ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҚУРИЛИШ ВАЗИРЛИГИ
САМАРҚАНД ДАВЛАТ АРХИТЕКТУРА-ҚУРИЛИШ
ИНСТИТУТИ
ЖУРАКУЛОВ Д.О.
ЕР ВА БИНО-ИНШООТЛАР ХУҚУҚИ
Марузалар матни
5311500-Геодезия, картография ва кадастр (Бино ва иншоотлар кадастри)
Самарқанд
2019 й.
УДК 528.44
КБК: 65.32-5
Ж-91
Журакулов Д.О. “Ер ва бино- иншоотлар хуқуқи”. Марузалар матни. 315 бет.
Марузалар матнида ер ва бино- иншоотларга бўлган мулкий ҳуқуқ ва бошқа ашъёвий ҳуқуқларнинг турлари, уларнинг вужудга келиши, ўзга шахсларга ўтиши, чекланиши ва бекор қилинишини тасдиқловчи ҳужжатлар ва улардан самарали фойдаланишни ва муҳофаза қилишни, мулк эгаларининг ва бу объектлардан бошқа фойдаланувчиларнинг ҳуқуқларини, шунингдек, ер ва бино- иншоот эгасининг, давлатнинг, жисмоний шахснинг ерга, бино- иншоотга бўлган ҳуқуқини ҳимоя қилиш, уларни ким ошди бозорида сотиш ва сотиб олиш, гаров, ҳадя ва ипотека каби жуда кўп масалаларни хал қилишда ер ва бино иншоотлар билан бўладиган битимларни амалга ошириш ишлари ҳақида баён қилинган.
Ушбу марузалар матни 5311300-Геодезия,картография ва кадастр (Бино ва иншоотлар кадастри), 5311300-Геодезия,картография ва кадастр (Қурилиш), 5340300-Шахар қурилиши ва хўжалиги, 5340900-Кўчмас мулк экспертизаси ва уни бошқариш, 5А311502- Геодезия ва картография, 5А311501- Бино ва иншоотлар кадастри таълим йўналишларининг магистратура мутахассисликлари талабаларига мўлжалланган.
Марузалар матнидан касб-хунар коллежларида “Турар жой ва жамоат биноларидан фойдаланиш ва давлат рўйхатидан ўтказиш инспектори” йўналиши бўйича таълим олаётган талабалар хамда “Кадастр” ва “Ер тузиш” соха мутахассислари хам фойдаланишлари мумкин.
Муаллиф:
Жўрақулов Д.О. – “Бино ва иншоотлар кадастри” кафедраси доценти, т.ф.н.
Тақризчилар:
Сафаров Т.У. – СамДАҚИ “Геодезия ва картография ” кафедраси катта
ўқитувчиси.
Файзиев И.И. – “Самарқандвилоятермулккадастрхизмати”ДК Самарқанд
шахар филиали бошлиғи.
Ушбу ўқув қўлланма Самарқанд давлат архитектура-қурилиш институти Илмий кенгашининг 2019 йил 9 июлдаги 8-йиғилиш қарори билан нашрга тавсия этилган.
СЎЗ БОШИ
Ушбу марузалар матни “Ер ва бино- иншоотлар хуқуқи” фанининг намунавий ўқув режаси, намунавий ўқув дастури ва ишчи ўқув режалари асосида 5311500-Геодезия, картография ва кадастр (Бино ва иншоотлар кадастри) таълим йўналишининг II-босқичда ўқитиладиган дастлабки умумкасбий фанидан талабаларнинг ер ва бино-иншоотлар хуқуқига доир ахборотларни шакллантириш, ер ва бино- иншоотларга бўлган мулкий ҳуқуқ ва бошқа ашъёвий ҳуқуқларнинг турлари, уларнинг вужудга келиши, ўзга шахсларга ўтиши, чекланиши ва бекор қилинишини тасдиқловчи ҳужжатлар ва улардан самарали фойдаланишни ва муҳофаза қилишни, мулк эгаларининг ва бу объектлардан бошқа фойдаланувчиларнинг ҳуқуқларини, шунингдек ер ва бино- иншоот эгаси, давлатнинг, жисмоний шахснинг ерга, бино- иншоотга бўлган ҳуқуқини ҳимоя қилиш, уларни ким ошди бозорида сотиш ва сотиб олиш, гаров, ҳадя ва ипотека каби жуда кўп масалаларни ечишда ер ва бино иншоотлар билан бўладиган битимларни амалга ошириш ишлари тўғрисидаги маълумотларни олишлари учун ёзилди.
Марузалар матнини ёзишда муаллиф томонидан ушбу соҳага оид Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунлари, қарорлари, меъёрий ҳужжатлари, ва йўриқномаларидан фойдаланилди ҳамда ўқув қўлланмадаги мавзулар ер тузиш ва кадастр хизматларининг иш юритиш жараёнига мос равишда баён қилинди.
Марузалар матни 16 бобдан иборат, унда 58 та маърузалар, жадваллар сони 2 та, расмлар сони 3 та, шакллар сони 13 та, фанга оид назорат саволлар сони 200 та ҳамда 22 та фойдаланилган адабиётлар рўйхатларидан хамда марузалар тақдимотларидан иборат.
“ЕР ВА БИНО-ИНШООТЛАР ХУҚУҚИ ”
Do'stlaringiz bilan baham: |