4) Ер участкасининг кадастр паспортига киритилган маълумотларнинг хуқуқий асослари 4.3-шаклдаги маълумотлар асосида ўрганилади ва тахлил қилинади:
4.3-шакл.
ЕР УЧАСТКАСИНИНГ КАДАСТР ПАСПОРТИ
|
|
|
|
|
|
|
1. Ҳуқуқ эгаси:
|
|
|
|
|
|
|
|
|
а) юридик шахснинг номи
|
|
|
|
б) жисмоний шахснинг фамилияси, исми, отасининг исми
|
|
|
Сатторов Эрмамат Норқулович
|
|
|
в) солиқ тўловчининг идентификация рақами (СТИР)
|
457253808
|
|
2. Ер участкасидан фойдаланиш мақсади:
|
|
|
|
|
а) ҳужжатлар бўйича
|
уй-жой
|
|
|
б) амалда
|
уй-жой
|
|
3. Ер участкасининг ўрнашган жойи
|
|
|
|
|
Самарканд ш., "Дўстлик" махалласи, Мовороуннахр кўчаси 13 уй
|
|
4. Ер участкасининг кадастр рақами
|
14:16:03:30:01:0670:0001
|
|
5. Ер участкасига бўлган ҳуқуқ тури
|
доимий фойдаланиш
|
|
6. Фойдаланиш муддати
|
доимий
|
|
7. Ер участкасининг майдони (га):
|
|
|
|
а) ер ажратиш тўғрисидаги ҳужжат бўйича
|
0,000006
|
га
|
|
|
б) амалда фойдаланилаётган майдон
|
0,06338
|
га
|
|
8. Ҳуқуқни белгиловчи ҳужжат(лар):
|
|
Самарқанд шахар хокимининг 3.12.2015 й №1621-Қ қарори
|
|
9. Ҳуқуқни чеклашлар, сервитутлар ва бошқа шартлар тўғрисида маълумотлар:
|
|
|
а) тури ва мазмуни
|
|
|
|
б) асос
|
|
|
|
|
|
в) амал қилиш муддати
|
|
|
10. Муҳофаза зоналари тўғрисида маълумотлар:
|
|
|
|
|
|
а) муҳофаза зонаси белгиланган объект тури
|
|
|
|
|
|
б) муҳофаза зонасининг майдони (га)
|
|
|
|
|
11. Ер участкасидаги кўп йиллик дарахтлар тўғрисида маълумотлар:
|
|
|
а) тури
|
|
|
|
б) сони (дона)
|
|
|
12. Ер участкасига бўлган ҳуқуқнинг давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисида маълумотлар:
|
|
|
давлат реестрига киритилган реестр рақами киритилган сана
|
263-376-188 28.01.2016 й.
|
|
13. Ер участкасини баҳолаш тўғрисидаги маълумотлар
|
|
14. Бошқа маълумотлар
|
|
|
|
Ижрочи Ш. Махамматов
|
|
4.3-шаклдаги маълумотларни ўрганиш ва тахлил қилиш қуйидаги тартибда бажарилади:
ер участкасининг ҳуқуқ эгаси: юридик шахснинг тўлиқ фирма номи ёки жисмоний шахснинг фамилияси, исми, отасининг исми - Сатторов Эрмамат Норқулович;
ер участкасидан ер участкасини бериш тўғрисидаги ҳужжат бўйича фойдаланиш мақсади ва амалда фойдаланилиши - ер участкаси 7.12.1989 йилдаги №391/12 ва 3.12.2015 й №1621-Қ сонли Самарқанд шахарБоғишамол Халқ депутатлари ижроия қўмитаси ва Самарқанд шахар хокимининг қарорларига асосан уй-жой қуриш учун, амалда уй-жой мақсадида фойдаланилмоқда;
ер участкасининг жойлашган манзили – туман, шаҳар, шаҳарча, қишлоқ (овул) ва кўчанинг номи, уй рақами, агар кўчанинг номи ва уй рақами бўлмаса, қишлоқ (овул), маҳалла ва қишлоқ аҳоли пунктининг номи келтирилиши - Самарканд ш., "Дўстлик" махалласи, Мовороуннахр кўчаси 13 уй;
ер участкасининг кадастр рақами - 14:16:03:30:01:0670:0001;
ер участкасига бўлган ҳуқуқ тури - доимий фойдаланиш ҳуқуқи берилган;
ер участкасидан фойдаланиш муддати -фойдаланиш муддати доимий деб кўрсатилган;
ер участкасининг умумий майдони: ер участкасини бериш тўғрисидаги ҳужжат бўйича ва амалда фойдаланилаётган майдони –
ер участкаси 7.12.1989 йилдаги №391/12 ва 3.12.2015 й №1621-Қ сонли Самарқанд шахарБоғишамол Халқ депутатлари ижроия қўмитаси ва Самарқанд шахар хокимининг қарорларига асосан0,06338 гектарни, амалда ер участкасининг майдони 0,06338 гектарни ташкил қилади;
ер участкаларига бўлган ҳуқуқни тасдиқловчи ҳужжат номи, санаси ва рақами - 7.12.1989 йилдаги №391/12 ва 3.12.2015 й №1621-Қ сонли Самарқанд шахарБоғишамол Халқ депутатлари ижроия қўмитаси ва Самарқанд шахар хокимининг қарорлари;
ер участкасига бўлган ҳуқуқнинг чекланиши, сервитутлар ва бошқа шартлар тўғрисида маълумотлар: турлари, мазмуни, асослари ва амал қилиш муддати - ер участкасигачеклаш, чегаралаш ва сервитут хуқуқлари белгиланмаган;
муҳофаза зоналари тўғрисида маълумотлар: муҳофаза зонаси белгиланган объект тури ва муҳофаза зонасининг майдони - ер участкасидамуҳофаза зонаси белгиланган объектлар аниқланмаган;
ер участкасидаги кўп йиллик дарахтлар тўғрисида маълумотлар: турлари ва сони - ер участкасида кўп йиллик дарахтлар мавжуд эмас;
ер участкасига бўлган ҳуқуқнинг давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисида маълумотлар - Самарқанд шахар ер тузиш ва Бино- иншоот кадастри давлат корхонасининг давлат реестрига 28.01.2016 йил 263-376-188 рақам билан қайд қилинган;
ер участкасини баҳолаш тўғрисидаги маълумотлар: қишлоқ хўжалиги ерларининг меъёрий қиймати, баҳоланган йили - ер участкасидан амалдауй-жой мақсадида фойдаланилаётганлиги учун бахолаш ишлари бажарилмаган;
махсус иншоотларга хос бошқа маълумотлар – ер участкасида махсус ахамиятга эга бўлган иншоотлар мавжуд эмас.
5) Ер участкаси ҳуқуқларини чекланиши, сервитути ва ҳимоя зонасини ўрнатишдаги хуқуқий асослар қуйидаги тартибда ўрганилади ва тахлил қилинади:
чеклаш, чегаралаш, сервитут ёки ҳимоя зонасининг турлари ва уларнинг маъноси - ер участкасига чеклаш, чегаралаш ва сервитут хуқуқлари хамда ҳимоя зонасининг турлари белгиланмаган;
асос (қачон, ким томонидан чеклаш, чегаралаш, сервитут ёки ҳимоя зонасининг ўрнатилганлиги, ҳужжат рақами ва санаси) - ер участкасига чеклаш, чегаралаш ва сервитут хуқуқлари хамда ҳимоя зонасининг турлари хақида хуқуқий хужжат қабул қилинмаган;
чеклаш, чегаралаш, сервитут ёки ҳимоя зонасининг амал қилиш муддати ва тугатилиши ҳақидаги белгилар қайд этилганлиги - ер участкасига чеклаш, чегаралаш ва сервитут хуқуқлари хамда ҳимоя зонасининг амал қилиш муддати ва тугатилиши ҳақидаги белгилар белгиланмаган;
-ҳимоя зонасининг ўлчами ва майдони - ер участкасидаги объектларга ҳимоя зонаси белгиланмаган;
-ҳимоя зонасидан фойдаланишга ўрнатилган тартиб - ер участкасидаги объектларга ҳимоя зонаси белгиланмаган;
Назорат саволлари:
Ер участкаси муҳофаза зонаси нима?
Ер участкасига бўлган мулк ҳуқуқнинг чекланиши ва уни расмийлаштириш тартиби?
Ер участкасига бўлган ҳуқуқни тасдиқловчи хужжатлар?
Ер участкасига доимий эгалик қилиш, фойдаланиш ёки мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжатларга қайси ҳужжатлар киради?
Ер эгалиги ёки ердан фойдаланиш ҳуқуқини берувчи давлат ҳужжатини номи…..............?
5. ЕР ТОИФАСИ ТУРЛАРИ ВА ЕРГА ЭГАЛИК ҚИЛИШ ҲУҚУҚИЙ ҲОЛАТИ
Режа(9-10- марузалар):
5.1. Ер фонди тоифалари ва ерга эгалик қилиш хуқуқий холатлари.
5.2. Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар ҳуқуқий ҳолати.
5.3. Бошқа қишлоқ хўжалиги корхоналари, муассасалари ва ташкилотларнинг ердан фойдаланиш ҳуқуқи.
Таянч иборалар: ер фонди, ер таркиби, умумий фойдаланиладиган ерлар, ер майдонлари, қишлоқ хўжалиги ерлари, аҳоли пунктлари, шаҳар ерлари, ер ислоҳоти, қишлоқ хўжалиги корхоналари, қишлоқ хўжалигини юритиш.
5.1. Ер фонди тоифалари ва ерга эгалик қилиш хуқуқий холатлари
Ер фонди тоифалари Ер кодексининг 8-моддасига биноан тартибга солинади.
Ўзбекистон Республикасида ер фонди ерлардан фойдаланишнинг белгиланган асосий мақсадига кўра қуйидаги тоифаларга бўлинади:
1) қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар — қишлоқ хўжалиги эҳтиёжлари учун берилган ёки ана шу мақсадга мўлжалланган ерлар. Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар суғориладиган ва суғорилмайдиган (лалмикор) ерлар, ҳайдаладиган ерлар, пичанзорлар, яйловлар, кўп йиллик мевали дов-дарахтлар ва токзорлар эгаллаган ерларга бўлинади;
2) аҳоли пунктларининг (шаҳарлар, посёлкалар ва қишлоқ аҳоли пунктларининг) ерлари — шаҳарлар ва посёлкалар, шунингдек қишлоқ аҳоли пунктлари чегараси доирасидаги ерлар;
3) саноат, транспорт, алоқа, мудофаа ва бошқа мақсадларга мўлжалланган ерлар — кўрсатилган мақсадларда фойдаланиш учун юридик шахсларга берилган ерлар;
4) табиатни муҳофаза қилиш, соғломлаштириш ва рекреация мақсадларига мўлжалланган ерлар — муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар эгаллаган, устувор экологик, илмий, маданий, эстетик, рекреация ва санитария-соғломлаштириш аҳамиятига молик ерлар;
5) тарихий-маданий аҳамиятга молик ерлар — моддий маданий мерос объектлари жойлашган ерлар;
6) ўрмон фонди ерлари — ўрмон билан қопланган, шунингдек ўрмон билан қопланмаган бўлса ҳам, ўрмон хўжалиги эҳтиёжлари учун берилган ерлар;
7) сув фонди ерлари — сув объектлари, сув хўжалиги иншоотлари эгаллаган ерлар ва сув объектларининг қирғоқлари бўйлаб ажратилган минтақадаги ерлар;
8) захира ерлар.
Ер фондини асраш, тупроқ сифатини яхшилаш ва унинг унумдорлигини ошириш принципи кўпроқ қишлоқ хўжалиги учун мўлжалланган, ўрмон ва сув фонди ерларидан фойдаланишга таъллуқли. Бу соҳада ҳар бир ердан фойдаланувчи ўзига бириктирилган ер участкасини асраши, яъни унинг бошқа мақсадда ишлатилиб кетиши, чиқиндилар ва бошқа ифлослантирувчи моддалар билан ифлосланиб кеташинииг олдини олиб бориши шарт. Фойдаланувчидаги ернинг тупроқ сифати доимо минерал ва бошқа ўғитлар билан бойитилиб бориши, унинг унумдорлиги пасайиб кетилишига йўл қўймаслик керак.
Қишлоқ хўжалик учун мўлжалланган (суғориладиган) ерларни алоҳида муҳофаза қилиш ва қатъий белгиланган мақсадда фойдаланиш принципи асосида шаклланган нормалар бундай тоифадаги ерларнинг алоҳида ҳуқуқий мақомини белгилайди. Бунга сабаб бу ерларнинг миқдор жиҳатидан чеклангани ва маҳсулот етиштирувчи ишлаб чиқариш воситалари бўлиб хизмат қилишидир. Бу ерларнинг ҳуқуқий мақоми ва хўжалик ҳолати устиворликка эга бўлгани учун алоҳида қимматбаҳо деб қаралади. Ер кодексида уларнинг устиворлик ҳолатини акс эттирадиган нормалар бор. Масалан, Ер кодексининг 43-моддаси тўртинчи қисмида бу ерларни қишлоқ хўжалигида ўзга эҳтиёжлар учун бошқа тоифадаги ерларга ўтказишга алоҳида ҳолларда қонун ҳужжатларига мувофиқ йўл қўйилади, дейилган. 44-моддага асосан суғориладиган ерлар алоҳида муҳофаза қилиниши лозим. Бундай ерларини суғорилмайдиган ерлар сирасига ўтказиш алоҳида ҳолларда, тупроқ-мелиоратив ва иқтисодий шароитларни ҳамда ерларнинг сув билан таъминланганлиги, улардаги мавжуд сув ресурсларини ва бу сувларга белгиланган лимитларни инобатга олиб, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси билан келишилган ҳолда вилоят ҳокими қарорига биноан амалга оширилади.
Ер ва бошқа табиий объектларга зарар етказилишининг олдини олиш принципи бир қараганда ерга бўлган ҳуқуқ эгаларининг мажбуриятини такрорлагандай. Аслида ҳам шундай. Лекин ер ҳуқуқининг барча нормалари ҳудди мана шу принципга асосланган ҳолда вужудга келади ва амал қилади. Бу принципга кўра ер ва унга алоқадор бўлган табиат объектлари (сув, ўрмон, ер ости бойликлари, ўсимликлар ва хайвонот дунёси)нинг табиий ҳусусиятлари ер мулк, эгалик, фойдаланиш муносабатларида бўлганида сақланиб қолиши лозим. Ерга нисбатан содир этиладиган ҳар қандай фаолиятда ҳам унга кимёвий, биологик, радиоактив, экологик ва бошқа мазмундаги зарар етказмаслиги керак. Бу принципнинг муҳим жиҳати шундан иборатки, унга кўра ер ҳуқуқи келиб чиққан зарарни бартараф этишдан кўра, унинг олдини олишни устивор деб жорий этади.
Ер муносабатларига давлат ўрмон фонди ва сув фондининг таркибий қисмларини ташкил этган ерлардан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш ҳамда уларга бўлган мулкчилик масалалари ҳам кирмайди. Бу муносабатлар ўрмон ва сув муносабатларини ташкил этиб, ўрмон ва сув ҳуқуқи томонидан тартибга солинади.
Ер муносабатларининг объекти бўлиб давлат ер фонди ва ер участкалари ҳисобланади. Бунда ер оддий табиат объекти ёки унинг бир қисми сифатида эмас, балки одамлар томонидан унинг фойдали ҳислатларидан ёҳуд маҳсулотларидан фойдаланиш мақсадларида ишлаб чиқариш жараёнига тортилган иқтисодий категория, деб қаралиши керак. Фойдаланиш ёки бошқача тарзда иқтисодий механизмларга тортилмаган ер, агар давлат юрисдикциясида бўлса, унинг ҳудуди бўлиб қолаверади.
Ерларни тоифаларга бўлиш ва бир тоифадан бошқасига ўтказиш Ер кодексининг 9-моддасига биноан тартибга солинади.
Ерлар асосий фойдаланиш мақсадига қараб ер фонди тоифаларига бўлинади.
Ерлардан асосий фойдаланиш мақсади — ерлардан ер-кадастр ҳужжатларида акс эттириладиган аниқ мақсадларни кўзлаб фойдаланишнинг қонун ҳужжатларида белгиланган тартиби ва шартларидир.
Ерларни ер фондининг бир тоифасидан бошқасига ўтказиш ерлардан асосий фойдаланиш мақсади ўзгарган тақдирда амалга оширилади.
Ерларни ер фонди тоифаларига бўлиш ва бир тоифадан бошқасига ўтказиш ер участкаларини бериш ҳуқуқига эга бўлган органлар томонидан амалга оширилади.
Ер фондининг тоифаси ер участкаларини бериш ҳуқуқига эга бўлган органлар томонидан қабул қилинадиган ер участкаларини бериш тўғрисидаги қарорларда, ер участкаларига бўлган ҳуқуқларни тасдиқловчи гувоҳномаларда, шартномаларда, бошқа ҳужжатларда, давлат ер кадастри ҳужжатларида кўрсатилади.
Ерларни бир тоифадан бошқасига ўтказишнинг белгиланган тартибини бузиш бундай ўтказиш фактларини ғайриқонуний деб ва улар асосида тузилган ер участкаларига доир битимларни ҳақиқий эмас деб топишга, шунингдек ер участкаларига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатига олишни рад этишга асос бўлади.
Do'stlaringiz bilan baham: |