Œзбекистон республикаси


Бурчак остида таъсир қилувчи горизонтал сейсмик зарбдан



Download 7,23 Mb.
Pdf ko'rish
bet81/138
Sana22.02.2022
Hajmi7,23 Mb.
#90031
1   ...   77   78   79   80   81   82   83   84   ...   138
Bog'liq
binolar zilzilabardoshligi

Бурчак остида таъсир қилувчи горизонтал сейсмик зарбдан. 
8. 
Бино деворлари кўчади ва натижада бино деворлари бурчаклари бузилади. 
Кейинчалик бино потологи қулайди ва ниҳоят том қулаши содир бўлади. 
Шундай қилиб, сейсмик таъсирнинг горизонтал ва вертикал ташкил 
этувчилари таъсиридан бино сейсмик-зўриққан ҳолати вужудга келиши ва турли 
даражада шикастланиши мумкин. Бинонинг зилзила таъсири оқибатларини 
таҳлил қилиш натижалари бинонинг бўлажак зилзила пайтидаги ҳолатини 
башорат қилишда муҳим ўрин тутади. 
Зилзила пайтидаги бино ва иншоотларда бўладиган сейсмик таъсир 
муаммоси моҳиятан кенг миқёсдаги саволларни кўндаланг қўяди, улардан 
асосийлари қуйидагилар: 

зилзила пайтидаги бино ва иншоотларда бўладиган сейсмик таъсир ҳақида 
дастлабки маълумот (параметр)лар.


153 

бино ва иншоотларда ишлатиладиган конструкция ва қурилиш 
материалларининг асосий характеристикалари.

бино ва иншоотларни сейсмик таъсирга бардошлилигини ҳисоблаш 
услубияти.

сейсмик мустаҳкам бино ва иншоотларни лойиҳалаш асосий ҳолати.
Юқорида келтирилган муаммолар ўз ичига қатор мураккаб аспектларни 
кўндаланг қўядики, уларнинг муваффақиятли ечими ушбу фаннинг асосий 
масаласидир. Иккинчи томондан мазкур муаммо фан ютуқларини лойиҳалаш ва 
қурилиш жараёнига доимий равишда тадбиқ қилишни талаб қилади.
Юқоридаги ҳарбир муаммога қисқача тўхталиб ўтамиз: 
Сейсмик таъсир дастлабки маълумот (параметр)лари. 
Маълумки, тектоник зилзилалар содир бўлиш чуқурлигига кўра анча катта 
бўлгани ва бу чуқурлик инсон учун забт қилинмаганлиги сабабли, зилзила содир 
бўлиш механизми билвосита ўрганиладиган жараён бўлиб, бугунги кунда тўлиқ 
ечимини топмаган масаладир. Шунинг учун, зилзила пайтидаги грунт сейсмик 
тебранма ҳаракати кинематик параметрлари ҳақидаги фактлар ягона маълумот 
манбаи ҳисобланади. Грунт сейсмик ҳаракати кинематик параметрлари ҳақидаги 
маълумот-бугунги кунда зилзила пайтида амалга ошириладиган инструментал 
ёзувлардир.
Бугунги кунда барча тектоник зилзилаларга сифатий баҳо бериш мезони-бу 
грунт сейсмик ҳаракат тезланишининг эркин тушиш тезланишига нисбати орқали 
белгиланувчи коэффициентдир. Яъни сейсмик таъсир дастлабки(маълумот) 
параметрлари зилзила пайтида ёзиб олинадиган сейсмограмма, акселерограмма ва 
велосиграммалар тўлиқлиги билан белгиланади. Зилзила пайтидаги ушбу 
ёзувларни қайд қилишни амалга ошириш анча мураккаб жараёндир.
Аммо зилзилабардош бино ва иншоотларни лойиҳалашда ушбу маълумотлар 
тўлиқ ва сифатлилиги ниҳоятда аҳамиятлидир. Чунки бино ва иншоотларнинг 
сейсмик мустаҳкамлигини таъминлашда аниқлик даражаси инструментал 
ёзув(маълумот)ларга таянади. Қайси мамлакатда инженер-сейсмометрик хизмат 
талаб даражасида ташкил қилинган бўлса, мазкур муаммони ечиш осон кечади ва 
аксинча.
Албатта, зилзила сейсмик таъсирини баҳолашда иншоот қурилиш ҳудуди 
геологик ва гидрогеологик шароитни ҳисобга олиш, ҳудуд сейсмик таъсир 
интенсивлиги орттирмаси ҳақидаги маълумот ҳам аҳамиятлидир. Ушбу мавзуга 
махсус параграфда алоҳида тўхталамиз.

Download 7,23 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   77   78   79   80   81   82   83   84   ...   138




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish