Республика “Ёғ-мойсаноат” уюшмаси томонидан сўнги йилларда олиб борилаётган янгиланиш тамойиллари.
Ўсимлик мойларининг овқатланиш рационимизда етарли даражада бўлиши организмимизда янги ҳужайралар пайдо бўлишига замин яратиши билан бирга бутун танамизни тўйинмаган ёғ кислоталари билан таъминланлайди. Бу ҳолат асаб ва юрак-қон томир тизимларининг нормал ишлашига асос бўлади.
Албатта, ўсимлик мойларининг шифобахшли ва фойдали эканлигидан кўпчилик хабардор. Шу ўринда айтиб ўтиш жоизки, полиз маҳсулотлари уруғлари ҳамда мева данакларини қайта ишлаш натижасида олинадиган мойлар ўзининг бебаҳолиги билан алоҳида ажралиб туради.
Республикамизда ҳар йили ўрта ҳисобда 1 миллион 743 минг тонна узум, 1 миллион тоннадан ортиқ қовун, 435 минг тонна ўрик, 1 миллион 374 минг тонна тарвуз етиштирилади. Аммо шунга қарамасдан, юртимизда ушбу маҳсулотларнинг уруғ ва данакларини қайта ишлаб, шифобахш мой олиш амалиёти ривожланмаган. Бу турдаги бебаҳо хом ашёлар эса асосан чиқинди сифатида ташлаб юборилади. Агарда биз мазкур хом ашёлардан самарали фойдалансак, ҳамёнимиз пулга, қозонимиз мойга тўлиши турган гап. Фикримизнинг исботи тариқасида биргина мисол келтиришни лозим топдик. Ҳозирги кунда етиштирилган қовуннинг 35 минг тоннаси қайта ишлаш корхоналарига йўналтирилмоқда. Бунда уруғ миқдори 1,1 минг тоннани ташкил этади. Ушбу ҳажмдаги уруғ тўлиқ қайта ишланса, 330 тонна миқдорида шифобахш қовун мойи ишлаб чиқаришга эришилади.
Ўтган йилда мазкур муаммонинг ечимини топиш ҳамда чиқинди сифатида ташлаб юборилаётган мойли хом ашёлардан самарали фойдаланишни ташкил этиш мақсадида уюшма мутахассислари томонидан кичик мой ишлаб чиқариш модул цехи яратилди. Ушбу технологик тизим контейнерга жойлаштирилган бўлиб, хом ашёни тозалаш, майдалаш, совуқ усулда пресслаш, фильтрлаш ва зарурий даражада рафинациялаш ҳамда қадоқлаш ускуналари билан жиҳозланган. Мой ишлаб чиқаришда талаб этиладиган барча технологик циклга эга бўлган модул цех ёрдамида барча турдаги мойли хом ашёлар, шу жумладан, зиғир, кунжут, махсар, кунгабоқар, соя донлари ҳамда мевалар данаклари, узум, полиз маҳсулотлари уруғларини қайта ишлаш ва сифати юқори озуқавий мой олиш имконияти мавжуд.
Уюшма мутахассислари томонидан яратилаган технологик тизимни харид қилишга нафақат мамлакатимиздаги ишбилармонлар, балки хорижлик сармоядорлар ҳам қизиқиш билдирди. Натижада 2019 йилнинг 26 декабрь куни мазкур цехни харид қилиш бўйича “Ўзёғмойсаноат” уюшмаси ва “Balkh vegetable oil corporation” компанияси (Афғонистон Ислом Республикаси) ўртасида умумий қиймати 80,0 минг долларлик шартнома имзоланганди. Имзоланган шартнома кўра, 2020 йилнинг январь ойида афғонистонлик ишбилармонларга 4 та мой ишлаб чиқаришга ихтисослашган модул цех етказиб берилди ва уюшма корхоналари мутахассислари афғонистонлик ҳамкасбларига цехни ишлатиш бўйича тажриба ортиришда амалий ёрдам кўрсатди.
Куни кеча Афғонистон Ислом Республикаси давлат ишлаб чиқариш корхоналари департаменти бош директори Шафиқуллоҳ Шахрани бошчилигидаги делегация аъзолари юртимизга ташриб буюрди. Бугун делегация аъзолари, шунингдек, Афғонистон Ислом Республикасининг Ўзбекистондаги элчихонаси масъул ходимлари Ориф Хайрат, Забиҳуллоҳ Назарий ва уюшма масъул ходимлари ўртасида музокаралар бўлиб ўтди.
Уюшмангиз мутахассислари яратган 4 та модул цех бизнинг “Balkh vegetable oil corporation” компаниямиз томонидан яқинда сотиб олинганди, - дейди Афғонистон Ислом Республикаси давлат ишлаб чиқариш корхоналари департаменти бош директори Шафиқуллоҳ Шахрани. – Ушбу технологик тизим биз кутган натижани берди, нархи ҳам ҳамёнбоб. Бу эса, ўз навбатида, бошқа компанияларимизда ҳам катта қизиқиш уйғотди. Мана ҳозиргина Қундуз шаҳрида жойлашган “Spinzar Kunduz corporation” компанияси директори Забиҳулло Захиди 5 та модул цехни харид қилиш бўйича умумий қиймати 120 минг долларни ташкил этадиган шартномага имзо чекди. Келгусида ҳам Афғонистон ва Ўзбекистон ёғ-мой саноати ўртасида ҳамкорликни давом эттириш ниятидамиз, негаки бу ҳамкорлик икки томон учун ҳам манфаатлидир.
Маълумки, ер шари аҳолисининг ёғга бўлган талаби асосан ўсимликлар уруғликларидан олинган мойлар ҳисобига қондирилади. Пахта ёғи эса истеъмол қилиниши жиҳатидан дунёда саккизинчи ўринни эгаллайди.
Пахта ёғи бошқа ўсимлик ёғларига қараганда халқимиз орасида ҳам аввалдан кенг истеъмол қилиб келинади. Пахта мойи таркибида турли фойдали моддалар, фосфолипидлар, эфир мойлари ва фойдали омега-3 ёғ кислоталари ҳамда Е витамини ҳам мавжуд.
Фосфолипидлар ёғ кислоталари, фосфорик кислота ва қўшимча гуруҳлар бўлган кўп ҳолларда азот бўлган мурракаб липидлардир. Улар барча тирик ҳужайраларда мавжуд. Асаб тўқимасида, ёғлар, ёғ кислоталари ва холестерин етказиб беришда иштирок этади. Фосфолипидлар барча ҳужайралардаги мембраналарнинг бир қисмидир. Плазма ва қизил қон ҳужайралари ўртасида муҳим рол ўйнайдиган фосфолипидлар алмашинуви мавжуд бўлиб, улар суюқ холда липидларни қўллаб-қувватлайди. Фосфолипидларнинг энг кенг тарқалган гуруҳи фосфоглицеридларни ва яна фосфосфинголипидлар ва фосфиносидидлар фосфолипидларни ўз ичига олади. Фосфолипидлар амфифил моддалардир.
Омега-3-ПТЕК кўпинча «муҳим» ёғ кислоталари деб аталади. Бу ном болаларнинг нормал ўсишида муҳим рол ўйнаши кашф этилган. Озиқ-овқат маҳсулотидаги оз миқдордаги омега-3 ПУФА (умумий калория миқдорининг -1%) нормал ўсишни сафлаб қолди ва кўпроқ қўшимча таъсири йўқ.
Пахта ёғи кунгабоқар ва кунжут ёғи билан бир қаторда тиббиётда, озиқ-овқат тайёрлашда қўлланилади. У парҳез маҳсулот саналади ва атеросклерозни даволашда қўлланилади.
Бугунги кунда «Ўзпахтаёғ» акциядорлик жамияти Ўзбекистон аҳолисининг пахта ёғига бўлган талабини қондириш мақсадида тизимдаги ёғ-мой корхоналарининг мавжуд технологияларини жадал ривожлантириш борасида қатор ишлар амалга оширилмоқда.
Жумладан, ишлаб чиқарилаётган олий навдаги пахта мойини сифатли тарзда аҳолига етказиш мақсадида корхонлар томонидан ПЕТ бутилкалар билан бирга, идишларда премиум класдаги пахта мойларини қадоқлаш йўлга қўйилди.
Буларга мисол тариқасида Хоразм вилоятидаги «Урганч ёғ-мой» АЖ томонидан «MARVARID», Наманган вилоятидаги «Учқўрғон ёғ» АЖ томонидан «IDEAL», Навоий вилоятидаги «Ванғози агро экспорт» МЧЖ томонидан «Go`zal tong» ва Тошкент шаҳридаги «Тошкент ёғ-мой комбинати» АЖ томонидан Premium класидаги олий навли пахта мойларини шиша бутилкаларга қадоқланган ҳолда аҳолига етказиб бериш ишлари амалга оширилаётганини келтириб ўтиш мумкин.
Ёғ-мой саноати экспорт салоҳиятини янада ошириш мақсадида Республика ёғ-мой корхоналари томонидан ишлаб чиқарилаётган ПРЕМИУМ классдаги пахта мойини миллий бренд остида экспортга йўналтириш кўзда тутилмоқда.
Бундан ташқари, тизимидаги ёғ-мой корхоналар томонидан мавжуд ишлаб чиқариш технологик тизимларни замонавий, ресурстежамкор ва автоматлаштирилган ускуналар билан жихозлашга қаратилган бир қатор инвестиция лойиҳалари амалга оширилмоқда.
сут маҳсулотларнини сақлаш ва қадоқлаш технологияси.
Сут ва сут маҳсулотларини қадоқланган ҳолатда сақлаш,сут-товат маҳсулотининг тўлақонли сифат кўрсаткичларини сақланишига,санитария меъёрларига риоя қилишга сабаб бўлади,ҳамда сут маҳсулотларини ташқи табиат таъсирларидан сақлайди.Сут ва сут маҳсулотларининг сифат кўрсаткичларининг ўзгаришига бир неча омиллар ўз таъсирини ўтказади.Жумладан:
Маҳсулотнинг таркиби;
Тайёрланиш технологияси;
Маҳсулотни қадоқланиш шароитлари;
Маҳсулотни қадоқлашда қўлланилаётган қадоқловчи воситаларнинг сифати;
Қадоқланган маҳсулотларни сақлашга яратилган шароитлар;
Маҳсулотни сақланиш муддатлари;
Маҳсулотни харид қилувчи истеъмолчилар билан тузилган шартномаларнинг ўз вақтида бажарилмаслиги;
Маҳсулотни етказиб бериш ва транспортировкасига етарлича аҳамият берилмаслиги.
Сифатсиз қадоқланган маҳсулот сут ва сут маҳсулотларнининг сифатини пасайишига олиб келади.Мисол учун зич қилиб ёпилиб қадоқланган маҳсулот, офтоб ва ёруғлик нурларини, шаффоф пластик материалдан тайёрланган қадоқловчи воситаларга нисбаттан камироқ ўтказади. Картон қоғоздан тайёрланган каробкаларда сут ва сут таҳсулотлари бирмунча узоқроқ вақт сақланади.Сут ва сут маҳсулотлари бошқа озиқ-овқат маҳсулотларига нисбаттан ташқи ҳидларни жуда енгил ютиш хусусиятига эга.Шунинг учун сут ва сут маҳсулотларини қадоқлашда ишлатиладиган сифатли қадоқлаш воситалари ўзининг махсус ҳидига эга бўлмаслиги,ташқи муҳит таъсириба бардошли бўлиши лозим.
Турли ҳид ва ташқи муҳит(иссиқлик,совуғлик,намлик,ифлосланишлар,бегона унсирларнинг тушиб қолиш омиллари) таъсиридан ташқари металларни ва ҳавода учиб юрувчи (чанг ва шунга ўхшаш) нарсаларни ютувчи маҳсулотдир.Шу сабабли сут ва сут маҳсулотларини қадоқлашда қўлланиладиган қадоқловчи воситалар максимал заҳарсиз,инсон организмига ҳавфсиз бўлган материаллардан тайёрланиши лозим.
Сарёғларнинг сақлашга барқарорлиги уларнинг турига ва ўрабжойлаш сифатига ҳам кўп даражада боғлиқ бўлади. Сарёғ ёғоч ва картон яшикларга 20 ва 25 кг массада, таркиби бойитилган сарёғлар эса 10 ва 20 кг қилиб жойланади. Картон яшиклар ичига А маркали пергаментдан тўшалади. Ёзда сарёғлар 10-12 0С, қишда эса 12-140С ҳароратларда зич консистенция ҳолатида жойланади. Уларда замбуруғлар ривожланмаслиги учун бўшлиқларсиз, зич қилиб жойланади. Узоқ сақланганда сарёғнинг сувни йўқотиб қуриши кузатилади. Шу сабабли сарёғнинг стандарт массаси қанча қуришини ҳисобга олиб аниқланади. Идишларга жойлангандан кейин сарёғнинг юзаси пергамент билан қопланади. Майда идишлар қопқоқ билан бекитилади, картон яшиклар эса махсус лента билан клейланади. Сўнгра идиш аниққилиб тамғаланади. Истеъмолчиларга дарҳол сотиш учун эса сарёғ ёғ қадоқлаш машиналарида 100, 200, 250 ва 500 г массада брусок шаклида қадоқланади. Албатта бу ёғ пергамент қоғозларига ўралади. Холодильникларда сақланган сарёғларни брикетлар ҳолатида сақлаш мақсадга мувофиқ эмас, чунки бу сарёғларда микробиологик ва кимёвий жараёнлар тез бориши натижасида ёғ бузилади. Майда ҳажмларда қадоқлаш учун янги ишлаб чиқарилган сарёғлардан фойдаланилади. Сарёғлар жойлангандан сўнгра холодильникларга жўнатишга қадар –4 ÷ -60 С да ҳавонинг нисбий намлиги 80 % гача бўлган шароитда сақлаш тавсия этилади. Бундан юқори намликда сарёғнинг моғор босиб қолишига шароит туғилади. Сарёғларни ташиш учун махсус авторефижираторлар ва рефижиратор вагонлардан фойдаланилади. Уларда ҳарорат –3 ÷ -50 С даражасида ушлаб турилади. Ташиш жараёнида сарёғни ифлосланиш ва ҳароратнинг кўтарилишидан сақлаш талаб этилади. Иккинчидан, сарёғ ўзига бегона ҳидларни ҳам сингдириш қоилиятига эгадир. Шу сабабли ўткир ҳид таратувчи нарсаларнинг таъсиридан ҳам сақланиши керак. Казеинни қадоқлаш. Қуритилган казеин қоғоз халтачаларга солиб қадоқланади. Яхшилаб қадоқлаб маҳкамланган казеин сифати узоқ вақт бузилмасдан сақланади Творог сотувга тарозида тортиб сотиладиган ва қадоқланган ҳолда чиқарилади. Творогни идишларга қадоқлашда пергамент, подпергамент ва полимер материаллар, картондан ишланган стаканлардан фойдаланилади. Тортиб сотиладиган твороглар эса ёғоч бочкаларга массаси 50 кг гача, темир флягларга 35 кг гача, алюмин битонларга 10 кг гача қилиб жойланиб, устидан пергамент ёпилади ва зич бекитилиб, тамғаланади. Oзиқ-oвқaт сaнoaти янги мaҳсулoтлaрни ярaтишдaн кўрa мaвжуд тoвaрлaрни қaйтa ривoжлaнтиришни aвфзaл кўрувчи кoмпaниялaр билaн тўлиб тoшмoқдa. Чунки, oзиқ oвқaт мaҳсулoтлaрини ривoжлaнтириш юқoри рискли aмaлиёт ҳисoблaнaди кишик ўзгaриш қилиш стрaтегияси мувaффaқият пoғoнaсини oшириш учун қилингaн уриниш бўлиши мумкин. Қизиқaрли тoмoни, бу иннoвaциoн мaҳсулoтлaр кoмпaния учун рoстдaн ҳaм мувaффaқиятлирoқ бўлишигa қaрaмaсдaн,шубҳaсиз хaвфсиз ёндaшув oзиқ oвқaт мaҳсулoти мувaффaқияцизлиги юқoри дaрaжaсининг муaммoсини дaвoм этишигa сaбaб бўлaди (Стуaрт Кнoкс вa Митчел, 2003). Бирoқ, бу ердa бир қaнчa кўрсaткичaлaр қaйсики, aниқ фaктoрлaр мaҳсулoтни ривoжлaнтиришдa фoйдaли пoғoнaнинг кўп қисминин ўстириши мумкин. Қадоқловчи воситалар,иссиқлик ва совуқликга чидамли бўлиши,шунингдек унда маҳсулот ҳақидаги умумий маълумот ёзувлари: маҳсулотни фойдаланилиши,истеъмол қилиш қойидалари,таркибида мавжуд бўлган минерал ва органик моддаларнинг миқдори,ишлаб чиқарилган санаси,маҳсулот ишлаб чиқарувчининг реквизитлари,сақланиш муддатлари ва ҳ.лар акс эттирилади.
Шишадан ишлаб чиқарилган қадовловчи воситалар.Бундай қадоқлаш воситалардан 18-и асрлардан буён фойдаланилиб келинмоқда.Унинг афзалликлари, рангсиз,шаффоф юзаси маҳсулотни кўриш,сифатига баҳо бериш,янги маҳсулотлигига ишонч ҳосил қилиш кабий имкониятларни ҳам беради. Маҳсулотдан бўшаган шиша идишларни,қайта ишлатиш, бошқа маҳсулотларни ҳам сақлашда экологик тоза восита сифатида фойдаланиш мумкин бўлади. Бугунги кунда шиша идишлар сут маҳсулотларининг таъм ва сифар кўрсаткичларини бежирим сақлаётгани тсабабли, зарурий восита ва болаларнинг маҳсулотларини сақловчи анжом сифатида ҳам фойдаланилмоқда.
Шубилан бирга шиша идишларнингҳам бир неча ўзига хос камчиликлари мавжуд. Жумладан:Маҳсулот яроқлийлигининг қисқалиги.Шиша идишларда маҳсулотни сақлашга ажратилган вақт оралиғи 36 соатни ташкил қилади.Маҳсулотни бундай қисқа вакқт оралиғида сақлаш бугунги кун талабларига мутлақо жавоб бермайди,шунинг учун сотувчиларга 36 соат мобайнида маҳсулотни сотиш муаммо келтириб чиқармоқда.Шиша идишларга қадоқланган маҳсулот уни истеъмолчиларга етказиб бериш,транспортировка қилиш жараёнларида синиш ҳолатлари юзага келиб қўшимча харажатларга олиб келмоқда.
2. Полиэтилен пленкалардан тайёрланган қадоқлаш воситалари.Шунингдек буларни сут пленкаси ҳам деб атайдилар.Бундай пленкалардан юмшоқ бир неча қатламга эга бўлган қаттиқлиги,чидамлийлиги,зичлиги,мойга бардошлийлиги билан ажралиб турувчи қадоқловчи пакетлар ишлаб чиқарилади.Сут ва қатиқ маҳсулотларини қадоқлашда кўп ҳолатларда 3 қатламли пленкалардан фойдаланилади.Улар ички маҳсулотларни қуёш нурининг таъсиридан ҳимоя қилади ва бундай қадоқлаш воситаси арзонлиги,қулайлиги билан ҳам ажралиб туради.
3. Иссиқлик таъсири остида қолипланган қадоқлаш восита анжомлари.Бундай восита анжомлар,термопласт полимерларлардан,шикастланишларга чидамли полистерол ва шунга ўхшаш жиҳатларга эга бўлган материаллардан тайёрланиб, пастасимон консистенцияга эга бўлган сут маҳсулотларини қадоқлашда ишлатилади ва узоқ муддат сақланади.
4.Қоғоз ва картоннинг комбинирлашган ҳолатида олинган материаллардан олинган қадоқлаш восита анжомлари.Бундай воситалар қатиқ маҳсулотларини қадоқлашда турли форматларда тайёрланиб фойдаланилади.
Тетра Брик турига кирувчи қадоқлаш воситаси 4 қатлам полиэтилендан ва бир қатлам қоғоз ва бир қатлам фольгадан ибора тўғрибурчакли шаклга эгадир.
Тетра Брик Асептик тури,ғишт шаклдаги андозага эга бўлиб,1963 йилларнинг бошларидан буён дунёдаги энг қимматли ва номдор қадоқлаш воситаси сифатида фойдаланилиб келинмоқда.
Пюр-Пак (Pure-Pak) туридаги қадоқлаш воситасига 1915 йида асос солиниб 1936-1937 йиллардан бошлаб ишлаб чиқаришга жорий этилиб,сут маҳсулоти қадоқлана бошланган.Қадоқлаш воситаси чўзиқ тўртбурчак шаклга эга бўлиб,кўп қатламли силлиқлаштирилган материалдан тайёрланади, шунинг учун бу қадоқлаш воситасига бўлган талаб дунё бозорида кун сайин ортиб бормоқда.Бундай оддий андозаларга эга бўлган қадоқловчи воситалар савдо расталарида кам жой эгаллаши, қулайлиги, мустаҳкамлиги,транспортировка жараёнларига чидамлийлиги билан,ҳамда бир неча литр сутни тиғдира олиши билан ҳам ажралиб туради.
Do'stlaringiz bilan baham: |