Œзбекистон республикаси


§2. 3. 3. Сейсмик кучларни қурилиш меъёр ва қоидалари



Download 7,23 Mb.
Pdf ko'rish
bet89/138
Sana22.02.2022
Hajmi7,23 Mb.
#90031
1   ...   85   86   87   88   89   90   91   92   ...   138
Bog'liq
binolar zilzilabardoshligi

 
§2. 3. 3. Сейсмик кучларни қурилиш меъёр ва қоидалари
бўйича аниқлаш.
Сейсмик актив регионларда бино ёки иншоотларни лойиҳалашда уларнинг 
статик деформацияланган-зўриққан ҳолатидаги мустаҳкамлигидан ташқари 
сейсмик мустаҳкамлиги ҳам асосий омил қилиб қўйилади.
Бундай регионларда иншоот (бино)ларни лойиҳалашдан асосий мақсад 
зилзила пайтида (зилзила интенсивлиги шу участка учун ҳисобий қийматдан 
ошмаганда) бино ёки иншоот сейсмик мустаҳкамлиги унинг чегаравий 
қийматларидан ошмаслигини таъминлашдан иборат.
Уларнинг мустаҳкамлиги чегаравий ҳолати икки гуруҳга бўлинади.
Биринчи - бино ёки иншоотнинг юк кўтариш қобилияти ёки уни 
эксплуатация қилишга тўлиқ нолойиқ ҳолатга ўтиши. Бунда инсонлар ҳаёти ва 
иншоот ёки бино тўлиқ сақланишга хавф бўлмайдиган даражадаги алоҳида 
элементларда бузилиш ёки уларнинг қолдиқ деформация (кўчиш)лари содир 
бўлишга йўл қўйилади.
Иккинчи - бино ёки иншоот нормал эксплуатация қилишга нолойиқ ҳолатга 
ўтиши. Нормал эксплуатация қилиниши бино ёки иншоот кўзланган технологик 
жараён ёки маиший шароит билан баҳоланади.
Сейсмик мустаҳкамлик (зилзилабардошлик) шарти қуйидагича ифодаланади:
Ф
y


f
f

ушбу тенгсизликдаги доимий, вақтинчалик ва қисқа муддатли 


167 
ҳамда шу жумладан сейсмик кучлар таъсиридан бино ёки иншоот 
элементларида вужудга келадиган зўриқиш ва кучланишларни ўз ичига олади.
Яъни
s
м
к
в
g
y
y
y
y
y
+
+
+
=

Ф ифоданинг қиймати конструкцияларда кам миқдорда ёриқлар (иншоот 
турига қараб) пайдо бўлишига йўл қўйилиб (инсонлар ҳаётига хавф солмаган 
ҳолда) конструкция юк кўтариш қобилияти. Ф конструкция зўриққан-
деформацияланган ҳолати турига боғлиқ бўлиб, (сиқилиш, чўзилиш ва х) у 
умумий ҳолда текширилганда сейсмик куч қуйидаги ифода орқали аниқланади:
 
 
Ф=Ф(m
кр
, m
i
, R
i
, S, L ) 
Бу ерда
i
н
i
i
K
R
R
=
материал ҳисобий қаршилиги (бетон арматура)
конструкциялар лойиҳа меъёрлари ёки материал меъёрий қаршилиги; 
н
R
1
ҳамда 
материал хавфсизлиги бўйича коэффициенти К
1
орқали аниқланади; 
m
i

материал иш шароитини ҳисобга олувчи коэффициент 
S, l - 
материал зўриққан ҳолати турига боғлиқ ҳолда унинг геометрик шакл ва 
ўлчамларини ҳисобга олувчи параметрлар (юза, инерция моменти, устиворликка 
текширилганда элемент баландлиги ва ш. к.) 
m
кр

сейсмик таъсир хусусиятларини ҳисобга олувчи қўшимча оэффициент.
Биринчи чегаравий ҳолат бўйича ҳисоб, қурилиш олиб бориладиган 
майдончада вужудга келиши мумкин бўлган максимал зилзила кучига мос 
келувчи, ҳисобий сейсмик юк таъсирида нисбатан бажарилиши лозим.
Зилзиланинг такрорийлик даври бинонинг эксплуатацион муддатидан кичик 
бўлса, бинолар иккинчи чегаравий ҳолат бўйича сейсмик юкларнинг максимал 
қиймати таъсирига нисбатан ҳисобланади.
Бино эксплуатацион муддати маълум бўлса ёки зилзиланинг минимал 
такрорланиш даври бинонинг эксплуатацион муддатидан катта бўлса, у ҳолда 2-
чегаравий ҳолатнинг мавжудлиги ҳисобийдан 1 балл кичик бўлган сейсмик 
таъсирига нисбатан текшириш орқали аниқланади. Агарда қурилиш 
майдончасининг катта куч билан содир бўладиган зилзилалар такрорийлиги 
даври, объектни эксплуатация қилиш давридан кичик бўлса, биринчи чегаравий 
ҳолатга етиб бормаслигини текширишда ҳисобий кучлар 20% га оширилади.
Сейсмик таъсир натижасида элементлардаги деформация ва кўчиш, қиймати 
иншоот ва унинг элементлари учун маълум чегаравий қиймат [f] дан ошмаслиги 
лозим.
[f
] нинг қиймати иккинчи чегаравий ҳолат бўйича ҳисоблашда технологик, 
нормал эксплуатация шароити ва бошқа талаблардан келиб чиққан ҳолда 
белгиланади.
Мазкур параграфда сейсмик кучларни бугунги кунда амалдаги қурилиш 
меъёр ва қоидалари (ҚМҚ) бўйича аниқлаш услуби билан танишамиз.


168 
Ушбу меъёрларда ҳисобий сейсмик кучлар бино ва иншоотларга статик 
равишда таъсир қилади деб қаралади. Аммо бу кучлар статик таъсир этишига 
қарамасдан, иншоот элементларида инерция кучларини вужудга келтириши 
мумкин бўлган ички зўриқишларни пайдо қилади, яъни ҳисобий сейсмик кучлар 
зилзила жараёнида бино ёки иншоотларда пайдо бўладиган инерция кучларига 
эквивалент бўлган кучлардир.
Бино ва иншоотлар хусусий тебранишлари i нчи формаси бўйича бирор k 
нуқтасида танланган йўналишда пайдо бўладиган ҳисобий сейсмик куч 
қуйидагича аниқланади:

Download 7,23 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   85   86   87   88   89   90   91   92   ...   138




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish