Œзбекистон республикаси


- расм. Зилзила таъсирида биноларда содир бўладиган деформациялар. а-тинч



Download 7,23 Mb.
Pdf ko'rish
bet79/138
Sana22.02.2022
Hajmi7,23 Mb.
#90031
1   ...   75   76   77   78   79   80   81   82   ...   138
Bog'liq
binolar zilzilabardoshligi

85-
расм. Зилзила таъсирида биноларда содир бўладиган деформациялар. а-тинч 
ҳолати:б-силжиш:в-эгилиш:г-бурилиш.
Биринчи фаза тебранишлари қаттиқ ва мўрт элементлар учун хавф 
туғдиради. Хусусан унча етарли бўлмаган мустаҳкамликка эга бўлган девор 
ҳамда перемичкаларда ёриқлар пайдо бўлиши мумкин. Тебранишнинг иккинчи 
фазасида биринчи фазада шикастланган конструкцияларнинг ўрнидан силжиши 
содир бўлади. Бу эса девор ва ораёпмаларнинг бузилишига сабабчи бўлади ва 
ҳоказо.
Биз юқорида эркинлик даражаси бирга тенг бўлган механик системанинг 
қаршилик кучи мавжуд бўлган муҳитдаги эркин тебранишлари тўғрисида гап 


149 
юритганда, система тебраниши сўнишини характерловчи сўниш логарифмик 
декременти, диссипация коэффициентлари хақида айтиб ўтдик.
Бино ёки иншоот тебранма ҳаракати мабойнидаги энергия ютилиши 
(диссипацияси)ни ифодаловчи характеристикалардан бўлган хусусий тебранма 
ҳаракат сўнишнинг логарифмик декременти одатда сўнувчи тебранма ҳаракатни 
ўлчаш (приборлар билан қайд қилиш) орқали топилади.
Шуни қайд қилиш лозимки, зилзила пайтида реал бино тебранма ҳаракати 
энергиясининг сўниш (диссипацияси) жараёни лаборатория шароитида 
синаладиган қурилиш материалларникидан кўра мураккаб бўлади ва ушбу 
жараённинг қуйидаги ўзига хос томонларини кўрсатиб ўтиш лозим: 
1. Бино турли конструктив хусусиятга эга бўлган материал ва элементлардан 
ташкил топган механик системадан иборат бўлиб, лаборатория шароитида 
синаладиган монолит намуналардан унинг ҳолати кескин фарқ қилади.
2. Бинода қурилиш материали ички ишқаланиш орқали содир бўладиган 
энергия ютилиши (диссипацияси) кўпинча силжиш деформацияси сабабли содир 
бўлса, лаборатория шароитида синалган шароитда эгилишдаги чўзилиш-сиқилиш 
деформацияси сабабли содир бўлади.
3. Энергия ютилиши (диссипацияси) бинолар конструкциялари бикр 
бўлмаган боғланишларда (тўсиқлар, ораёпма, зинапоя ва шу кабилар) содир 
бўлади. Бундай боғланишлар эса лаборатория шароитида синаладиган 
конструкцияларда бўлмайди.
4. Зилзила пайтида бино грунт билан биргаликда тебранма ҳаракатда 
иштирок қилар экан, у ўз навбатида энергия тарқатувчи манбага айланади. Чунки, 
у грунт билан бирдай синхрон тебранма ҳаракатда бўлмайди. Бундай ҳолат ва 
бинонинг грунт билан биргаликдаги ҳаракатида асосда юзага келадиган ноэлас-
тик қаршилик ўз навбатида энергиянинг сўниши (диссипацияси)га сабабчи 
бўлади.
Ушбу жараён мураккаблигини ҳисобга олиб, бино ҳолатини баҳолашда 
муҳим бўлган бу параметр натуравий тажрибалар ёрдамида аниқланилади. 
Тебранма ҳаракат сўниш логарифмик декрементини натуравий (асл ҳолида) 
аниқлашда биноларга сейсмик таъсир ер ости портлашлари, зарб бериш ёки юкни 
бирданига олиш усуллари кенг қўлланилади. Динамик ҳисоблашда бинонинг реал 
иш шароитини тўлиқ ҳисобга ололмаслик, зилзила жараёнида бино ва 
иншоотларда вужудга келадиган сейсмик кучлар миқдорининг кўп жиҳатдан 
бинонинг динамик хоссаларига (хусусий тебраниш даври ва формаси, тебранма 
ҳаракат сўниши) боғлиқлигини ҳисобга олсак натуравий синашларнинг нақадар 
аҳамиятлилиги намоён бўлади.
Бино ва иншоотларнинг зилзила пайтидаги ҳолатини олдиндан баҳолаш 
битта асосий мақсадга - зилзила пайтида бино ва иншоотларда содир бўлиши 
мумкин бўлган салбий оқибатларнинг олдини олишга қаратилган. Ушбу 
муаммони ижобий ҳал қилиш сейсмик мустаҳкам бино ва иншоотларни 


150 
лойиҳалаш ва қуришда жуда муҳимдир. Мазкур муаммони ижобий ҳал қилиш ва 
унинг натижаларини зилзилабардош қурилишга қўллаш улкан ижтимоий самара 
берадики, бу зилзила пайтида сақлаб қолинадиган инсонлар ҳаёти ва моддий 
бойликлардир. Шунинг учун ҳам мазкур фан ютуқлари ушбу мақсадга 
йўналтирилган.
Маълумки, зилзила пайтида бино ёки иншоотга бўладиган сейсмик таъсир 
фазовий характерда бўлиб, уни вертикал ва горизонтал таъсир этувчилари орқали 
ўрганиш мумкин. Одатда эпицентрал зонада жойлашган биноларга бўладиган
вертикал таъсир горизонтал ташкил этувчига нисбатан устунлик қилади. 
Эпицентрал зонада узоқлаша борган сайин сейсмик таъсирнинг горизонтал 
ташкил этувчиси устунлиги сезилиб боради. Бундай ҳолларда вертикал ташкил 
этувчи горизонталининг 60 - 70% ни ташкил қилади. 
Бинога вертикал йўналишдаги сейсмик таъсир зарбидан девор конс-
трукцияларида сиқувчи кучланишлар вужудга келади ва у таъсир давомида 
юқорига йўналади. Горизонтал сейсмик таъсир зарбидан бинолар пойдевори 
бўйлаб деворида силжиш-зўриқишларини вужудга келтиради ва сейсмик куч 
зарбидан деворларда диагонал бўйлаб чўзувчи ва сиқувчи кучланишлар вужудга 
келади. Чўзувчи кучланишлар конструкцияда ёриқлар ҳосил қилса, сиқувчи 
кучланишлардан сувоқлар кўчиши кузатилади. Зилзила пайтида сейсмик таъсир 
кучи қиймати ва йўналишига қараб, биноларда қуйидаги 86-расмда 


151 
кўрсатилганидек 
шикастланишлар 
вужудга 
келиши 
мумкин:

Download 7,23 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   75   76   77   78   79   80   81   82   ...   138




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish