Œзбекистон республикаси



Download 7,23 Mb.
Pdf ko'rish
bet74/138
Sana22.02.2022
Hajmi7,23 Mb.
#90031
1   ...   70   71   72   73   74   75   76   77   ...   138
Bog'liq
binolar zilzilabardoshligi

 
§2.1.14. 
Сейсмик бионика ёки зилзилаларнинг биологик
даракчилари ҳақида қисқача маълумот. 
Ҳозиргача планетамизда содир бўлган тектоник зилзилаларни ўрганиш 
натижалари табиатан бир-бирига ўхшамаслигини кўрсатди. Маълумки, зилзила 
тайёрланаётган даврда шу ҳудуд тоғ-жинсларига таъсир қилувчи кучлар уларнинг 
физик хусусиятларини ўзгартириб юборади. Бундай ўзгаришлар жараёнида ушбу 
ҳудуд тоғ жинслари атрофида ҳосил бўладиган турли майдонларда шу регион 
учун одатдан ташқари бўлган ҳодисалар содир бўлади. 
Ушбу ҳудуд тоғ жинсларидаги зўриқиш-деформацияланиш ҳолатидаги 
ўзгариш натижасида регион магнит майдонида, электр майдони, геофизик 
майдонларнинг вариацияларида ва бошқа шу каби ўзгаришлар туфайли зил-
зилалар доимо бир-биридан фарқ қилади. Қайси сейсмик актив ҳудудда зилзила 
табиатини ўрганишда дастлаб олимлар қайси аномаль ҳолатни кузатишига кўра, 
шу соҳани ўрганишда фан ютуқларини фойдаланиш натижасида зилзилани 
прогноз қилишнинг маълум бир соҳаси(магнитометрия, гравиметрия ва бошқа шу 
кабилар) ривожланиб борган. 
Ҳақиқатан ҳам узоқ йиллар ер қаърида катта миқдордаги тектоник 
(потенциал) энергия йиғилиш жараёни изсиз (сигналсиз) бўлиши мумкин эмас, 
асосий муаммо уни қайд қила билишдадир. Қадимдан сейсмик актив ҳудудларда 
яшовчи аҳоли ҳар сафар зилзила оқибатларини бошидан кечирарканлар, улар 
эътиборини бир нарсага қаратдилар, у ҳам бўлса зилзила содир бўлиш арафасида 
ҳайвонларнинг ҳолатидир. 


139 
Тарихий манбаларга асосан яқинлашаётган зилзилаларни олдиндан билишда 
қатор белгиларга қараб аниқлашга ҳаракатлар даставвал Хитойда мавжуд бўлган. 
Масалан, 1739 йилда Нинса вилоятида бўлажак зилзилаларни аниқлашда ушбу 
ҳудуддаги жойлашган қудуқлардаги сувларнинг лойқаланиши, гумбурлаш ер ости 
овози ва итларнинг одатдан ташқари "аномаль" ҳатти-ҳаракатидан 
фойдаланишган. Ҳақиқатан ҳам Нинса аҳолиси янглишмаганлар: итлар доимо 
тўғри "сигнал" берганлар. 
Японияда ҳам зилзила бўлиш арафасида ҳайвонларнинг "аномаль" ҳатти-
ҳаракатлари тўғрисида жуда кўп қизиқарли маълумотлар тўпланган. Буларнинг 
кўпчилиги балиқларга таалууқли. Бунга сабаб, биринчидан, ушбу ҳудудда содир 
бўладиган кучли зилзилалар 80%нинг эпицентри денгизлар тубида жойлашган. 
Иккинчидан Японияда балиқ ови асосий машғулотлардан бири ҳисобланади ва 
денгиз билан боғлиқ жараёнлар улар учун энг муҳим масаладир. 
Японларда зубатка деб номланган балиқ тури "балиқ сейсмограф" номини 
олган балиқ ҳисобланади. Бу балиқлар денгиз тубида қоялар ёриқларида яшайди. 
Зилзила бўлишидан олдин улар денгиз сиртига сузиб чиқадилар ва балиқларнинг 
ушбу ҳатти-ҳаракати билан улар диққатни ўзига жалб қиладилар. 
Японияда аҳоли орасида "агарда зубатка ҳатти-ҳаракатида активлик 
кузатилса, ер ости бўронларини кутавериш лозим" - деган нақл бор. Олимлар 
томонидан бу балиқ устида олиб борилган тажрибалар ҳақиқатан ҳам зилзила 
содир бўлишидан бир неча соат олдин ҳатти-ҳаракатида активлик намоён 
бўлишини тасдиқлади. Эпицентрга яқин жойда у энг кучсиз зилзилани ҳам 
сезаркан, лекин эпицентрдан узоқлашган сайин унинг сезгирлиги кескин 
камаяркан. 
Япон ихтиологларининг кузатувлари денгиз тубида 1000м. ва 500м. 
чуқурликда яшовчи угорь балиғининг сув сиртига чиқиши ва уларнинг ҳатти-
ҳаракатидаги аномаль ҳолат бўлажак зилзиладан дарак беришини кўрсатди. 
Зубатка ва угорь балиқларидан ташқари Японияда "олтин балиқ" деб номланган 
балиқлар ҳам зилзилалар таъсирига ниҳоятда сезгир эканлиги билан алохида 
ажралиб турадилар. Акула, треска, сомлар ҳам зилзилаларга сезгир ҳисобланади. 
Кузатувлар ёввойи ва уй қушларининг ҳам баъзиларида сейсмик сезгирликлари 
юқори эканлигини кўрсатди. 1972 йил 23 августда Камчатка зилзиласидан 
(М=8,4) бир кун олдин ярим оролдаги яшовчи ёввойи қушлар ҳаракатида 
безовталик кузатилган ва улар бир ярим кун йўқ бўлиб қолишган. 1835 йил "Бигл" 
кемасида Жанубий Америка қирғоқларида саёҳати пайтида Чарлз Дарвин денгиз 
қушларининг одатига қарши гала-гала бўлиб материк ичкарисига учиб 
кетишаётганини кузатган. Бу оммавий учишлар 20 февраль эрталаб соат 10 да 
кузатилган бўлса, бир ярим соатдан кейин даҳшатли Чили зилзиласи содир 
бўлган. 
Олимларнинг фикрича қалдирғочлар, айниқса, бўлажак зилзилаларни яхши 
сезадилар. Улар зилзилалардан олдин ўз уяларини ташлаб, қўрқувга тушадилар, 
одамлар турар-жойлари томон учадилар ва узоқ вақт кўринмай қоладилар. 
Қарғалар ва лайлаклар ҳаракатларида ҳам зилзиладан олдин аномаль ҳолат 
кузатилади, улар активлашади, ҳавога кўтариладилар уядаги ёш қушчалар 
осмонга ота-оналарига томон интиладилар. 


140 
Қушлар ичида энг сейсмик сезгирлиги билан ажралиб турадигани бу 
каптарлардир. Каптарларнинг зилзиладан олдинги ҳаракатлари тўғрисида жуда 
кўп маълумотлар тўпланган бўлиб, улар доим зилзиладан олдин ўзининг аномаль 
ҳаракатлари билан зилзиладан дарак беришга ҳаракат қилганлар. 
Уй паррандалари ҳаракатларида ҳам зилзиладан олдин ўзгариш содир 
бўлиши кўпгина зилзилаларда намоён бўлган. Ўрдаклар сувдан қирғоқка 
чиқадилар, одатдан ташқари шароитдаги жойларда ухлайдилар. Ғозлар но-
тинчланадилар, бўйнини олдинга чўзиб, ерга эгилган ҳолда хужум қилиш 
ҳолатини эгаллаган ҳолда қаттиқ ғо-ғолаб қанотларини ёзиб учишга ҳаракат 
қиладилар. Товуқ ва хўрозлар ҳам зилзиладан олдин нотинчланиб, товуқхонага 
кирмай қўядилар. 1855 йилги Токио ва 1972 йилги Хитой (Кантинг) ва кўпгина 
бошқа зилзилаларда ушбу паррандалар зилзилалар содир бўлишидан 1 соат 
илгари нотинчлана бошлаганлар, хўрозлар қаттиқ қичқирганлар, товуқлар 
қақағлаганлар, товуқхоналарга кирмай қўйганлар, тартибсиз ҳаракатланганлар ва 
дарахтларга учиб чиққанлар. 
Айниқса, итлар зилзиладан олдин нотинчланиши, аномаль ҳаракатлари билан 
ажралиб турадилар. Япония, Италия, Туркия, Перу, Чили ва бошқа қатор 
зилзилалар содир бўлганда зилзиладан олдин улар емишдан бош тортганлар, 
увлаб ва вовуллаб уяларини тарк этганлар, болаларини очиқ жойларга олиб 
чиққанлар. Ҳар бир афтершоклардан олдин ҳам шундай ҳолатлар такрорланган. 
Зилзила арафасида итларнинг ҳаракатлар тўғрисида жуда кўп ва тўлақонли 
маълумотлар тўпланган бўлиб, уларда итларнинг нафақат зилзилани 
сездирганлари, балки уларнинг зилзиладан олдин эгаларини бинолардан 
чиқаришга ҳаракат қилганлар. 
Булардан ташқари мушуклар, отлар, суркалар зилзилага ўта сезгирлиги билан 
бошқа ҳайвонлардан кескин фарқ қиладилар. Чўчқалар, қўйлар, эчкилар ва 
қуёнлар ҳам зилзилаларнинг ишончли даракчилари ҳисобланадилар. 
Кўп давлатларда ҳайвонларнинг ҳатти-ҳаракатларини зилзилани прогноз 
қилиш нуқтаи назаридан ўрганиш ташкил қилинган. Хитой, Япония, АҚШ ва 
бошқа қатор мамлакатларда ҳайвонот боғларидаги ҳайвонларнинг ҳаракатларини 
доимий равишда ўрганиш орқали кўп маълумотлар йиғилган. 
Бугунги кунда зилзилани прогноз қилишди сейсмик жараёнлар индикатори 
сифатида бевосита тирик организмлардан фойдаланиш фанда муҳим ўрин тутади. 
Хитойда шу усулдан фойдаланиб 1975 йил бўлажак зилзила муваффақиятли 
прогноз қилинди. 1974 йил Ляонин вилоятида сейсмографик усуллар, хусусан 
магнитометрик усулда ўлчамлар натижалари 1975 йил ушбу ҳудудда кучли 
зилзила бўлишини кўрсатди. Лекин бу усулда зилзила содир бўлиш куни, 
ҳафтаси, ойини билиш мумкин эмас эди ва шунинг учун ёрдам сўраб аҳолига
мурожаат қилишга қарор қилинди. Йигирма саккиз миллионлик вилоят 
аҳолисига ҳайвонлар ҳатти-ҳаракатини кузатиш тушунтирилди ва улар 
ҳаракатида аномаль ҳолат кузатилса, махсус ташкил қилинган штабларга хабар 
қилишлари тушунтирилди. Аҳолининг зилзиланинг ҳайвонлар сезгирликлари 
хакида уларнинг зилзила жараёнига реакцияси ҳақида ёзилган китобчалар 
тарқатилиб, шаҳарда 1974 йил охирида 100000 кўнгиллилардан иборат зилзилага 


141 
қарши отряд ва 20000 нафар кўнгиллилардан кузатув гуруҳлари тузилди. Зилзила 
зонасидан одамлар эвакуациясини ташкил қилувчи махсус отрядлар тузилди. 
Маълум вақт ўтгандан кейин штабга ҳайвонлар ҳатти-ҳаракатлари ҳақидаги 
маълумотлар кела бошлади. Булар ичида деярли барча ҳайвонлар ҳаракатлари 
ҳақида қизиқарли маълумотлар мавжуд эди. 
Илонлар кишки уйқусидан уйғонганлар ва қорга судралиб чиқиб музлаб 
қолганлар. Каламушлар кундуз куни уяларни ташлаб кета бошлаганлар, 
мушуклар қаёққадир ғойиб бўлганлар. Товуқлар, ўрдаклар ва ғозлар 
ҳаракатларида тартибсиз, қўрқув сезилган ва уларнинг барчаси зўр ба зўр 
уйларнинг томларига ҳамда дарахтлар шохларига учганлар. Чўчқалар ем ейишдан 
бош тортганлар. Отлар қаттиқ кишнаган ҳолда отхоналардан қочганлар. 
Умуман ҳамма ёқда мўжизавий воқеалар кузатилаверди ва буларнинг 
барчаси қанақадир ағдар-тўнтарларнинг яқинлашганидан далолат берарди. 
1975 йил 4 февраль куни соат 11
00
-
да штаб томонидан вилоятнинг жанубий 
қисмида "тревога" эълон қилинди: ҳудудда зилзила кутиляпти. Шаҳар ва 
қишлоқлардан барча аҳоли эвакуация қилинди. Очиқ майдонларда вақтинчалик 
палаткалар қурилди. Газ оқими, водопровод, электр энергияси ўчоқ(печка)лар 
ўчирилиб қўйилди. 
1975 йил 4 февраль куни 19 дан 36 минут ўтганда зилзила бошланди. 
Магнитудаси 7,3 га тенг бўлган бу зилзилада ҳудуддаги 90% бинолар бузилди. 
Шундай қилиб, бундай кучли зилзила ҳеч қандай талафотсиз ўтказиб юборилди. 
Маълумки, барча зилзилаларнинг асосий "йўлдошлари" бу ёнғинлар бўлиб, 
зилзила пайтида у доимо сув босиш билан бирга кузатилади. 90% бинолар 
бузилган ушбу зилзиладаги талофатларни тасаввур қилиш қийин эмас. Биологик 
даракчилар туфайли шундай даҳшатли талафотнинг олди олинган. 
Албатта, бугунги кунда зилзиланинг биологик даракчилари бўлган ҳайвонлар 
ҳатти-ҳаракатлари орқали бўлажак зилзилаларни прогноз қилишга катта эътибор 
қаратилган. 
Зилзила оқибатларини чуқур ўрганиш натижасида олимлар жониворларнинг 
80 га яқин тури зилзилани олдиндан билишда "янглишмайдилар", булар хеч бир 
кузатилган зилзилаларда хатога йўл қўймаганлар.
Буларнинг ичида юқорида келтирилган жониворлар қаторида қирғовулни 
алоҳида кўрсатиб ўтиш лозим. Олимлар қирғовул қушлар ичида зилзиланинг энг 
сезгир индикатори деган хулосага келишди. Машҳур япон сейсмологи Такеси 
Рикитаке ватандошларига "агар зилзилани олдиндан билишни истасангиз қўтос 
боқинглар. Зилзила содир бўлишига бир неча соат қолганда бу ҳайвонлар албатта 
очлик эълон қиладилар" - деб маслаҳат беради. 
Япониялик олимларнинг фикрича асалариларнинг зилзилалар сейсмик 
таъсирига сезгирлиги жуда юқори бўлиб, улар энг кучсиз зилзилаларни ҳам ҳеч 
янглишмасдан "сездирарканлар". Юқорида айтилган 80 турдаги зилзилани 
хатосиз "башорат" қиладиган жониворларнинг кўпчилигини уй ҳайвонлари, 
қушлар, сичқон, каламушлар ташкил қилади. Ҳашорат, қурт-қумусқалар ҳам 
зилзиланинг содир бўлиш вақтини билишда энг яхши анализатор ролини ўташини 
кузатув натижалари тасдиқлаган(83-расм). 


142 

Download 7,23 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   70   71   72   73   74   75   76   77   ...   138




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish