105
6 – Мавзу. Корхонадаги инновацион стратегияни танлаш.
Режа:
1. Корхоналардаги инновацион фаолиятнинг зарурлиги.
2. Инновацион стратегиянинг моҳияти, унинг корхонанинг умумий
стратегияси билан алоқаси.
3. Корхонанинг инновацион стратегиясини шакллантириш.
4. Инновацион стратегияларнинг турлари ва кўринишлари.
1. Корхоналардаги инновацион фаолиятнинг зарурлиги
Мамлакатимиз корхоналаридаги кўп йиллар давомида мавжуд бўлган
режалаштириш амалиётининг таҳлили уни корхона режасини ишлаб чиқишга
эмас, балки шакллантириб бўлинган режавий вазифани бажаришга
қаратилганлигини кўрсатади. Бу авваллари саноат корхоналари фаолият
юритган объектив
сабаблар, ҳамда иқтисодиётни ривожланишининг олдинги
босқичида корхоналар олдида турган вазифалар билан изоҳланади.
Чамаси
бундай амалиёт хўжалик юритишнинг ҳозирги шароитларига мос келмаса
керак.
10
Ҳозирги пайтдаги корхона иқтисодиёти учун хос бўлган мураккаб
ҳолат аввал амалда бўлган бошқарувнинг маъмурий буйруқбозлик тизими
билан боғлиқдир. У ресурсларни ишлаб чиқаришнинг ҳақиқий эҳтиёжларини
ҳисобга олмасдан марказлаштирилган ҳолда режалаштириш ва тақсимлаш,
давлат бюджети ҳисобидан ишлаб чиқариш
инвестицияларини текинга
молиялаштириш, ишлаб чиқарувчиларнинг якка ҳокимлиги, мулкчиликнинг
давлат шаклидан фарқланувчисининг йўқлиги ва хўжалик юритишнинг бир
турдаги шакларини кўзда тутади. Яна қуйидагилар мавжуд бўлган:
10
“Теп 3: Управление инновациями: Стратегический подход: Гибкая корпоративные стратегии
выживания и лидерства в новой экономике (на спирали)”. Котельников В.Ю. М.: Эксмо, 2007.
106
бошқарувнинг
кўп
босқичи
тузилмаси
ва
фаолиятнинг
якуний
натижаларидан олинган даромадлар ва инвестициялар боғлиқлигини
йўқлигидан келиб чиққан муассасавий узилиш ва ишлаб чиқариш жараёни
иштирокчиларининг ажралиб қолиши.
Юқорида санаб ўтилган сабаблар, ҳамда хўжалик алоқаларининг
уйғунлигини бузилиши билан боғлиқ бир қатор бошқалар қайта ишлаб
чиқаришнинг ҳар хил соҳалари ва хўжалик соҳаларида мутаносибсизликни
келтириб чиқарган, дефицитни чуқурлашуви ва ишлаб чиқариш интизомини
пасайиши мамлакатдаги иқтисодий таназзул ва истеъмол бозори ва пул
муомаласидаги ҳолатни кескинлашувига сабаб бўлган инновацион соҳада
таназзул пайдо бўлишига кўмаклашганлар.
Кўрсатиб ўтилган муаммолар ва мураккабликлар
вужудга келган
шароитларга
адекват
стартегияни,
корхонани
ривожланишини
шакллантиришга имкон берувчи ҳақиқий режалаштиришга эҳтиёжни
кучайтиради.
Стратегик инновацион режалаштириш бозор туридаги иқтисодиёт
шароитида корхонадаги режалаштиришнинг умумий тизимидаги тизимга
бўлади. Корхонадаги стратегик инновацион режалаштиришнинг объекти
инновацион
фаолиятдан
иборат
бўлади,
уни
кўриб
чиқа
туриб,
қуйидагиларни айтиш мумкин:
Ҳозирги шароитларда корхонадаги инновацион фаолият стратегияси
инновацион стратегияларни корхонани
ривожланишининг асосий
мақсадлари ва вазифаларидан келиб чиққан ҳолда, Ресурсли
таъминлаш ва хатар омилини ҳисобга олиш, Ташқи муҳитнинг ҳолати
ва шахсий инновацион имкониятларни олдиндан башоратлаш ва
мустақил ишлаб чиқишнинг объектив зарурияти пишиб етилган;
эҳтимол бўлган катта фойдани олиш мақсадларида янги рақобатбардош
маҳсулотни яратиш ва уни техника ва технологияларнинг замонавий
даражасида ишлаб чиқариш соҳасидаги илмий – техник сиёсатни
107
ишлаб чиқиш ва амалга ошириш инновацион
фаолиятнинг асосий
мазмуни бўлиб қолган;
инновацион стратегияни амалга оширишда ИТТКИ нинг стратегик
аҳамияти ўсади, ва шунинг билан бир вақтда уларни амалга
оширишдаги хатар даражаси ошади;
инновацион фаолият корхонадаги фаолиятнинг қолган барча турлари
ва ҳаммадан аввал, ишлаб чиқариш ва
маркетинг билан биргаликда
амалга оширилади.
Do'stlaringiz bilan baham: