Œзбекистон республикаси


Сейсмик мустаҳкам бино ва иншоотларни лойиҳалаш ҳолати



Download 7,23 Mb.
Pdf ko'rish
bet83/138
Sana22.02.2022
Hajmi7,23 Mb.
#90031
1   ...   79   80   81   82   83   84   85   86   ...   138
Bog'liq
binolar zilzilabardoshligi

Сейсмик мустаҳкам бино ва иншоотларни лойиҳалаш ҳолати
Маълумки, сейсмик актив регионларда лойиҳаланадиган ҳар қандай бино ёки 
иншоотлар конструктив ечимлари иқтисодий, архитектуравий ва функционал 


155 
манбалар асосида танланади. Сейсмик мустаҳкам бино ва иншоотларни 
лойиҳалашнинг асосий принципи-конструктив схемада симметрик ечим, бикрлик-
нинг ва массанинг текис тақсимланишини таъминлашдир. Ушбу талаблар 
бажарилганда оптимал лойиҳалашга эришиш мумкин. Одатда оптимал лойиҳалаш 
деганда, бино ва иншоотларга мустаҳкамлик, устуворлик, технологик талаблар ва 
бошқа конструктив талабларнинг максимал техник-иқтисодий самарадорлик асо-
сида бажарилиши тушунилади. Оптимал лойиҳалаш математик нуқтаи назардан 
бажарилиши қийин бўлган масала бўлиб, айниқса, сейсмик (динамик) кучлар 
таъсири туфайли муаммони ечиш янада мураккаблашади.
Оптимал лойиҳалашнинг асосий мезони тариқасида конструкция минимал 
таннархи, талаб даражасидаги мустаҳкамлиги, диссипация коэффициентининг 
тенг тақсимланганлиги ва шу кабиларни қабул қилиш мумкин.
Бино ва иншоотларни сейсмик таъсирга ҳисоблаш ва лойиҳалаш қай 
даражада тўғри олиб борилгани зилзила "синов"ида маълум бўлади. Сейсмик 
актив регионларда зилзилабардош бино ва иншоотларни лойиҳалаш 
принципларини ўрганиш масаласига кейинги бобнинг алоҳида параграфларида 
тўхталамиз.
 
 
2-
БОБ. ҚУРИЛИШ МАТЕРИАЛЛАРИ ВА 
КОНСТУРУКЦИЯЛАРНИНГ ДИНАМИК ХАРАКТЕРИСТИКАЛАРИ 
 
§2. 2. 1. Умумий маълумотлар 
Юқоридаги бобда кўриб ўтдикки, сейсмик таъсир қиймати ва йўналиши 
олдиндан номаълум бўлган динамик куч турига таалууқлидир. Зилзилалар 
оқибатини ўрганиш натижалари шуни кўрсатдики, инструментал ёзувлар, яъни 
сейсмик таъсирнинг вақт бўйича ўзгариш қонунияти ҳарбир зилзила учун ўзига 
хос ва такрорланмаслиги билан характерланади. Юқоридаги инструментал 
ёзувларнинг тўлиқ илмий асосланган классификацияси хақида бугунги кунда 
гапиришга ҳали эрта. Лекин машҳур сейсмолог С.В.Медведев қатор 
инструментал ёзувларни таҳлил қилиш натижасида уларнинг қуйидаги умумий 
хусусиятларини кўрсатиб ўтган: 
1. Барча (акселерограмма) инструментал ёзувлар ўзгарувчан давр ва 
амплитудали нодаврий тебраниш характерида давом этади. Бу ҳолда тебраниш 
даври деганда тезланиш (акселерограмма) ёзувидаги нолга тенг оралиқнинг 
иккиланган қиймати тушунилади.
2. Ёзувнинг бошланғич, яъни кўндаланг тўлқинлар етиб келмаган қисми 
нисбатан кичкина амплитудалардан иборат бўлиб, унинг давом этиш вақти 
эпицентрал масофага боғлиқ бўлади (кичкина эпицентрал масофалар учун 1-4 сек 
атрофида бўлади).


156 
3. Ёзувнинг кўндаланг тўлқинлар ва сирт тулқинлари аралаш ўрта қисми, энг 
катта амплитудага тенг бўлиб, тебраниш даври бошланғич қисмидагидек катта 
ҳолда бўлади.
4. Ёзувнинг якуний қисми катта тебраниш даври билан характерланади ва 
амплитуда аста-секин камая боради. Ўрта қисмдан якуний қисмга ўтиш кескин 
ҳолда кузатилмайди.
5. Умумий тебранма ҳаракат давом этиш вақти бир хил кечмасдан зилзила 
интенсивлиги ва эпицентрал масофа ортиши билан ошиб боради. Тебраниш давом 
этиш вақти тахминан 10-40 сек, ёзувдаги амплитудалар сони 100 дан ортиқ 
бўлади.
6. Тебранма ҳаракат фазовий характерда бўлиб, тебранишнинг вертикал 
тебраниши горизонтал ташкил қилувчининг 60-70% га тенг бўлади.
Маълумки ҳар бир зилзила бошқаларидан тебраниш частоталари "тўплами" 
билан кескин фарқ қилади. Зилзила тебранишининг энг интенсив тебраниш 
қисмига мос келадиган тебраниш даври зилзила доминант (устун келувчи) 
тебраниш даври деб аталади. Зилзила доминант тебраниш даври ўчоқ атрофи 
геологик шароитига боғлиқ бўлиб, у 0,1 секунддан 2 секундгача (кам ҳолларда > 2 
с) давом этади. Ҳар бир бино ёки иншоотнинг ўзига хос хусусий тебраниш даври 
қиймати мавжуд бўлиб, зилзила доминант тебраниш даврига нисбати турлича 
бўлиши мумкин. Агарда зилзила доминант тебраниш даври (То) қиймати бино 
ёки иншоот хусусий тебраниш даври (Т)дан кескин фарқ қилган ҳолларда бино 
ёки иншоот учун зилзила таъсири умуман хавфсиз кечиши мумкин. Акс ҳолда, 
яъни То ва Т қийматлари ўзаро тенг бўлса, ҳарқандай мустаҳкам бино ва иншоот 
конструкциялари учун бундай зилзила ўта хавфли таъсир қилиши мумкин.
Яъни, бошқача, айтганда, сейсмик таъсир шароитидаги бино ёки иншоот 
конструкция ва қурилиш материаллари мустаҳкамлиги умумий олдиндан маълум 
физик хусусиятлар билан белгиланмасдан балки, таъсир частотаси ва юкланиш 
цикллар сонига боғлиқдир.
Қурилиш материаллари ва конструкцияларнинг сейсмик актив регионларда 
лойиҳалашдаги асосий динамик характеристикаси бу: кўп марта такрорий 
юкланишдаги мустаҳкамлик, динамик бикрлик ва сўниши хусусияти. Одатда бу 
характеристикалар тажрибалар асосида аниқланади.
Қурилиш материаллари ва конструкциялари учун қуйидагиларни асосий 
омил сифатида келтириш мумкин: 
1. Юкланиш тезлигининг материал ёки конструкция мустаҳкамлигига 
таъсири.
2. 
Қайта юкланишнинг материал ва конструкция мустаҳкамлигига таъсири, 
материал чарчаш (мустаҳкамлик) чегарасини аниқлаш.
3. Конструкциялар меъёрий кучдан ортиқча куч таъсири юк кўтариш 
қобилиятини материал деформатив хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда 
аниқлаш.


157 
4. Динамик юкланишларнинг конструкция элементлари устуворлигига 
таъсири 
5. Конструкция ёки элемент учун унинг иш шароитини ҳисобга олувчи 
коэффициентни баҳолаш 
6. Эластиклик модулини баҳолаш 
7. Энергия ютилиши хусусиятини баҳолаш.

Download 7,23 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   79   80   81   82   83   84   85   86   ...   138




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish