Ўзбекистон республикаси қурилиш вазирлиги самарқанд давлат архитектура-қурилиш институти журакулов д. О


Фермер хўжалигининг ердан фойдаланиш ҳуқуқи



Download 4,45 Mb.
bet34/101
Sana03.06.2022
Hajmi4,45 Mb.
#631373
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   101
Bog'liq
Ер ВА БИНО ИНШ хукуки Марузалар матни

Фермер хўжалигининг ердан фойдаланиш ҳуқуқи
Фермер хўжалиги ўзига узоқ муддатли ижарага берилган ер участкаларидан фойдаланган ҳолда товар қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши бшган шуғулланувчи фермер хўжалиги аъзоларининг биргалиқдаги фаолиятига асосланган, юридик шахс хуқуқларига эга мустақил хўжалик юритувчи субъектдир.
Ўзбекистон Республикаси фуқароларига фермер хўжалигини юритиш учун ер участкалари ижарага захира ерлардан, республиканинг махсус фонди ерларидан, меҳнат ресурслари етарли бўлмаган хўжаликларнинг ерларидан, янги суғориладиган мавзелардаги ерлардан, зарар кўриб ишлаётган ёки кам рентабелли қишлоқ хўжалиги корхоналарининг ерларидан берилади.
Фермер хўжаликларига илмий-тадқиқот муассасаларига, олий ўқув юртларига, академик лицейлар, касб-ҳунар коллежларга ва умумтаълим мактабларга ўқув, тажриба, нав синаш мақсадлари учун берилган ерлар ҳамда сув фонди ерлари берилмайди.
Фермер хўжаликларига бериладиган ер участкаларининг энг кам ўлчами бир шартли бош чорва молга ҳисоблаганда: Андижон, Наманган, Самарқанд, Тошкент, Фарғона ва Хоразм вилоятларидаги суғориладиган ерларда камида 0,30 гектар; Қорақалпоғистон Республикаси, Бухоро, Қашқадарё, Жиззах, Навоий, Сурхандарё ва Сирдарё вилоятларидаги суғориладиган ерларда – камида 0,45 гектар; суғорилмайдиган (лалмикор) ерларда эса – камида 2 гектарни ташкил этади. Деҳқончилик маҳсулотлари етиштиришга ихтисослашган фермер хўжаликларига ижарага бериладиган ер участкаларининг энг кам ўлчами; пахтачилик ва ғаллачилик учун-камида 10 гектар; боғдорчилик, узумчилик, сабзавотчилик ва бошқа экинларни етиштириш учун – камида 1 гектардан иборатдир.
Ер участкасининг аниқ ўлчами қишлоқ хўжалиги кооперативи (ширкат хўжалиги) аъзоларининг умумий мажлиси (вакиллар мажлиси), туман ҳокими томонидан аниқ шароитларни ҳисобга олган ҳолда, мавжуд ер ресурслари, уларнинг сифати, фермер хўжалиги аъзоларининг сони, боқишга мўлжалланган ҳар бош чорва молнинг сонига, фермер хўжалигининг ихтисослашувига қараб белгиланади.
Ер участкаси фермер хўжалигига имкони борича чегаралари суғориш каналлари, зовур ёки йўл тармоқлари бўйича белгиланувчи ягона мавзеда берилади. Фермер хўжалигига берилаётган ер участкаси қишлоқ хўжалиги кооперативи (ширкат хўжалиги) нинг ердан фойдаланиши учун ноқулайликлар вужудга келтирмаслиги лозим.
Фермер хўжалигини юритишни хохловчи фуқаролар ижарага ер берилиши тўғрисида қишлоқ хўжалиги кооперативи (ширкат хўжалиги) бошқаруви номига ариза берадилар. Аризада ариза берувчи ва тузиладиган фермер хўжалиги аъзоларининг исми-шарифлари, уларнинг яшаш жойлари, сўралаётган ер участкасининг ўлчами, жойлашган жойи, майдони, қишлоқ хўжалиги кооперативи (ширкат хўжалиги) нинг номи, мўлжалланаётган ихтисоси, чорвалик йўналишидаги фермер хўжалигини ташкил этишда – боқишга мўлжалланган ҳар бош чорва молнинг турлари бўйича сони, ер участкасининг ижара муддати кўрсатилади. Аризага хўжаликнинг ишлаб чиқариш фаолияти режалаштирилган фермер хўжалиги фаолиятининг белгиланган шаклдаги бизнес режаси илова қилинади.
Фуқароларнинг фермер хўжалигини ташкил этиш тўғрисидаги аризаси 10 кун муддатда қишлоқ хўжалиги кооперативи (ширкат хўжалиги) нинг бошқаруви томонидан хўжаликнинг етакчи мутахассислари иштирокида кўриб чиқилади, кўриб чиқиш натижалари бўйича хулоса тайёрланади. Хулосада ер участкасини бериш имконияти борлиги ҳақида таклиф берилади ёки ер участкасини бериш асосланган ҳолда рад этилади.
Фуқаронинг аризаси, хулоса билан бирга, кўриб чиқиш учун қишлоқ хўжалиги кооперативи (ширкат хўжалиги) аъзоларининг умумий мажлиси (вакиллар мажлиси)га киритилади: Унда фуқарога фермер хўжалигини юритиш учун ижарага ер участкаси бериш тўғрисидаги аризасини қаноатлантириш ҳақида ёки ер участкаси берилиши рад этиш тўғрисида қарор қабул қилинади.
Шундан сўнг, фуқаронинг аризаси қишлоқ хўжалиги кооперативи (ширкат хўжалиги) аъзоларининг умумий мажлиси (вакиллар мажлиси)нинг қарори фермер хўжалиги фаолиятининг бизнес-режаси билан бирга туман ҳокимига юборилади ва у материалларни 5 кун муддатга ер участкаларини бериш (реализация қилиш) масалаларини кўриб чиқувчи туман комиссиясига кўриб чиқиш учун топширади. Бунда фермер хўжалигини юритиш учун фуқароларга ижарага ер участкаларини бериш масаласи комиссия мажлисида кўрилаётганда деҳқон ва фермер хўжалиги туман уюшмасининг вакили қатнашади. Комиссия 15 кун муддатда материаллар билан танишиб чиқади ва ижарага ер участкаси бериш мақсадга мувофиқлиги тўғрисида ёки ер участкаси беришни рад этиш ҳақида ўз хулосасини тайёрлайди.
Туман ҳокимига комиссия хулосаси, ширкат хўжалиги аъзоларининг умумий мажлиси (вакиллар мажлиси)нинг қарори ҳамда фермер хўжалиги бизнес-режаси кўриб чиқиш учун тақдим этилади. Туман ҳокими 15 кунлик муддатда тақдим қилинган материалларни кўриб чиқиб фермер хўжалигини юритиш учун фуқарога ижарага ер участкаси бериш тўғрисида қарор қабул қилади.
Туман ҳокимининг фермер хўжалигини юритиш учун фуқароларга ер участкаси бериш тўғрисидаги қарори қабул қилингандан кейин 10 кун муддатда белгиланган шаклдаги ер ижараси шартномаси тайёрланади. Ер участкаси ижараси шартномаси қишлоқ хўжалиги кооперативи (ширкат хўжалиги) бошқаруви ва фермер хўжалиги бошлиғи томонидан имзоланади. Шартномага унинг ажралмас қисми сифатида фермер хўжалиги ер участкасининг харитаси (тархи) илова қилинади. Ушбу харита (тарх) туман бош (катта) ер тузувчиси, фермер хўжалигининг бошлиғи ва фермер хўжалиги тузилган ердаги қишлоқ хўжалиги кооперативи (ширкат хўжалиги) нинг вакили томонидан имзоланади.
Ер участкаси ижара шартномаси туман ҳокимлигида рўйхатдан ўтказилади ва фермер хўжалигининг ер ижараси ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжат бўлиб ҳисобланади. Шартнома тузилгандан сўнг 10 кун ичида туман бош (катта) ер тузувчиси, фермер хўжалиги ташкил этилган ердаги қишлоқ хўжалик кооперативи (ширкат хўжалиги)нинг вакили иштирокида фермер хўжалигининг бошлиғига ижарага берилаётган ерларни жойида кўрсатишни амалга оширади. Фермер хўжалигининг ерларини жойида кўрсатиш далолатнома билан расмийлаштирилади ва у иштирокчилар томонидан имзоланади. Далолатнома 3 нусхада тузилади, унинг бир нусхаси туман бош (катта) ер тузувчисида, иккинчиси қишлоқ хўжалиги кооперативи (ширкат хўжалиги)да ва учинчиси фермер хўжалигининг бошлиғида сақланади.
Ижарага ер беришни расмийлаштириш бўйича ишлар тугагандан кейин зарурий таркибдаги ҳужжатлардан (фермер хўжалиги тузиш тўғрисидаги фуқаронинг аризаси, ширкат хўжалиги бошқарувининг хулосаси ва умумий мажлиснинг қарори ва бошқалар) иборат ер тузиш иши тузилади.
Фермер хўжалигига ижарага ер участкаси беришни расмийлаштириш бўйича ер тузиш ҳужжати икки нусхада тайёрланади, унинг бир нусхаси туман бош (катта) ер тузувчисида сақланади, иккинчиси эса фермер хўжалигининг бошлиғига топширилади.
Фермер хўжалигини юритиш учун фуқароларга ижарага ер участкаларини бериш бўйича материаллар ер тузиш хизмати органи томонидан маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан тайёрланади.
Фермер хўжалигининг ер участкасига эгалик қилиш ва ундан фойдаланиш соҳасидаги ҳуқуқ ва мажбуриятлари қонун ҳужжатларида белгиланади. Унга кўра, фермер хўжалигини юритиш учун фуқароларга ижарага берилган ер участкаларидан белгиланган мақсадда фойдаланилади, улар хусусийлаштирилиши, олди-сотди, гаров, хадя, айирбошлаш объекти бўлиши мумкин эмас.
Фермер хўжалиги юритиш учун фуқарога ижарага берилган ер участкаси бошқа шахсга иккиламчи ижарага берилмайди. Агар фермер хўжалигини унинг аъзолари томонидан юритиш имконияти бўлмаса, ер участкаси ёки унинг бир қисми фермер хўжалиги тузилган жойдаги қишлоқ хўжалиги кооперативи (ширкат хўжалиги)га қайтарилади.
Фермер хўжалигини юритиш учун фуқароларга ижарага берилган ер участкалари унинг аъзолари ўртасида бўлиниши мумкин эмас. Фермер хўжалигини юритиш учун фуқароларга ижарага берилган ер участкаларининг ўлчами ва унинг чегаралари фақат фермер хўжалиги бошлиғининг розилиги билан ўзгартирилиши мумкин.

Download 4,45 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   101




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish