Œзбекистон республикаси



Download 7,23 Mb.
Pdf ko'rish
bet78/138
Sana22.02.2022
Hajmi7,23 Mb.
#90031
1   ...   74   75   76   77   78   79   80   81   ...   138
Bog'liq
binolar zilzilabardoshligi

 
 
 
§2. 1. 16
. Биноларнинг зилзила пайтидаги
тебранма ҳаракати. 
Маълумки, зилзила пайтида грунт ҳаракати жуда қисқа муддат давом этиши, 
тебранма ҳаракат мураккаб характерда бўлиб хеч бир математик ифода орқали 
тўлиқ ифодаланмаслиги билан характерланади. Юқорида айтганимиздек, зилзила 
пайтида бино ва иншоотларга сейсмик таъсир грунт орқали узатилиб, уларнинг 
сейсмик-зўриққан ҳолатини белгиловчи омил грунт ҳаракатидир. Бундан кўриниб 
турибдики, бино ва иншоотларнинг зилзила пайтидаги ҳолати, уларнинг тебранма 
ҳаракати физик характери, конструкция ва бошқа элементларнинг бундай мурак-
каб жараёнда сейсмик кучларга қаршилик кўрсатиш жараёни ўта мураккаб ва 
бугунги кунда тўла ойдинлашмаган жараёндир.
Зилзила пайтида бино ва иншоотларга бўладиган сейсмик таъсир қатор 
хусусиятларга: бино ёки иншоот асоси грунти сейсмик тебранма ҳаракатига бино 
ёки иншоотнинг тебранма ҳаракати ҳамда асос грунти бино ёки иншоотнинг 
ўзаро таъсирига боғлиқ бўлади.
Сейсмик тебраниш интенсивлиги манба энергияси, сейсмик тўлқинлар 
тарқалаётган муҳит тузилиши ҳамда бино ёки иншоот жойлашган участка грунт 
шароитига боғлиқ бўлади. Маълумки, участка грунти зарралари уч ўқ бўйлаб 
фазода ҳаракат содир қилади. Шуни қайд қилиш лозимки, грунт фазовий ҳаракати 
векторининг барча ўқлардаги проекциялари ўлчамлари бири-бирига яқин бўлади.
Бино ёки иншоот девор, колонна, ораёпма ва бошқа конструкциялардан 
ташкил топган нояхлит жисм бўлганлиги сабабли улар тебранма ҳаракатида икки 
формадаги тебранишлар содир бўлади, деб қараш мумкин: 

биринчи формадаги тебранишлар, бу бино ёки иншоотнинг бир 
бутунлигича тебраниши; 

иккинчи иншоот ёки бино системасини ташкил қилган конструкция ва 
элементлари тебранишлари.
Юқорида айтилганидек, вертикал текисликларда жойлашган иккита ўзаро 
перпендикуляр ўққа нисбатан бино ёки иншоотда буровчи момент пайдо бўлади. 
Бино ёки иншоотларнинг уч ўқ бўйлаб (бўйи, эни ва баландлиги) ўлчамлари 
бири-бирига яқин бўлганлиги сабабли, иншоотларнинг тебранма ҳаракатида 
фазовий ҳаракат содир бўлади деб қаралади. Зилзила пайтида юзага келадиган 
сейсмик таъсирдан иншоотда эластиклик чегараси, баъзида мустаҳкамлик 
чегарасидан катта бўлган кучланишлар содир бўлади. Шунинг учун ҳам 
(конструкция) иншоотларда шикастланиш ва бузилишлар содир бўлади.
Зилзила пайтида бино ва иншоотларга сейсмик таъсир интенсивлиги асос 
грунти сейсмик тебранишлари хусусиятларига ва иншоот (бино) динамик 
хоссалари нисбатига боғлиқ бўлади. Бундан ташқари бино (иншоот)нинг асос 


148 
грунти билан ўзаро таъсири характери, яъни унинг асосга қандай таянганлиги ҳам 
муҳимдир.
Агарда иншоот ёки биноларнинг сейсмик тебранишлари ўта мураккаб 
кўринишда содир бўлса-да, уларнинг тебранишларини қуйидаги расмдаги уч 
хилдаги тебраниш шаклида тасаввур қилиш мумкин: силжиш, эгилиш ва 
бурилиш. (85-расм) 
Бунда асосий кўрсаткичлар-хусусий тебранишлар частотаси (ёки тебраниш 
даври), сўниш декременти ва тебраниш шакллари бино ёки иншоот 
хусусиятларига боғлиқ бўлади.
Одатда икки-тўрт қаватли бинолар хусусий тебраниш даври тахминан 0,25сек 
(частотаси 4Гц) атрофида, кўпкаватли биноларники 0,5-0,8сек бўлади.
Асос грунтининг зилзила пайтидаги тебранма ҳаракатини икки фазага 
ажратиш мумкин: 

биринчи фаза қисқа даврли тебранишлардан иборат бўлиб, бу фон кескин 
зарблар билан намоён бўлади.

иккинчи фазада зилзила таъсири (узун) катта даврли тебранишлардан 
иборат бўлади (аниқ ажралиб турган тебранишлар).
 

Download 7,23 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   74   75   76   77   78   79   80   81   ...   138




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish