Ўзбекистон республикаси ва ўрта махсус таълим вазирлиги техника олий ўқув юртлари талабалари учун дарслик сифатида тавсия этилади



Download 24,3 Mb.
bet61/87
Sana18.02.2022
Hajmi24,3 Mb.
#456033
1   ...   57   58   59   60   61   62   63   64   ...   87
Bog'liq
Сақлаш ва қадоқлашдан ўқув қўлланма 3

Омборлаш (складирование). Ёғ ва мой омборлари сиғимларига кўра синфларга болинади: 1-синф -сиғим 20000 м3 дан ю­қори; 2-синф 10000-20000 м3; 3-синф -5000-10000 м3; 4-синф - 5000 м3 гача. Омборларда ёғ ва мойларнинг чақнаш ҳарорати 200°C дан каш бўлмаганлари сақланади. Айрим мойларнинг чақнаш ҳарорати қуйидагича: пахта, соя, кунгабоқар, макка- жўхори - 225°C, горчитса -295°C, тунг мойи -247°C.
Ёғ ва мойлар резервуар ва бочкаларда сақланади. Катта бў1- маган ёғ-мой корхоналарида сиғими 400-700 м3 бўлган резервуарлар қўлланилади. Катта корхоналарда эса сиғими 1000 м3 ва ундан катта бўлган резервуарлар қолланилади. Хом мойлар учун катта сиғимли резервуарлар диаметри 10-21 м бўлса, рафинатцияланган мойлар учун ҳавонинг мой билан таъсирланиш вузасини камайтириш мақсадида баландлиги 18-25 м, диаметри 3-4 м бўлган резервуарлар қўлланилади. Малайзиянинг палма ёғларини сақлаш учун илмий текшириш институти 1000-5000 м3 сиғимли, хом мойларни сақлашга 500 м3сиғимли, қаттиқ рафинатсияланган мойлар учун 500-1000 м3 сиғимли резервуарларни тавсия қилади. Резервуарлар қуйидаги синфларга болинади: ерости, ерусти, металл, темир-бетон ва синтетик материаллардан тайёрланган резер­вуарлар. Ундан ташқари, юқорида айтиб олилганидек, резервуарлар билан бирга таралар (бочкалар): тери бочкалар, металл ллагалар, яшиклар ишлатилади. Металл бочкалар алуминий, титан ва бошқа материаллардан тайёрланади.
Ёғ ва мой омборлари маълум бак хўжалигида сақланиши ва уларнинг сиғими зарурий миқдор, турдаги ёғ ва мойларни сақлашни таъминлаши керак. Омборнинг сиғими ёғ ва мой маҳсулотларининг тури, суткали айланмаси, келиш ва жўнатилишининг нотекислиги ва бошқа шарўлтларга боглиқ. Маҳсулотни резервуарларда, шунингдек, металл бочкалар ва майда идишларда қадоқланган ҳолда сақлаш мақсадга муволиқ.
Ёғ ва мойларни иссиқлик билан таъминлашда иссиқлик ташувчи сифатида технологик заруриятлар учун тўвинган ҳарорати 130°C дан юқори болмаган сув буғи, иситилган мой ва ёғлар ишлатилса, бинони иситиш тизими учун ҳарорати 130°C гача бўлган сув буғ ёки ҳарорати 150°С дан юқори болмаган қайноқ сув қўлланилади.
Ўсимлик мойлари омборлари тармоқ ҳимояси телефон алоқа ва автоматик ёнғин сигнализатсиясига эга болиши керак. ўт ўчириш ва айниқса, ёнаётган ёғ ва мойларни ўчириш учун омборда кўпик генератори кўзда тутилиши керак. Генератор алангаланган мойни ўчиришда ишончли восита ҳисобланади. Барча ерусти металл идишлар ва ускуналар, шунингдек, ташқари металл трубалар ерга ишончли маҳкамланган болиши керак.
Ёғ ва мойларни сақлашда уларнинг ҳаво, яъни кислород билан таъсирини камайтиришнинг яна бир ёли инерт газлардан фойдаланишдир. Ҳаво кислороди билан жуда тез таъсирланадиган мойлар бу ралинатсияланган мойлар ҳисобланади. Чунки ралинатсия жараёнида улар таркибидаги табиий антиоксидантлар ҳам йўқотилади.
Мойларни сақлашда инерт газлар сифатида азот ва карбонат ангидрид ишлатилади. Азот оддий шарўлтдаги босим ва ҳароратда рангсиз, ҳидсиз, таъмсиз, зичлиги п=0,79969 кг/м3. Азотнинг биринчи ва иккинчи (таркибида 1% дан ошиқ болмаган кислородли) навлари ишлатилади. Карбонат ангидриднинг газ ҳолатдаги олий ва биринчи навлари ишлатилади. У рангсиз, ҳидсиз, таъмсиз. Ҳавода карбонат ангидриднинг миқдори 0,03-0,04% ни ташкил қилади. Унинг токсик хусусияти бор. Агар ҳавода карбонат ангидрид миқдори 4%дан ортса, унинг заҳарлилик хусусияти намоён болади. Натижада бош айланиши, қулоқда шовқиннинг болиши ва бош оғриши бош- ланади. Бу газлар мойларда турлича эриш хусусиятига эга. Масалан, 100 мл пахта мойида 25°C ҳароратда 7,2 мл азот эриса, 134 мл карбонат ангидрид эрийди, яъни 19 марта кўп. Шунинг учун инерт газ сифатида азотни ишлатиш тавсия этилади. Карбонат ангидриднинг мойларда яхши эриши ралинатсияланмаган мойларни рафинациялш учун ишқор сарфининг ошишига олиб келади. Чун­ки ишқор, авваломбор, мойда эриган карбонат ангидрид билан бири- киб, сўнгра эркин ёғ кислоталарни нейтраллашга сарфланади. Ундан ташқари, карбонат ангидрид ёғ ва сув фазасининг аниқ чегарасини бузади. Таркибида карбонат ангидрид бўлган ёғ ва мойлар тез қиздирилганда карбонат ангидрид анча тез ажралиб чиқади, агар карбонат ангидрид миқдори етарли бўлса, ёғ кўпикланиб кетиши мумкин. Карбонат ангидрид муҳитида сақланган тўйинмаган мойлар турғунли ошади, табиий ралинатсия­ланмаган мойлар ҳиди кучаяди.


Download 24,3 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   57   58   59   60   61   62   63   64   ...   87




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish