14 – Мавзу: Барқарор ривожланиш муаммолари ва истиқболлари
Маърузанинг режаси
1.Барқарор ривожланиш ғоясининг пайдо бўлиш тарихи.
2.Барқарор ривожланишнинг асосий вазифалари ва талаблари.
3. Барқарор ривожланиш концепциясида атроф-муҳит муҳофазаси.
Барқарор ривожланиш ғоясининг пайдо бўлиш тарихи.
Кишилик жамияти тарихида жуда кўп сиёсий зиддиятларга бой давр бўлган ХХ асрга келиб инсоният келажакда қандай қилиб тинч ва осайишта ҳаёт кечириши керак, деган фикр энг долзарб масалага айланиб қолди. Инсон ақл-заковати юқори пағонага кўтарилган бир даврда бундай аянчли ҳолат сабабини, атроф табиий муҳитнинг инқирози ҳолатини тушиниб етган бир гуруҳ фан, маданият, маъориф ва давлат арбобларидан иборат бўлган кишилар экологик оқибатдан чиқиб кетиш режасини ишлаб мақсадида “Рим клуби”ни тузишди. “Рим клуби” аъзоларининг 1970 йилда “Ўсиш чегараси” номли китобида Ер куррасида аҳолининг ўсишини табиий ресурслар монанд равишда мўтадиллаштиришни таклиф этишди.
“Рим клуби” ҳисоботи 1972 йил 5–июнда Швеция пойтахти Стокольм шаҳрида Бутунжаҳон “атроф-муҳитни муҳофаза қилиш” конференциясини чақиришга асос солди. Мазкур конференция халқаро ҳамжамиятнинг экологик дунёқарашдаги туб бурилиш нуқтаси ҳисобланади.Стокольм муҳитни муҳофаза қилиш масалалари алоҳида баҳс ва музокаралар мавзусига айлана бошлади. Эндиликда экологик муаммоларнинг ечимини топиш глобал миқиёсдаги хавфсизликни таъминлашнинг асосий омили эканлигини тушиниб етган дунё ҳамжамияти 1975 йил Хельсинки шаҳрида 35 та Европа давлатлари ҳамда АҚШ ва Канада раҳбарлари иштирокида халқаро Саммитни чақиришди. Европа хавфсизлик ва ҳамкорлик Кенгашининг “Якунловчи хужжат”ида экологик хавфсизликни таъминлаш барқарор ривожланишнинг энг асосий кўрсаткичларидан бири эканлиги эътироф этилди.
1987 –йил БМТнинг Бутунжаҳон атроф-муҳит ва ривожланиш Комиссияси тузилди ва унга Норвегиялик давлат арбоби Гро Харлем Брунтланд раҳбарлик қилди. Комиссиянинг “Бизнинг умумий келажагимиз” номли ҳисобатида барқарор ривожланиш концепсияси модели – ҳозирги авлод эҳтиёжларининг қондирилиши ва келаси авлодларнинг муносиб ҳаёт кечиришига бўлган ҳуқуқни ҳисобга олган тарзда амалга ошириши лозим, дея такидлади.
1989 йили БМТ Бош Ассамблеясининг 44х428 сонли резолюцияга биноан барқарор ривожланиш стратегиясини ишлаб чиқиш учун БМТнинг махсус конференциясини ишлаб чиқишга қарор қилинди. Унда барқарор ривожланиш концепсияси – давлатлар ва бутун дунё ҳамжамиятининг хусусият, моҳият ва таркибий жиҳатдан бир маромда ривожлантирувчи қарашлар тизими, деб этироф қилинди.
Барқарор ривожланиш концепсияси ишлаб чиқариш ва истеьмол қилиш, аҳолининг ўсиши ва ижтимоий ҳимояси ўртасидаги мувозанатни ривожланган ва ривожланиш йўлида турган барча давлатларда сақлашни инобатга олади. Чунки Ер шаридаги атроф-муҳит ҳолати мамлакталарнинг биргаликдаги ҳаракат мажмуасидир.
2. Барқарор ривожланишнинг асосий вазифалари ва талаблари.
Атроф – муҳит муҳофазаси билан барқарор ривожланиш ғоясининг бирлиги 1992 йил 3-14 июн кунлари Бразилиянинг Рио-де-Жанейро шаҳрида бўлиб ўтган БМТ нинг “Атроф-муҳит ва ривожланиш” конференцияси (АМРК) ҳисобланади. Унинг ишида дунёнинг 170 дан ортиқ давлатлар қатнашган.
Do'stlaringiz bilan baham: |