Збекистон республикаси



Download 2,36 Mb.
bet95/122
Sana26.03.2022
Hajmi2,36 Mb.
#510680
TuriКодекс
1   ...   91   92   93   94   95   96   97   98   ...   122
Bog'liq
Ер кодексига шархлар

68-модда. Қишлоқ аҳоли
пунктларининг ерлари


Қишлоқ аҳоли пунктларининг ерларига ер тузиш тартибида ана шу пунктлар учун белгилаб қўйилган чегаралар доирасидаги ҳамма ерлар киради.
Қишлоқ аҳоли пунктларининг ерлари жумласига қуйидагилар киради:
1) қишлоқ аҳоли пунктларининг қишлоқлар ва овуллар ҳудудидаги ерлари;
2) қишлоқ аҳоли пунктларининг қишлоқ хўжалиги ҳамда ўрмон хўжалиги корхоналари, муассасалари ва ташкилотлари ҳудудидаги ерлари.
Қишлоқ аҳоли пунктларининг чегараси туманларнинг давлат ҳокимияти органлари томонидан уларни режалаштириш, қуриш ҳамда ички хўжалик ер тузиш лойиҳаларига мувофиқ белгиланади ва ўзгартирилади.
Қишлоқ аҳоли пунктларининг ерларидан фойдаланиш тартиби қонун ҳужжатлари билан белгиланади.
Қишлоқ аҳоли пунктларининг қишлоқ хўжалиги ҳамда ўрмон хўжалиги корхоналари, муассасалари ва ташкилотлари ҳудудидаги ерлари шаҳар чегарасига киритилган тақдирда, қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар таркибидан чиқарилади ва шаҳарнинг тегишли ерлари таркибига киритилади. Бунда айрим бинолар ва иншоотлар, уларни ободонлаштириш учун зарур бўлган ер участкалари билан бирга, қишлоқ хўжалиги ҳамда ўрмон хўжалиги корхоналари, муассасалари ва ташкилотларининг хоҳишига кўра ўзларида доимий фойдаланиш учун қолдирилиши мумкин, қолган бинолар ва иншоотларнинг қиймати ҳамда шу аҳоли пунктлари ҳудудида қилинган бошқа харажатлар эса ер эгаларига ва ердан фойдаланувчиларга маҳаллий бюджетдан тўланади.

Қишлоқ аҳоли пункти ерлари аҳоли пункти ерларининг иккинчи турини ташкил этади ҳамда ўз аҳамиятлилик даражасига кўра шаҳар аҳоли пункти ерларидан қолишмайди. Мамлакатимизда ҳозирги кунда 1467 та қишлоқ аҳоли пунктлари мавжуд. Қишлоқлар Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 68-моддасига асосан маъмурий-ҳудудий бирлик бўлиб ҳисобланади. Мамлакатимиз аҳолисининг асосий қисми қишлоқларда истиқомат қилганлиги сабабли фуқароларнинг ижтимоий ҳаёти, меҳнат фаолияти қишлоқ ҳаёти билан узвий боғлиқликда бўлади. Қишлоқ аҳолисининг яшаш тарзи кўп жиҳатдан қишлоқ ерларидан фойдаланиш – деҳқон хўжалиги ёки бошқача ёрдамчи хўжаликлар юритиш билан боғлиқ бўлиб, фуқаролар фаровонлигини таъминлаш, уларнинг турмуш даражасини ошириш кўп жиҳатдан қишлоқ ерларининг ҳуқуқий ҳолатини қонунчиликда энг мақбул шаклда белгилаш ҳамда фуқароларнинг ушбу ерлардан унумли, оқилона ва илмий асосларда фойдаланишини таъминлашдан келиб чиқади.


Шарҳланаётган моддада қишлоқ аҳоли пункти ерларининг таркиби, ундан фойдаланиш тартиби белгилаб берилган. Миллий қонунчиликдаги нормалар мазмуни ҳамда ер ҳуқуқида ҳозирги қадар тўпланган назарий билимларга таяниб, қишлоқ аҳоли пункти ерлари тушунчасига қуйидагича таъриф бериш мумкин: қишлоқ аҳоли пункти ерлари деганда, туман давлат ҳокимияти органлари томонидан режалаштириш, қуриш ва ички хўжалик ер тузилиши режаларига мувофиқ равишда тасдиқланган ва белгиланган чегара доираларида жойлашган, аҳолининг турар-жой, бошқа маданий-маиший эҳтиёжларига керакли бинолар, шунингдек деҳқон хўжалиги учун бериладиган ер участкалари тушунилади.
Қишлоқ аҳоли пункти ерларига ер тузиш тартибида шу тоифа аҳоли пункти учун белгилаб қўйилган чегаралар доирасидаги ерлар киради.
Ўзбекистон Республикаси Шаҳарсозлик кодексининг 9-моддасида аҳоли сонига қараб қишлоқ аҳоли пунктлари қуйидагиларга бўлинади: йирик аҳоли пункти - аҳолисининг сони беш мингдан ортиқ кишидан иборат; катта аҳоли пункти - аҳолисининг сони уч мингдан беш минггача кишидан иборат; ўртача аҳоли пункти - аҳолисининг сони бир мингдан уч минггача кишидан иборат; кичик аҳоли пункти - аҳолисининг сони бир минггача кишидан иборат.
Қишлоқ аҳоли пункти доирасидаги ерлардан майдонлар, кўчалар, йўллар, соҳил бўйлари, боғлар, скверлар, хиёбонлар, дарахтзорлар барпо қилиш ва шу кабилар учун, шунингдек маданий-маиший, уй-жой эҳтиёжлари учун ҳамда қишлоқ хўжалик мақсадларида фойдаланилади.
Шуни алоҳида қайд этиш керакки, Республикамизда қишлоқ аҳолисини ижтимоий жиҳатдан муҳофаза қилиш чора-тадбирлари мустақиллик йиллари арафасидаёқ бошланган эди. 1989 йил 15 августда Ўзбекистон Компартияси Марказий Комитети, Ўзбекистон ССР Олий Совети Президиуми ва Ўзбекистон ССР Министрлар Советининг “Колхозчилар, совхозларнинг ишчилари, гражданларнинг шахсий ёрдамчи хўжаликлари ва якка тартибда уй-жой қурилишини янада ривожлантириш тўғрисида” қўшма қарори қабул қилинган ҳамда унда фуқароларга 0,25 гектаргача томорқа ер участкаси ажратиш ҳақида норма бор эди. Бугунги кунда эса мамлакатимиз қишлоқларида Ўзбекистон Республикасининг “Деҳқон хўжалиги тўғрисида”ги қонунига (30.04.1998 й.) асосан ер участкалари ажратиб бериш ишлари яхши йўлга қўйилган. Қонуннинг 8-моддасига асосан қишлоқ хўжалиги кооперативлари (ширкат хўжаликлари) аъзоларининг, бошқа қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги корхоналари, муассасалари ва ташкилотлари ходимларининг оилаларига, шунингдек қишлоқ жойларда яшовчи ўқитувчилар, шифокорлар ва бошқа мутахассисларнинг оилаларига деҳқон хўжалиги юритиш учун қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилишга томорқа ер участкаси иморат ва ҳовли эгаллаган майдонни ҳам қўшганда суғориладиган ерларда 0,35 гектаргача ва суғорилмайдиган (лалмикор) ерларда 0,5 гектаргача ўлчамда, чўл ва саҳро минтақасида эса суғорилмайдиган (лалмикор) ерларда 1 гектаргача ўлчамда берилади.
Фуқароларга деҳқон хўжалиги юритиш учун 0,06 гектар доирасида томорқа ер участкаларига мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқи ким ошди савдоси асосида реализация қилиниши мумкин.
Қишлоқ аҳоли пункти ерларидан нафақат қишлоқ хўжалик мақсадларида, балки уй-жойлар, маданий-маиший, савдо, хизмат кўрсатиш ва бошқа иншоот ва бинолар қуриш, йўллар ўтказиш, дам олиш масканларини жойлаштириш, ҳовузлар қуриш ва бошқа мақсадларда ҳам фойдаланилади.
Қишлоқ аҳоли пункти ерларидан фойдаланишнинг асосий мақсади қишлоқ, овулларга хизмат кўрсатишни таъминлаш, аниқроғи: яшаш, ишлаб чиқариш, маданий-маиший, коммунал ва бошқа қурилиш соҳаларида ички посёлка алоқаларида, шунингдек ҳар хил маданий-маиший ва бошқа маҳаллий аҳолига хизмат қилишдир.
Қишлоқ аҳоли пунктлари ерлари функционал роли бўйича икки гуруҳга: 1)яшаш; 2)ишлаб чиқариш ҳудудларига бўлинади. Яшаш ҳудудларида мактаблар, болалар боғчалари, клуб ва кутубхоналар, савдо корхоналари ва умумий озиқ-овқат, соғлиқни сақлаш муассасалари, маъмурий муассасалар, коммунал маиший корхоналар ва ҳоказолар жойлашади. Ишлаб чиқариш ҳудудларида қишлоқ хўжалик ишлаб чиқариш объектлари ёки уларга хизмат қилувчи объектлар (масалан, ветеринар-даволаш муассасалари кабилар) фаолият юритади.
Маҳаллий ҳокимият органлари ихтиёрида бўлган қишлоқ аҳоли пункти ерларидан майдонлар, кўчалар, соҳил бўйлари, боғлар, парклар, хиёбонлар, дарахтзорлар барпо қилиш, шунингдек маданий-маиший, уй-жой эҳтиёжлари учун фойдаланилади.
Қишлоқ аҳоли пункти ерларида қишлоқ хўжалик кооперативлари (ширкатлари) ер участкаларидан уй-жой бинолари, маданий-маиший бинолар, ишлаб-чиқариш бинолари ва иншоотлари қуриш ҳамда қонунда белгиланган тартибда фуқароларга деҳқон хўжалиги юритиш учун ер участкалари бериш мақсадида фойдаланадилар.
Қишлоқ аҳоли пунктларининг ер доиралари, чегаралари мазкур туманнинг тасдиқланган режалаштириш, қуриш лойиҳаларига мувофиқ белгиланади. Маҳаллий ҳокимият органлари ихтиёридаги қишлоқ аҳоли пунктлари ерларини бериш шу идоралар томонидан амалга оширилади.
Қишлоқ аҳоли пунктлари ҳудудини режалаштиришда Ўзбекистон Республикаси Давлат Архитектура ва қурилиш қўмитаси томонидан қабул қилинадиган меъёрий ҳужжатлар муҳим аҳамият касб этади. Ушбу қўмита томонидан 2003 йилда “Шаҳар ва қишлоқ аҳоли пунктлари ҳудудларини ривожлантириш ва қурилишини режалаштириш” бўйича Шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари (ШНҚ 2.07.01 – 03) қабул қилинган бўлиб, мамлакатимиз қишлоқлари ерларидан фойдаланишни режалаштириш ана шу ҳужжат асосида амалга оширилади. Мамлакатимизда қишлоқ хўжалик кооперативлари (ширкат хўжаликлари) тугатилаётганига қарамай, амалда баъзи қишлоқлар ҳалигача қишлоқ хўжалик кооперативлари ҳудудида мавжуд бўлиб қолмоқда. Шу сабабли қишлоқ аҳоли пунктлари ҳудудидан фойдаланишда Ўзбекистон Республикаси Давлат Архитектура ва қурилиш қўмитаси томонидан 1998 йилда қабул қилинган “Қишлоқ хўжалиги корхоналари ҳудудларини меъморий режалаштириш ва ташкил қилиш” тўғрисидаги (ҚМҚ 2.07.04 – 98) Қурилиш меъёрлари ва қоидалари ўзига хос аҳамият касб этади.
Қишлоқларининг чегараси тегишли туман маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан уларни режалаштириш, қуриш ҳамда ички хўжалик ер тузиш лойиҳаларига мувофиқ белгиланади ва ўзгартирилади. Ўзбекистон Республикасининг “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги (02.09.1993 й.) қонунининг 24-моддасида халқ депутатлари вилоят, туман, шаҳар Кенгашининг асосий ваколати сифатида ҳокимнинг тақдимига биноан, ҳудудни ривожлантиришнинг истиқболга мўлжалланган дастурларини, туман, шаҳарнинг бош режаси ва уни қуриш қоидаларини тасдиқлаши, шунингдек, атроф-муҳитни муҳофаза қилишга доир ўз ваколатларига берилган масалаларни ҳал этиши кўрсатилган. 25-моддада эса, ҳоким қишлоқ хўжалиги, ер ва бошқа табиий ресурслардан фойдаланиш, табиатни муҳофаза қилиш, қурилиш ва бошқа бир қанча соҳаларда ўз ваколатига берилган масалаларни ҳал этиши белгилаб қўйилган. Ўзбекистон Республикасининг “Ўзбекистон Республикасида маъмурий-ҳудудий тузилиш, топонимик объектларга ном бериш ва уларнинг номларини ўзгартириш масалаларини ҳал этиш тартиби тўғрисида”ги қонунининг (30.08.1996 й.) 3-моддасида қишлоқлар, овулларни тузиш ва тугатиш тегишли туман ҳокимларининг илтимосномасига асосан халқ депутатлари вилоят Кенгашлари томонидан, Қорақалпоғистон Республикасида эса - Жўғорғи Кенгес томонидан амалга оширилиши қайд этилган.
Қишлоқ аҳоли пунктларининг ерлари шаҳар ерлари доирасига фақат Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорига мувофиқ равишда ўтказилиши мумкин. Бундай ҳолларда ушбу ер майдонлари қишлоқ аҳоли пункти ерлари таркибидан чиқарилиб, шаҳар ерлари таркибига киритилади.
Шаҳар ҳудуди асосан қишлоқ хўжалиги учун яроқсиз ерлар ҳисобига кенгайтирилиши лозим. Суғориладиган ва қуритилган ерларда, шудгор майдонларда, кўп йиллик мевали дарахтлар ва узумзорлар мавжуд бўлган ер участкаларида, шунингдек сувни муҳофаза қилиш, шамол-чангдан сақловчи дарахтзор майдонларида қурилишга фавқулодда ҳоллардагина рухсат берилади, баҳолаш кўрсаткичлари юқори бўлган ерларда эса тақиқланади. Қурилиш ман этилган ерлар рўйхати маҳаллий ҳокимият органлари томонидан белгиланади28.
Қишлоқ аҳоли пунктларининг ерлари шаҳар ерлари доирасига киритилганда айрим бинолар ва иншоотлар, уларни ободонлаштириш учун зарур бўлган ер участкалари билан бирга, қишлоқ хўжалиги ҳамда ўрмон хўжалиги корхоналари, муассасалари ва ташкилотларининг хоҳишига кўра ўзларида доимий фойдаланиш учун қолдирилиши мумкин, қолган бинолар ва иншоотларнинг қиймати ҳамда шу аҳоли пунктлари ҳудудида қилинган бошқа харажатлар эса ер эгаларига ва ердан фойдаланувчиларга маҳаллий бюджетдан тўланади.



Download 2,36 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   91   92   93   94   95   96   97   98   ...   122




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish