Ўзбекистон республикаси ва ўрта махсус таълим вазирлиги техника олий ўқув юртлари талабалари учун дарслик сифатида тавсия этилади



Download 24,3 Mb.
bet66/87
Sana18.02.2022
Hajmi24,3 Mb.
#456033
1   ...   62   63   64   65   66   67   68   69   ...   87
Bog'liq
Сақлаш ва қадоқлашдан ўқув қўлланма 3

Қабул қилиш баклари тўкиш-қуйиш қурилмалари яқинида камида иккита, ҳар бин 60 м3 ҳажмдан кам бўлмаган ҳолда қурилади. Улар релс қопқоглдан пастда жойлашган ва ерга маҳкамланган бў- лиши зарур (ерости сувлари кўтарилганда қалқиб чиқишининг олдини олиш мақсадида). Ҳар бир бак насос стансияси ва инерт гази билан толдирилган газголдер билан тегишли қувурларга уланган. Юқорида қабул қилиш баки зич ёпиладиган люкка эга.
Систернадаги мой ва ёғларни иситишга молжалланган иситиш асбоби бурама трубка, бурама трубка ичига ўрнатилган иккита сўриб олувчи ва дам берувчи патрубкадан иборат.
Иситиш асбоби кран-укосинага систернанинг бўғзида жойлашиб, эркин туширилиб, кўтарила оладиган қилиб маҳкамланади.
Бурама трубка етарли қизиган сатҳга ва 0,35 м дан ортиқ бўлмаган диаметрга эга болиши ло/им.
Бурама трубканинг ўрамлари орасидаги масофа 45-50 мм болиши керак, бу мой ва ёғ қолдиқларини тезлик билан йўқотишни ва сув ёки ювувчи воситалар билан ювишни таъминлайди.
Сўрувчи патрубка кесилган жойида айланаси бўйлаб ўйиқлари бўлган металл қувурдир. Дам берувчи патрубканинг кесилган жойи бўғиб қўйилган. Патрубканинг пастки қисмида иссиқ ёғ оқими систерна бўйлаб йўналтирилиши учун қулай қилиб жойлаштирилган соплолар бор.
Бурама трубкали иситиш асбоби буғ ва мой қувурларига эгилувчан шланглар воситасида уланади.
Тўкиш учун кириб келган темир йўл систернаси одатий ташқи кўрикдан ўтказилади. Пломбалар ечилганидан сўнг мой ёки ёғ сифати лабораторияда текширилади.
Систернада пастдан тўкиш учун қурилма бўлса, тўкиш- қуйиш стоягининг шланги ёки пастдан тўкиш учун мослама пастдан тўкиш штутсерига уланади. Шунинг учун шлангга (қурилмага) мой ёки ёғни қабул қилиш бакларига ўз-ўзидан оқиб келадиган қилиб тўкилади, бу ердан насослар ёрдамида сақлаш учун керакли мой бакларига ҳайдалади.
Систернада пастдан тўкиш жойи болмаса, юқоридан тўкиш учун қувур ёки эгилувчан шланг систерна қозонига юқоридаги люк орқали киритилади. Бу ҳолда мой ўз-ўзидан оқиб келиб, сифон принсипи бўйича насос ёрдамида тортиб чиқариш ёли билан қа­бул қилиш баклари ёки сақлаш учун бевосита мой бакларига тўкилади.
Қуйилиб қолган ўсимлик мойи ва ёғларни темир йўл систерналаридан иссиқ ювиш ёли билан тўкилади.
Систернадаги ёғни бирламчи иситиш махсус қувур бўйлаб қайноқ сув ёки алоҳида ҳолларда буғ бериладиган бурама трубкали иситгич ёрдамида амалга оширилади. Иситгич систерна бўғзига кран ёрдамида киритилади. Қотиб қолган ёғ қизиб борар экан, иситгич секин-аста систерна тубига чўкиб боради, натижада суюқ ёғ устуни ҳосил бўлади. 45-50°C ҳароратгача қизиган ёғ етарлича тўпланганда иссиқ ювиш тизими ёқилади. Бунинг учун сўриб олувчи қувур бўйлаб, йиғувчи вакуум ёки қўл насоси ёрдамида қайта қуйиладиган бочкачага узатилади, ундан иссиқлик алмашувчига келиб тушади ва бу ерда зарур ҳарорат­гача иситилади. Иссиқ ёғ насос билан босим остида 8 кгс/см2гача дам берувчи патрубка соплоси орқали қотиб қолган маҳсулот ичига дам берилади. Мой ёки ёғнинг ортиқчаси қайта қуйиладиган бочкачадан қабул қилиш бакларига келиб тушади, ундан сақлаш учун ёғ ёки мой мой бакларига ҳайдалади.
Клапанни очишда қийинчилик туғилган ҳолда иситиш вақтини бирмунча узайтириш лозим, чунки эритилиши лозим бўлган муз тиқин болиши мумкин.
Ўсимлик мойлари ва ёғларни юклаш учун тоза, қуруқ, махсус, люклари зич ёпиладиган ва пастдан тўкиш жойи бўлган темир йўл систерналаридан фойдаланилади.
Қуйишдан олдин мой ва ёғни ташиш учун систерналарнинг яроқлилиги, санитария ҳолати, уларда бегона ҳиднинг йўқлиги, тўкиш механизми ва қопқоқнинг яроқлилиги текширилади.
Юк жўнатувчи мой ёки ёғнинг муволиқ болмаган ёки тозаланмаган систернага қуйилиши натижасида бузилиши, шунингдек, ундан нотўғри фойдаланиш оқибатлари учун жавобгар ҳисобланади.
Мой ва ёғлар темир йўл систерналарига юқоридаги люкдан қуйилади. 60 т ва ундан ортиқ юк кўтариш қувватига эга бўлган систерна ўсимлик мойи ёки ёғ билан юқори сегмент даражасигача, юк кўтариш қуввати 60 т дан кам бўлгани қопқоқ баландлигининг ярмигача, трафарет бўйича юк кўтариш қувватидан оширмасдан толдирилади.
Ўсимлик мойи ёки ёғни темир йўл систернасига қуйишда, маҳсулотни универсал тўкиш асбоблари билан жиҳозланган (ўнг рубашкали систерналардан ташқари) систерналарга 100° С дан ортиқ ҳолатда қуйиш ман этилади.
Систернага қуйилаётган мойда ҳаво болишининг олдини олиш мақсадида қуйиш вақтида эгилувчан шланг ёки металл қувур анча пастга туширилади.
Қуйишни назорат қилиш учун белгиланган даражага етганда ўсимлик мойи ва ёғнинг қуйилишини ўз-ўзидан тўхтатадиган махсус қурилма қуйишни чекловчидан фойдаланилади.
Қуйиш ишлари тугагач қопқоқ тагидан картон ёки бошқа материалдан ишланган қопқоқнинг аниқ диаметри бўйича тайёрланган зичловчи қистирма ўрнатилади, шундан сўнг қопқоқ зич ёпилади ва пломбаланади.
Люкида резина қистирма учун махсус ўйиғи бўлган систерналарда бундай қистирма темир йўл воситалари ёрдамида қўйилади.
Темир йўл систернасига қуйиш вақти, унинг юк кўтариш қуввати қандай болишидан қатъий назар 2 соатни ташкил этади.
Автосистерна ва бочкаларда ташиладиган ёғларни қабул қилиш ва жўнатиш



Корхонага автосистерна ёки металл бочкаларда келадиган мой ва ёғларни тўкиш учун қабул қилиш баки билан махсус майдон жиҳозланади.


Мой ва ёғларни тўкиш учун автосистерналарда ўрнатилган майдонча автосистерналарнинг олдинги ғилдираклари учун бетон баландлигига эга, бу автосистерналарнинг қабул қилиш баки томон қиялиги ва ундан мой ёки ёғнинг тўлиқ тўкилишини таъминлайди. Автосистернанинг тўкиш шланги қабул қилиш патрубкасига уланади ёки люк туйнугига туширилади.
Автосистерналардан мой ва ёғларни тўкиш учун қабул қилиш баки 5 м3дан кам болмаган ҳажмга эга. У ерда чуқур қазиб жойлаштирилади ва ерости сувлари кўтарилганда сузиб чиқишининг олдини олиш учун анкерлар билан қотирилади.
Автосистемаларга мой ва ёғни жўнатиш учун 3-5 т юк кўтарувчи, тарқатиш бакларига эга бўлган тарозилар ўрнатилади. Мой тарқатувчи баклардан автоматик меъёрловчига ўз-ўзидан оқиб тушади ёки тарқатувчи баклар билан жиҳозланган насослар ёрда­мида узатилади. Тарқатувчи баклар тоза инерт гази узатиладиган тизимга уланади. Мойнинг ёпишқоқлигини камайтириш учун тар­қатувчи бакларга кичкина иситиш қурилмалари ўрнатиш мумкин.
Мой ва ёғларни металл бочкалардан тўкиш майдончаси қабул қилиш баклари ёнидаги стойкаларда юк автомашинаси кузовининг баландлиги даражасида қурилади. Мой ва ёғларни темир бочкалардан тўкишдан олдин уларни устки томондан иссиқ сув билан ювилади ва қуруқ мато билан артилади. Бочкалар майдончага йўналтирилган брусоклар устидан думалатилади. Бочкалардан мой узатувчи патрубкага ўрнатиладиган воронка орқали тўкилади.



Тўкиш ишлари тугатилгандан сўнг мой узатувчи патрубка бураб ёпиладиган резина қистирмали қопқоқ ёки асбест боғич билан зич ёпилади.


Темир бочкалардаги қотиб қолган ёғ 50-55°C ҳароратли сув ванналарида иситилади. Иситилган ёгли бочкалар кўтаргич ёрда­мида майдончага узатилади, сўнг тиқинлар бураб очилади ва ёғ қабул қилиш бакларига оқиб чиқади, шу ердан насос билан ташқаридаги мой бакларига ҳайдалади.
Мой ва ёғларни бочкалар ва автосистерналарга жўнатиш учун бир ёки бир нечта тарқатиш баклари, мойлар учун автоматик меъёрловчилар, бўш ва толдирилган бочкаларни ташиш учун конвеер, бочкалар учун тарозилар ўрнатилади. Бочкаларга қуйиш автоматик равишда меъёрлаш билан малга оширилиши мумкин. Тарқатиладиган ерда 500 килограмм платформали тарозилар ўрнатилади.
Мой ва ёғ қуйишга молжалланган бўш металл бочкалар тозаликка умумий кўрикдан ўтказилади.



Ифлосланган бочкалар 20-30 минут давомида кучли бугланади (ичидан ва ташқарисидан) ва бочка ювадиган машиналарда ювиш воситалари ёрдамида тозаланади.


Бочканинг ичи буғнинг гидродинамик таъсири, ювувчи суюқлик ва иссиқ сувнинг маҳсулот қолдиқлари ва ифлосланишларга таъсирида тозаланади.
Барча бочкалар ювилгандан сўнг буғ ёки сиқилган ҳаво билан 0,5 кгс/см2 босим остида зич ёпилиши текширилади.
Сўнгги ҳолда чокларга таркибида совун бўлган суюқлик суртилади ёки бочкалар сувга солинади. Зарур бўлганда бочкалар таъмирланади, зич ёпилиши қайта синовдан ўтказилади ва бўялади.

Download 24,3 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   62   63   64   65   66   67   68   69   ...   87




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish