Œзбекистон республикаси


- расмда Спитак зилзиласидан олдин ҳайвонларда кузатилган



Download 7,23 Mb.
Pdf ko'rish
bet76/138
Sana22.02.2022
Hajmi7,23 Mb.
#90031
1   ...   72   73   74   75   76   77   78   79   ...   138
Bog'liq
binolar zilzilabardoshligi

84-
расмда Спитак зилзиласидан олдин ҳайвонларда кузатилган 
 
аномаль ҳолатлари графиги келтирилган. 
Демак, 1988 йил 7 декабрда бўлган ва Арманистон халқига даҳшатли 
кулфатлар ёғдирган Спитак зилзиласидан олдин ҳам бошқа сейсмологик 
(геофизик) даракчилар қатори, ҳайвонлар ҳатти-ҳаракатида ҳам кескин 
ўзгаришлар кузатилган(84-расм). 


144 
Ҳайвонларнинг зилзилалар содир бўлишидан олдин ҳатти-ҳаракатларида 
аномаль ҳолат содир бўлиши механизми қонуниятини охиригача илмий 
тушунтириш имкони йўқ. Албатта, ҳайвонлар одамлар сезги органлари сеза 
олмайдиган жараёнларни, масалан, шу ҳудуд магнит майдони ёки электр май-
донидаги ўзгаришларни сезиши мумкин. Булардан ташқари улар грунтнинг 
инсонлар сеза олмайдиган даражадаги кичкина амплитудали тебранишларини ҳам 
сезиш имкониятига эгадирлар. Баъзида ҳайвонларнинг ҳатти-ҳаракатидаги кескин 
ўзгаришлар бошқа сабабларга кўра содир бўлиши ҳам мумкин. Масалан, об-хаво 
ўзгаришлари таъсири, емиш, уларнинг касалликлари таъсирида ҳам ҳайвонлар 
ҳатти-ҳаракатида кескин ўзгаришларни кузатиш мумкин. Энг асосийси, 
ҳайвонларнинг зилзилани олдиндан билишга ёрдам берадиган "аномаль" 
ҳолатини бошқаларидан ажрата билишдир. 
Юқорида айтилганидек, олиб борган кузатишлар ҳайвонларнинг кўпчилиги 
одам организми сеза олмайдиган сигналларни сезиш қобилиятига эга эканини 
тасдиқлади. Улар инсонлар сеза олмайдиган паст частотали товушларни 
эшитадилар(масалан, чўчқалар медузалар). Кузатишлар натижаси одамлар ҳам ер 
қаърида тарқаладиган сигналларни эшита олишини тасдиқлади. Инсонлар 
зилзиладан олдинги интенсив инфратовушларни сезадилар. Лекин одамлар сезги 
органларининг сезгирлик даражаси турлича бўлганлиги сабабли бундай 
сигналларни айрим кишилар сезиши мумкин. 
1966 йилги Тошкент зилзиласи арафасида ва унинг афтершоклари тугаши 
даври мобайнида шаҳар аҳолисининг кардиограммаларини олимлар (Я.Бирфельд) 
томонидан тиббий нуқтаи назаридан таҳлил қилинган. Бу таҳлил натижалари 
зилзила бўлишидан бир неча соат олдин юрак уриши (автотебраниш)ларида ҳам 
нафас олиш ритмларида силжиш содир бўлганини кўрсатди. Айниқса, бу ҳолат 
юракларида касал мавжуд инсонларда сезиларли бўлган. Бундан ташқари, 
Тошкент зилзиласи пайтида сезиш ҳисси ривожланган одамлар ер қаъридан 
келаётган юқори интенсивликдаги инфратовушларни сезганликлари маълум 
бўлди, авваламбор музикачи ва раққоса(раққос)лар. Булардан ташқари 
Болгариялик олимларнинг кўп йиллик олиб борган илмий-тадқиқотлари, зилзила 
пайтидаги ер қаъридан келаётган юқори интенсивликдаги инфратовушларни 
юрак-томир касалликлари билан оғрийдиган инсонлар сезишини кўрсатди. 
Зилзила содир бўлиши арафасида бундай инсонларнинг пульс уриши кучаяди, 
артериал босими ортади, бош оғриғи бошланади, толиқиш кучаяди, уларнинг 
кўриш ва эшитиш аппарати органлари иш фаолиятида сусайиш сезилади. 
Айниқса, олимлар мигрень билан оғриган беморлар билан зилзилалар активлиги 
орасида боғлиқлик борлигини аниқладилар. 
Албатта, бу жараёнлар бугунги кунда илмий-изланиш босқичида бўлиб, 
кундан-кунга муаммо ечилиб бормоқда. Юқорида келтирилган ҳайвонларнинг, 
ўсимликлар ва инсонларга аномал ҳолатлари зилзила содир бўлганда ва 
афтершоклар давомида тасдиқланади. Энг муҳими ушбу ҳолат ҳарбир авлодда 
бир марта содир бўлиш мумкин. Шунинг учун бу аномаль воқеаларга онгли 
равишда қараш ва уларни таҳлил қилишга ҳаракат қилиш лозим. Шундагина ҳар 
бир зилзила содир бўлганда унинг даракчиларининг таъсиридаги аномаль 
воқеалар "миш-миш"лар шаклида қолиб кетмайди. 


145 
Бунинг учун бугунги кунда бутун дунё олимлари зилзилаларни олдиндан 
билишга қаратилган магнитометрик, гравиметрик ва шу каби сейсмологик 
усуллар билан биргаликда биологик усулларни ҳам тадбиқ қилмоқдалар. Бундай 
жараёнларни вақтида тўғри англай билишда аҳолининг зилзилалар тўғрисидаги 
билим даражаси, тажрибалари ҳам муҳим ўрин тутади.
Айниқса, бу ҳолат 2004 декабрда содир бўлган жанубий-шарқий Осиё 
зилзиласида яққол намоён бўлди. Маълумки, магнитудаси 7,3 га тенг бўлган ушбу 
зилзила натижасида даҳшатли цунами содир бўлди ва унинг таъсиридан жуда 
катта талофат етди. Энг ёмони зилзила 236000 дан (24.02.05) ортиқ одамларнинг 
ҳалокатига сабабчи бўлди. Зилзила ушбу ҳудуд учун кутилмаганда содир бўлди, 
қирғоқ бўйида цунамидан огоҳлантириш тизими мавжуд бўлмаган. Лекин 
Индонезия қироллигига қарашли баъзи оролларда ушбу даҳшатли цунамидан ҳеч 
бир инсонга шикаст етмаган. Бу оролларда зилзиладан 1-2 соат олдин уй 
ҳайвонларидан сигир. ҳўкиз, итлар, эшак каби ҳайвонлар ҳаракатларида кескин 
равишда безовталик сезганлар. Денгиз қушларидан чағалай ва шу каби бошқа 
қушлар ҳудудни тарк этганлар. Парандаларни эса катакларида ушлаб туриш 
қийин бўлган, улар ўзларини ҳар томонга уриб, катаклардан чиқишга уринганлар. 
Индонезия ҳайвонлар қўриқхонасида ғалати ҳолат кузатилган: қўриқхонадаги 
барча ҳайвонлар зилзиладан олдин тепаликларга чиқиб олганлар ва натижада 
қўриқхонада ҳайвонлар цунамининг даҳшатли таъсиридан қутилиб қолганлар. 
Ҳайвонларнинг ҳатти-ҳаракатидаги бундай аномал ҳолатни ўз вақтида англай 
билган аҳоли учун зилзиладан бешикаст қолиш имкони туғилади. 
Сўзсиз зилзилани башорат қилишда ҳайвонлар ҳатти-ҳаракатидан ҳам 
фойдаланишнинг ўрни муҳим. Кўпгина зилзила содир бўлиш вақтини аниқлашда 
бундан индикатор сифатида фойдаланган ҳоллар ҳам маълум. 
Албатта, ҳайвонлар инсонлар органлари сезмайдиган жараёнларни ҳам сезиш 
қобилиятига эга бўлишларига қарамасдан уларнинг ҳатти-ҳаракатини зилзилани 
башорат қилишда асосий кўрсаткич қилиб фойдаланиш қийин. Чунки, 
ҳайвонларнинг ҳатти ҳаракатидаги аномал ҳолатига об-хаво, уларнинг емишлари, 
соғликларидаги муаммолар каби бошқа таъсирлар сабаб бўлиши ҳам мумкин. 
Шунинг учун ҳайвонлар ҳатти-ҳаракати кузатилганда, уларнинг сабабларини 
ўрганиш ҳамда бу масалани шу ҳудуддаги сейсмографик усуллар билан 
биргаликда ечиш бўлажак зилзилаларни башорат қилишда янада яхши самара 
беради.

Download 7,23 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   72   73   74   75   76   77   78   79   ...   138




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish