Тўкиш-қуйиш эстакадаси ўсимлик мойи ва ёғларни тўкиш, зарур бўлганда уларни иситиш ва темир йўл систерналарида ташиш учун қуйиш билан боғлиқ ишлами олиб боришда қулайлик яратиш ва тезлаштириш учун жиҳозланади. Уни темир йўл изи бўйлаб, насос стансияси яқинида жойлаштирилади.
Эстакада металлдан қурилади. У битта темир йўлга хизмат кўрсатиши учун бир томонлама ва иккита ёлга хизмат кўрсатиши учун икки томонлама болиши мумкин.
Рейс бошидан 3,5 м баландликда эстакаданинг иш майдончаси жойлашган. Иш майдончасининг кенглиги 1 м. дан кам эмас. Эстакада узунлиги битта тўрт ўқли систернага 15 м ҳисобидан бир вақтда хизмат кўрсатиладиган систерналар сонидан келиб чиқиб белгиланади.
Этакада устунларида систернага тўкувчи ва қиздирувчи асбобларни тушириш учун блокли краналар жойлаштирилади. Охиргиларни кўтариш ва тушуриш эстакада майдончасидан бошқариладиган реверсив лебедкалар ёрдамида амалга оширилади.
Сиқилган ҳавони қиздирувчи қурилмаларга иссиқ сув ёки буғ узатиш мақсадида эстакада майдончаси остига қувурлар ётқизилади.
Қувурлар ва арматура эстакадада шундай жойлаштириладики, улар хизмат кўрсатувчи ходимларнинг эркин ҳаракатланишига тў- сиқ болмаслиги лозим. Қувурлар эстакада майдончаси остида тў- киш кранлари томонига қия қилиб ётқизилиши керак.
Темир йўл систерналарини тўкиш-қуйишга молжалланган стояклар конструксияси ва катта-кичиклигига қараб турли хил болади, бу лининг ўрнатилиш жойи, тўкиш-қуйиш оператцияларининг механи- затсиялаштирилганлик даражаси, тўкилаётган маҳсулот тури ва бошқаларга боглиқ.
Битталик тўкиш-қуйиш стояги таянч стойка, буриш қувури, буриш салниги, систернанинг люки орқали тўкишга молжалланган эгилувчан алуминий қувур, пастдан тўкиш учун шлангли патрубка ва зарур задвижкалардан ташкил топган.
Эгилувчан шлангларга уларнинг систерна қозонига ёпишиб қолишини бартараф этиш, шунингдек, қабул қилиш қувурлари учларининг қатламларга ажралиши ёки пачоқланишининг олдини олиш учун қўлланадиган учлар маҳкамланади. Учлар алумин қотишма ёки мос синтетик материаллардан тайёрланади.
Битталик стандарт буриладиган стоякларга юқоридан тўкиш учун эгилувчан шлангли буриладиган ёки бурилмайдиган стояклар қўлланиши мумкин. Шланглар стоякларга эстакада майдончаси баландлиги даражасида бириктирилади; шлангларни систерналарга кўтариш ва тушуриш посанги ёки чиғир билан арқон ёрдамида қўл ёки электр привод билан амалга оширилади.
Қоидага кўра, ёғ ва мойларни тўкиш ёпиқ ҳолда тўкиш асбоби ёрдамида бажарилади.
Темир йўл систерналаридан ёғни ёпиқ пастдан тўкиш жойидан тушириш учун металл ёки полимер материаллардан ишланган турли хил тўкиш мосламаларидан фойдаланилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |