Сақлаш усулларига қўйиладиган талаблар. Сорбентлар қуйидаги талабларга жавоб бериши керак:
1.Улар юқори адсорбцион ютиш қобилиятига эга бўлиши ва камсарфланиб юқори адсорбцион рафинация натижасини бериши керак. Ёғ ва мойларни оқартириш учун ишлатилаётган адсорбентнинг активлиги оқартириш фактори F0 билан характерланади ва оқартирилган ва оқартирилмаган ёғларнинг баландлигининг нисбатига тенг.
2. Бу кўрсаткич сорбентлар билан оқартирилган ёғларда бирдан катта бўлади. Оқартириш фактори кўрсаткичи катта бўлса, сорбент шунга актив бўлади.Баъзида оқартириш даражаси бошқа кўрсаткаичлар билан ифодаланади. Масалан: оқартирилган ва оқартирилмаган ёғлар рангини йоднинг ҳар хил концентрацияли эритмаси билан солиштириб кўрилади ёки цветомерда қизил ва сариқ ранг бирикмалари комбинация қилиниб аниқлагади.
3. Сорбентнинг мойни ютиш қобилияти кам бўлиши керак.(Сорбентнинг мойни шилиш қобилияти деганда, унда қолган мойнинг % миқдори тушунилади).Ишлатилган сорбентнинг ёғдан тўлиқ ва осон ажратиб олиниши зарур.Сорбент ёғга кимёвий таъсир кўрсатмай ва тозалаб бўлмайдиган ҳид, маза қолдирадиган бўлмаслиги керак.
4. Сорбент ёғдан осон техник усулда ажратиб олиниши керак, масалан, фильтрация ёрдамида.Оқартириш эффектини ошириш учун оқартирувчи тупроқ билан активлаштирилган кўмир ОУ ёки БАУ маркаларининг аралашмаларидан фойдаланилади.
Активлаштирилган оқартирувчи тупроқлар. Тупроқларнинг оқлаш қобилиятини сунъий равишда активлаштириш учун уларни 250-3000 С да термик қиздирилади ёки кислоталар ёрдамида ишлов берилади. Кислота ёрдамида оқартирувчи тупроқни активлаштириш юқори натижа беради, шунинг учун бу усул кўпроқ қўлланилади.
Оқартирувчи тупроқларга минерал кислоталар таъсирида Mg,Fe,Al,Ca металларнинг эриши натижасида тупроқнинг ғоваклиги ошиб, актив юзаси катталашади ва кремнекислоталар ҳосил бўлиши тупроқнинг активлигини оширади. Сўнгра ёғ массасига нисбатан 10-15% миқдорда 30-35% концентрацияли НCl ёки H2SO4 солинади.
Тупроқни минерал кислота билан активлаштириш учун хом тупроқ тозаланади, майдаланади, кейин бакга солиниб сув билан 25% суспензия тайёрланади ва насос ёрдамида фильтр орқали футеровкаланган чанга берилади. НCl ишлатилганда яхши натижа беради, лекин H2SO4 кўп қўлланилади, чунки аппаратни камроқ коррозиялайди. Кислота солингандан сўнг маҳсулотга буғ берилиб аралаштирилиб, 100-1050С гача қиздирилади ва 1 суткага қолдирилади. Тиндирилган нордон сув нейтрализация қилиниб канализацияга юборилади. Чўкма фильтпрессга берилади ва сув билан ювилиб, кислотадан тозаланади. Сўнгра 100-1100Сда намлиги 5% бўлгунча қуритилади. Қуритилган тупроқ майдаланади, эланади ва крафт қопларга солинади. Активлаштирилган кўмирнинг оқартирувчи қобилияти 2 марта ошади.
Рафинация жараёнининг охирги босқичи дезодорациялаш (ҳидсизланти-риш) дир, унинг мақсади ёғдаги нохуш таъм ва ҳидни йўкотиш ҳисобланади.
Бу таъм ва ҳидни ёғда мураккаб моддалар аралашмаси ҳосил қилади. Бу моддаларга эркин ёғ кислоталари, қуйимолекулали ёғ кислоталари (каприл, капрон ва ҳ.к.), алифатик углеводородлар, табиий эфир мойлари, альдегидлар, кетонлар, окси-кислоталар ва ҳ.к. киради. Ҳидсизлантириш вақтида заҳарли силикатлар ҳам йўқотилади.
Ҳидсизлантириш жараёнининг моҳияти. Дезодорация суюқликларни ҳайдаш (дистилляция) усулларидан бири ҳисобланади. Ҳидсизлантириш жараёни уч босқичдан иборат: суюқлик қатламидаги ҳид берувчи моддаларни буғланиш қатламига ўтиши; ҳид берувчи моддаларнинг буғланиши; буғланиш қатламидан буғланган моддалар молекулаларини йўқотиш.
Учувчан моддалар сифат ва миқдор жиҳатдан ҳар хил таркибли моддаларнинг мураккаб комплексидан ташкил топган. Улар триглицеридларга нисбатан кўпроқ буғ эластиклигига эга, яъни учувчанлик ҳосил қилади. Ҳидсизлантириш самарадорлиги ҳид берувчи моддалар таркибига, учувчанлигига ва жараён ҳароратига боғлиқ.
Ҳароратнинг кўтарилиши билан ҳид берувчи моддаларнинг учувчанлиги ва буғларнинг таранглиги ошади. Агар ҳарорат жуда юқори бўлса, бу ҳол ёғларнинг полимеризацияси ва оксидланишига олиб келади. Ҳарорат 2500С дан ошса, ёғларни термик парчаланиши кучаяди ва ёғларни йўқотиш ортади.
Ароматик моддаларни ҳайдашда ҳароратни пасайтириш учун ҳидсизлантириш жараёни вакуум остида, очиқ буғ таъсирида олиб борилади.
Истеъмол қилишга мўлжалланган ёғларни сифати дезодорация жараёнини тўлиқ ва камчиликсиз олиб боришга боғлиқ бўлади. Шунинг учун дезодорация ёғларни тозалашдаги асосий жараёнлардан биридир. Ёғларни дезодорация қилишдан мақсад, ёғларни ҳид ва таъм берувчи моддалардан тозалашдир. Бу моддалар мойларда яхши эрийди, ҳамда юқори молекуляр массага ва паст буғ босимига эгадир. Учувчан моддаларнинг буғ босимлари ёғ кислоталарининг буғ босимига яқин бўлади. Учувчан моддаларнинг ва эркин ёғ кислоталарининг миқдори камлиги ва буғ босимини пастлиги учун уларнинг эритмалари идеал эритмалар хисобланиб уларнинг буғ фазаси Дальтон конунига бўйсунади.
Дезодорациянинг муҳим белгиси бўлиб, берилаётган очиқ буғ ва дезодорация вақти ҳисобланади. Бу омиллар ўз навбатида дезодоратордаги босимга, дезодорацияланаётган мойнинг миқдорига, ҳамда ҳид берувчи моддаларнинг бошланғич ва охирги концентрацияларига боғлиқ. Очиқ буғ қурилмага барбатёр, аралаштиргич ва бошқа буғ тақсимлагич мосламалар орқали берилади. Бу суюқликни интенсив аралаштиришни таъминлайди, ўта қизиб кетишни камайтиради. Майда пуфакча кўринишида ҳайдалган буғ ёғ билан буғ ёғли кўпик ҳолидаги аралашма ҳосил қилади. Шу сабабли ҳидли моддалар ёғ томчисидан унинг юзасига диффузияланади ва сув билан аралашади. Натижада дезодорация жараёни тезлашади ва осонлашади. Кўпгина дезодораторларда ҳидли моддаларни йўқотиш жараёни плёнкали қатламда олиб борилади. Дезодорацияда босимни камайиши билан ҳид берувчи моддаларнинг қайнаш ҳарорати ва очиқ буғ сарфи камаяди. Чуқур вакуум отилиб чиқаётган буғ пуфакчаларини майдаланиш имконини беради; бунда пуфакча ишчи юзасининг ошиши билан унинг ҳажми кенгаяди. Натижада буғланиш коэффициенти ошади. Вакуум дезодорациялаш давомийлигига, ёғ сифатига ва буғ сарфига сезиларли таъсир кўрсатади. Тайёр маҳсулот сифатига таъсир қиладиган бошқа омиллардан бири дезодорация жараёнининг бориш шароити ва қурилмани конструкцияси ҳисобланади. Ҳар бир мой ва ёғ тури учун алоҳида оптимал дезодорациялаш ҳарорати мавжуд. Бу нарса ҳид берувчи моддалар таркибига боғлиқ. Таркибида паст молекуляр массали ҳид берувчи моддалар бўлган кокос, пальма ядро ва шунга ўхшаш мойларни ҳайдаш ҳарорати кунгабоқар мойи, саломас ва бошқа ёғларникига нисбатан паст бўлади.
Дезодораторлар албатта изоляцияланган бўлиши керак, чунки ҳид берувчи моддалар буғлари конденсацияланмаслиги ва дезодорацияланган мойга қайтмаслиги керак. Ёғларни оксидланишини камайтириш учун дастлаб юқори бўлмаган ҳароратда деаэрация қилинади.
Дезодорацияланган ёғни барқарорлигини ошириш учун унга анти- оксидантлар ёки синергистлар, асосан лимон кислотаси қўшилади. Улар металларни активлигини камайтиради ва катализатор каби оксидлашини олдини олади.
Баъзи холларда ҳид ва таъмни ёғда қайтадан пайдо бўлиши кузатилади. Агар дезодорация жараёни технологик режимга тўла риоя қилган ҳолда олиб борилса, ҳид ва таъмни қайтадан пайдо бўлиши юз бермайди. Барча шароитлар тўғри олиб борилганда дезодорацияланган ёғ бенуқсон органолептик кўрсаткичларга эга бўлади.
Ёғлардаги индивидуал учувчан моддаларнинг ва эркин ёғ кислоталарининг миқдори аниқ бўлмаганлиги учун ҳисоблашда, суюқлик фазаси (ёғ) иккита компонентдан ташкил топган деб қабул қилинади, яъни учглицерид ва эркин стеарин кислотаси. Шунинг учун стеарин кислотанинг камайиши бўйича дезодорация жараёни назорат қилинади. Тажрибага қараганда дезодорация қилинган ёғда стеарин кислотасини миқдори 0,02 % -гача бўлса, у ҳолда ёғ ҳидсизланган ҳисобланади. . Дистилланган глицерин техник глицеринга нисбатан юқори концентрацияга (98 %) ва сифатга эга.
Дистилланган глицерин олишнинг икки хил усули маълум:
техник глицеринни дистилляцияси
глицеринли сувни ион алмашиниш усули билан тозалаш сўнгра буғлатиш.
Хом глицеринни аралашмалардан тозалаш сув буғи билан вакуум остида
ҳайдаш орқали амалга оширилади. Тоза глицеринни қайнаш ҳарорати 2900С га тенг. Бундай ҳароратда глицерин акролеин ва турли кислоталар ҳосил қилиб парчаланади. Шунинг учун атмосфера босимида дистилляция жараёнини ўтказиш глицерин сифатини ёмонлаштиради. Ҳозирги вақтда глицеринни дистилляциялаш 170-1800С да вакуум (15-20 мм симоб уст) остида олиб борилади. Глицеринни дистилляциялаш вақтида ҳосил бўлган буғни секин-аста ёки фракцияли конденсация қилинади. Бунда ҳаволи ва сув юзали конденсаторлар ишлатилади. Бунда биринчи навбатда юқори ҳароратда қайновчи компонент - глицерин конденсацияланади, демак ҳаволи конденсатор-дан сўнг юқори концентрацияли 98 % ли глицерин олинади.
Юқори ва 1-навли глицерин олиш учун дистилляцияланган глицерин активланган кўмир билан оқланади (глицерин оғирлигига нисбатан 0,25-0,75%). Оқлаш жараёни 2-3 соат давомида 800С да олиб борилади.
Концентрацияси 86-88% бўлган хом глицерин олиш учун, тозаланган глицеринли сув буғлатилади (концентрланади). Буғлатилганда сув буғлари билан қисман глицерин ҳам ҳайдалади. Бу йўқотиш миқдори глицерин концентрациясини ва ҳароратни ошиб бориши билан кўпаяди. Ҳароратнинг ўта юқорилаб кетиши глицериннинг термик парчаланишига, чиқаётган маҳсулот миқдорининг камайишига ва рангини хиралашишига олиб келади. Юқори концентрацияли глицерин эритмаси ўта қовушқоқ бўлади, шунинг учун буғлатиш жараёнида интенсив циркуляция қўлланилади. Глицеринни буғланиб кетиши ва термик парчаланишни олдини олиш учун глицеринли сувни буғлатиш, вакуум остида ва суюқликларни циркуляцияси билан вакуум-буғлатиш қурилмаларида амалга оширилади.
Буғлатиш жараёнида глицерин кучли кўпиклайди, ҳосил бўлган кўпик вакуум системага сўриб олиниши натижасида кўп глицерин йўқотилади. Шунинг учун глицеринли сувни концентрлаш учун фақат вертикал ва етарли буғ бўшлиғига эга бўлган аппаратлардан фойдаланилади. Ёғ-мой корхоналарида ҳар-хил конструкция ва ўлчамдаги вакуум аппаратлар ишлатилади. Кўпинча алоҳида иситгичли, бир ёки кўп корпусли қурилмалардан фойдаланилади.
Иқтисодий жиҳатдан энг самарадор ускуна узлюксиз ишлайдиган бир неча корпусли буғлатиш қурилмалари ҳисобланади. Бу аппаратларни афзаллиги шундаки, бир корпусдан чиққан иккиламчи буғ кейинги корпус учун иситувчи буғ вазифасини ўтайди. Бу, ўз навбатида буғ сарфини тежалишига олиб келади.
Глицеринли сувда 10-25% глицерин бўлади. 86-88% концентрацияли техник глицерин олиш учун глицеринли сув буғлантирилади. Буғланиш вакуумда ва вакуум буғлатувчи аппаратларда суюқликни интенсив циркуляцияси остида олиб борилади.
Ёғ саноатида турли конструкциядаги ва катталикдаги вакуум-буғлатувчи аппаратлар ишлатилади. Иситкичли вакуум-буғлатувчи аппаратлар кенг тарқалган. Бу аппаратлар битта корпусли ва кўп корпусли бўлади.
Ёғ саноатида икки корпусли «Подъёмник» русумдаги аппарат кенг тарқалган. У иккита корпусдан иборат бўлиб, ҳар бир корпус иситгич ва буғлатгичга эга, биринчи корпус атмосфера босимида ишласа, иккинчи корпус эса 650-680 мм симоб устунига тенг вакуумда ишлайди.
Бу русумдаги аппаратларни икки хили бор. Иситгичнинг буғлатиш юзаси 30м2 (2х15 м2) ва 60 м2 ли. Уларнинг тузилиши ва ишлатилиши бир хил. Ҳар бир аппаратнинг қуввати 88% ли глицерин учун кунига 4 т ва 8 т га тенг.
Do'stlaringiz bilan baham: |