Сифатдош феълнинг ҳам сифатлик, ҳам феъллик белгиларига эга бўлган шаклидир. Сифатдошнинг феъллик хусусиятлири унинг замон тушунчасини ифодалаши, феъл каби нисбатга эга бўлиши, бўлишли ва бўлишсиз шаклларга, ниҳоят, феъллар каби бошқариш хусусиятига эга бўлишидадир.
Сифатдошнинг сифатлик белгиси эса сифат каби нарсанинг белгисини билдириб, гапда аниқловчи вазифасини бажаришидир.
Форс тилида ўтган замон сифатдоши феълнинг ўтган замон ўзагига о, э қўшимчасини қўшиш билан ясалади. Сифатдошнинг бу шакли ўзбек тилидаги сифатдошнинг ган шаклига мос келади.
Феълнинг ноаниқ шакли
|
Мазмуни
|
Феълнинг ўтган замон ўзаги
|
Ўтган замон сифатдоши
|
Дидан
|
Кўрмоқ
|
дид
|
дидэ
|
Гўфтан
|
Гапирмоқ
|
гўфт
|
гўфтэ
|
Форс тилида ўтган замон сифатдоши мустақил ҳолда ва қўшма феълларнинг таркибий қисми сифатида қўлланилади.
Ўтган замон сифатдоши гапда:
а) сифат сингари аниқловчи вазифасини бажаради. Масалан:
Солэ гўзаштэ ман бэ Тошкент рафтам – Ўтган йили мен Тошкентга бордим.
б) отлашган вақтда отлар вазифасини бажаради. Масалан:
Дар гўзаштэ коргарон хэйли бад зэндагони микарданд – Ўтмишда ишчилар жуда ёмон яшар эдилар.
Форс тилида ўтган замон сифатдоши изофали бирикмада аниқловчи бўлиб келишидан ташқари, аниқланмиш вазифасида ҳам келади ва кўмакчилар билан бирга келиб, эгалик қўшимчаларини қабул қилиши мумкин. Масалан:
Do'stlaringiz bilan baham: |