Битирув олди амалиётнинг вазифаси – ташкилот ва корхоналарда бажариладиган ишлар, ишларини бажаришда ҳужжатларни тайёрлаш, ишлаб чиқариш ташкилотлари структурасини, иш юритиш технологиялари ва босқичларини таҳлил этиш.
Битирув олди амалиёти давомида талабалардан:
битирув олди амалиёт дастурида кўзда тутилган топшириқларни тўлиқ бажариш;
битирув олди амалиёт объектининг ички меҳнат тартиб қоидаларига бўйсуниш;
меҳнат муҳофазаси, техника хавфсизлиги ва ишлаб чиқариш санитария қоидаларини ўрганиш ва унга қатъий риоя қилиш;
кундалик дафтар юритиш, битирув иши мавзусига оид маълумотларни тўплаб умумлаштириш ва таҳлил қилиш;
битирув ишининг дастлабки чизмалари ва қисқача тушунтириш хатларини тайёрлаш;
битирув олди амалиёт дастурини барча топшириқлари бажарилгани ҳақида ёзма равишда ҳисобот ва унинг мазмунини ёритиб берувчи тақдимот тайёрлаш ҳамда уни кафедрада ташкил этилган комиссияга ҳимоя қилиш талаб этилади.
2. Битирув олди амалиётини ташкил этиш ва ўтказиш бўйича умумий талаблар
Битирув олди амалиётида талабалар корхона ва ташкилотлардаги бўлимларни ўрганиш ва уларнинг вазифалари билан танишадилар. Тайёрланадиган махсулотларни ва технологик жараёнлар билан яқиндан танишадилар. Қурилиш материаллари ишлаб чиқариш соҳасидаги илғор усулларнинг иннавацион технологиялари, ишлаб чиқариш ютуқлари билан танишадилар. Шунингдек, лойиҳа амалиётида танланган битирув иши мавзусини зарурий ижодий материалларини танлаб битирув ишини лойиҳалашда фойдаланадилар.
Битирув олди амалиёти қуйидаги босқичларни ўз ичига олади:
1. Амалиётни ўқув-услубий ҳужжатлар билан таъминлаш;
2. Амалиётни ташкил этиш ва ўтказиш даврида ташкилий тадбирларни бажариш, амалиёт кундалигини тўлдириб бориш;
3. Амалиёт дастури ва режасида бажарадиган топшириқларни назорат қилиш;
4. Амалиётни якунлаш, амалиёт натижалари бўйича ҳисобот тайёрлаш ва ҳимоя қилиш.
Амалиётнинг ўқув-услубий ҳужжатларининг тўлиқлигига кафедра мудири масъулдир ва амалиётнинг умумий раҳбарлигини олиб боради. Амалиёт раҳбарлари талабаларни кундалик ва амалиёт дастурлари билан таъминлайдилар. Асосий ҳужжат бўлиб амалиёт кундалиги, амалиёт дастури ва услубий кўрсатмалар ҳисобланади.
Амалиётга тайёргарлик билан кафедра томонидан тайинланган амалиёт раҳбари шуғулланади, унинг вазифаларига қуйидагилар киради:
корхона ва ташкилотларга масъул шахслар билан амалиёт дастурини келишиш;
амалиёт ўтказиш учун буйруқ лойиҳасини тайёрлаш;
кафедра мудири билан биргаликда амалиёт вазифалари ва техника хафвсизлиги мавзусида талабалар билан суҳбат ўтказиш;
ҳар бир амалиёт корхона ва ташкилоти учун гуруҳ масъулини тайинлаш;
талабларни якка тартибда бажариладиган топшириқлар, кундаликлар билан таъминлашдан иборат.
Кафедрадан битирув олди амалиётга тайинланган раҳбар (профессор-ўқитувчи) амалиётнинг сифатига жавоб бериши ва амалиётдан олдин танланган корхона ва ташкилотларга бориб талабларни ўрганиш, иш жойларини дастурга асосан аниқлаш, амалиёт дастурини бажариш жараёнларини белгилаши керак.
Амалиёт тугагандан сўнг, раҳбарлар талабалар томонидан кундаликлар тўлдирилгани ва ҳисобот ҳамда тақдимотларни ўз вақтида тайёрланганини тўлиқ назорат қилади.
Амалиёт раҳбари кафедра мажлисида талабалар амалиёти натижалари хақида ҳисобот беради.
Кафедрадан тайинланган амалиёт раҳбари амалиёт ўтиш жараёнини назорат қилиши, маърузалар ва экскурсиялар ташкил этиши, талабалар билан амалиёт ўтиш жойларида суҳбатлар ўтказиши, кундаликларни юритилишини текшириши, талабаларнинг мустақил ишларини назорат қилиб туриши, архитектуравий иншоотлар ҳақида маълумотлар тўплаш жараёнларига материаллар тайёрлашда яқиндан ёрдам беради.
Do'stlaringiz bilan baham: |