иборатдир. Араб алифбосига асосланган эски ўзбек ва форс ёзувида мазкур алифбога яна тўртта ҳарф қўшилган. Чунки эроний ва туркий халқлар араб алифбосини қабул қилган вақтларида унга ўз тиллари учун хос бўлган товушларни акс эттирувчи пэ-п, чэ-ч, жэ-ж, гоф-г ҳарфларини ҳам илова қилдилар. Қўшимча суратда қабул қилинган бу тўрт ҳарф араб алифбосидаги бэ-б, жим-ж, зе-з, коф-к ҳарфларига қўшимча нуқта ва белгилар қўйиш орқали қабул қилиган.
Натижада араб алифбосига асосланган эски ўзбек ва форс ёзувида 32 ҳарфли алифбо юзага келган.
ҳарфнинг номи
|
№
|
ҳарфнинг номи
|
№
|
ҳарфнинг номи
|
№
|
ҳарфнинг номи
|
№
|
кофک
|
25
|
сод ص
|
17
|
хе خ
|
9
|
алиф ا
|
1
|
гоф گ
|
26
|
зод ض
|
18
|
дол د
|
10
|
бе ب
|
2
|
лом ل
|
27
|
то ط
|
19
|
зол ذ
|
11
|
пеپ
|
3
|
мим م
|
28
|
зоظ
|
20
|
ре ر
|
12
|
те ت
|
4
|
нун ن
|
29
|
айн ع
|
21
|
зе ز
|
13
|
се ث
|
5
|
вов و
|
30
|
ғайн غ
|
22
|
же ژ
|
14
|
жим ج
|
6
|
ҳе ه
|
31
|
фе ف
|
23
|
син س
|
15
|
чимچ
|
7
|
йо ی
|
32
|
қоф ق
|
24
|
шин ش
|
16
|
ҳе ح
|
8
|
Абжад ҳисоби. Араб алифбоси ҳарфлари рақамларни ҳам ифодалайди. Яъни, ҳар бир ҳарф сон қийматига ҳам эга бўлиб, улар қуйидаги 8 сўзга жамланган:
1. Абжад اَبْجَدْ
2. Ҳавваз هَوَّزْ
3. Ҳутти حُطِّى
4. Каламан كَلَمَنْ
5. Саъфас سَعْفَصْ
6. Қарашат قَرَشَتْ
7. Саххаз ثَخَّذْ
8. Зазағ ضَظَغْ
Бу сўзлар ҳеч қандай маънога эга эмас. Мазкур ҳисоб уларнинг биринчиси – “Абжад” сўзи билан номланган.
Юқорида айтилганидек, эроний ва туркий халқлар тилларига хос бўлган товушларни акс эттирувчи пэ-п, чэ-ч, жэ-ж, гоф-г ҳарфларининг сон қиймати уларга асос бўлган араб ҳарфлари – бэ-б, жим-ж, зе-з, коф-к ҳарфларининг сон қийматига тенг бўлади. Яъни, пэ – 2, чэ – 3, жэ – 7, гоф – 20 қийматига эгадир.
Форс-тожик ва ўзбек классик адабиётида ҳарфларнинг сон қийматларидан фойдаланиб, муҳим тарихий воқеалар, машҳур кишиларнинг таваллуд ёки вафоти саналарини ҳарфлар воситасида баён қилиш анъана бўлган. Бундай ҳарфлар йиғиндиси бир мисра, бир неча сўз ва баъзан бир сўзнинг ўзидангина иборат бўлиб, шунинг учун маълум санани билдирган. Бундай ҳисоб усулини юқорида келтирилган саккиз сўзнинг биринчиси номи билан абжад ҳисоби дейилади. Шунинг билан бирга бундай ҳисоб бўлиб ўтган воқеанинг вақтини англатгани учун “тарих” ҳам дейилади (“тарих” сўзи арабча бўлиб, вақтни аниқлаш, бўлиб ўтган, содир бўлган деган маънони билдиради.)
Абжад ҳисоби билан ёзилган “тарих”ларга бир неча мисоллар келтирамиз.
Форс-тожик адабиёти классикларидан ўз маснавийлари билан машҳур бўлган Жалолиддин Румийнинг таваллуд йили қуйидаги тарихда ёзилган:
سال مولود آن خدا آگاه
شد رقم «آفتاب عالیجاه»
Мазмуни: У худобохабарнинг таваллуд йили “офтоби олижоҳ” деб ёзилди.
Мазкур байт охирида келтирилган “офтоби олийжоҳ “бирикмасидаги ҳарфларни жамласак, 604 рақами ҳосил бўлиб, бу ҳижрий сана ҳисобида Жалолиддин Румийнинг таваллуд топган йилидир.
Машҳур тарихчи Хондамир ўзининг “Макорим ул-ахлоқ” асарида Алишер Навоий вафот этганда, Ҳиротнинг шоирлари унинг вафотига бағишлаб марсиялар, тарихлар ёзганлиги ҳақида хабар беради, бир нечта тарихларни келтиради.
Навоийнинг замондошларидан мавлоно Дарвишали мазкур санага атаб қуйидаги назмни айтган экан:
هجرت برسول کرد آن سید قوم
تاریخ وفات اوست هجرت برسول
Мазмуни: У қавм сардори Пайғамбар ёнига ҳижрат қилди. (Шунинг учун ҳам) унинг вафоти тарихи “Ҳижрат ба расул”дир.
Мазкур бирикмадаги ҳарфларнинг сон қийматларини жамласак, 906 ҳосил бўлади. Бу ҳижрий йил ҳисобида Алишер Навоий вафот этган йилдир. Бошқа шоир Навоийнинг вафоти тарихини “جنت جنت жаннат, жаннат” сўзидан ҳосил қилган.
Бир шоир Абдурраҳмон Жомий тарихи учун “دود از خراسان رفت” “Дуд” аз “Хуросон” рафт” жумласини ишлатган, яъни “Хуросон” сўзидаги ҳарфлар йиғиндисидан “Дуд” сўзи йиғиндисини олиб ташлаш кераклигини қайд этган.
Юқорида келтирилган абжад ҳисобидаги тарихлар ҳижрий сана ҳосил бўлишига мосланиб ёзилгандир. Ҳижрий сўзи арабча бўлиб, кўчиш демакдир. Бу сана Муҳаммад алайҳиссаломнинг Маккадан Мадинага кўчган йилидан бошлангани учун ҳижрий йили деб номланади. Ҳижрий йил милодий йилнинг 622-йилидан бошланган.
Милод сўзи арабча бўлиб, туғилиш деган маънони билдиради. Милодий йил Исо алайҳиссаломнинг туғилган йилидан бошланган.
Ҳижрий санани милодийга айлантириш учун уни 33 рақамига бўлинади, ҳосилани ҳижрий йилдан айириб, ортиб қолган сонга 622 сони қўшилади. Масалан, 1385 ҳижрий йилини милодийга айлантириб кўрайлик:
1) 1385:33 = 41(қолдиқ 32 ҳисобга олинмайди).
2) 1385 41= 1344.
3) 1344 + 622 = 1966.
Демак ҳижрий 1385 йили милодий 1966 йилига тўғри келар экан.
Милодий санани ҳижрийга айлантириш учун уни 33 рақамига бўлинади, ҳосилани ҳижрий йилдан айириб, ортиб қолган сонга 622 сони қўшилади. Масалан, 1385 ҳижрий йилини милодийга айлантириб кўрайлик:
1) 1385:33 = 41(қолдиқ 32 ҳисобга олинмайди).
2) 1385 - 41= 1344.
3) 1344 + 622 = 1966.
Демак ҳижрий 1385 йили милодий 1966 йилига тўғри келар экан.
Do'stlaringiz bilan baham: |