Ўзбекистон республикаси қурилиш вазирлиги самарқанд давлат архитектура-қурилиш институти журакулов д. О



Download 4,45 Mb.
bet8/101
Sana03.06.2022
Hajmi4,45 Mb.
#631373
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   101
Bog'liq
Ер ВА БИНО ИНШ хукуки Марузалар матни

Ер ҳуқуқи принциплари

Ер ҳуқуқининг принциплари дейилганда унинг барча нормалари учун асос бўлган ҳолатлар тушунилиши керак. Ер ҳуқуқи принципларини англаб олишда субъектив ёндошишни ҳам ҳисобга олиш лозим.
Маълумки, Ер кодексининг 2-моддасида ер тўғрисида қонун хужжатларининг асосий принциплари берилган. Бироқ, ер хуқуқи нормалари қонун ҳужжатлари принципларига қараганда кенгроқ доирадаги принциплар асосида амал қилади. Ерга нисбатан давлат мулк ҳуқуқи устиворлиги, ер ва унинг бойликларидан комплекс фойдаланиш, ерга бўлган ҳуқуқни давлат рўйхатидан ўтказиш, ер участкасини сақлаш ва сервитутлар каби принциплар ер тўғрисидаги қонун хужжатларининг принциплпри қаторига киритилмаган бўлса ҳам, ер ҳуқуқининг тўлақонли принциплари бўлиб ҳисобланади.
Шундай қилиб, юқоридагиларга кўра Ўзбекистон ер ҳуқуқининг қуйидага принциплари мавжуд: а) ерлардан оқилона, самарали ва белгиланган мақсадда фойдаланиш; б) ер фондини асраш, тупроқ сифатини яхшилаш ҳамда унумдорлигини ошириш; в) кишлоқ хўжалиги учун мўлжаланган ерларни (суғориладиган ерларни) алоҳида мухофаза этиш ва қатъи белгиланган мақсадда фойдаланган; г) ер ва бошқа табиий объектларга зарар етказилишининг олдини олиш; д) ерга бўлган ҳуқуқни хилма-ҳиллиги; е) ер муносабати иштирокчиларининг тенг ҳуқуқлигини; ж) ҳақ тўлаш асосида ердан фсйдаланиш; з) ерларнинг ҳолати ҳақида ахборотлардан эркин фойдаланиш; и) давлат мулк ҳуқуқи устиворлиги; к) ер ва унинг бойликларидан комплекс фойдаланиш; л) ерга бўлган ҳуқуқини давлат рўйхатидан ўтказиш; м) ер участкасини сақлаш ва сервитутларга амал қилиш.
Ерга бўлган ҳуқуқнинг хилма-хиллиги принципи Ўзбекистон ер ҳуқуқининг ўзига хослигини тавсифлайдиган принцип бўлиб, ерга давлат мулк ҳуқуқи мавжудлиги шароитида ерни фойдаланиш жараёнига тортишнинг мақбул шаклларини жорий этган. Бу принцип ердан фойдаланишга ҳоҳиши бўлган юридик ва жисмоний шахсларга кенг имконият яратади. Ў ер ҳуқуқий муносабатларида бозор иқтисодиёти қонун қоидаларининг жорий этилишига замин яратади, уларни демократлаштиради ва либераллаштиради. Бу принципнинг амал қилиши ерга бўлган ҳар хил ҳуқук эгалари ҳуқуқ ва мажбуриятлари тенглигини таъминлайди. Ер кодексининг 17-моддасига биноан юридик шахслар ерга нисбатан беш хил ҳуқуқ, яъни 1) доимий эгалик қилиш; 2) доимий фойдаланиш; 3) муддатли (вақтинча) фойдаланиш; 4) ижарага олиш ва 5) мулк ҳуқуқи асосида ер участкаларига эга бўлишлари кўрсатилган. Шу моддага биноан жисмоний шахслар ҳам беш хил ҳуқуқ, яъни 1) мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш; 2) доимий фойдаланиш; 3) муддатли (вақтинча) фойдаланиш; 4) ижарага олиш ва 5) мулк ҳуқуқи асосида ер участкаларига эга бўлишлари мумкин.
Ер муносабати иштирокчиларининг тенг ҳуқуқлилиги принципи ер эгалари, ердан фойдаланувчилар, ер участкалари ижарачилари ва мулкдор бўлган жисмоний ва юридик шахсларнинг ер муносабатларида ҳуқуқ ва имкониятларини тенг қилиб таъминлайди. Уларнинг ҳаммаси давлат, хўжалик ва нодавлат органлари билан бўлган муносабатларда тенг ҳуқуқли асосларда муомалада бўлади. Ер кодексининг 2-моддасига кўра, ер муносабати иштирокчиларининг тенг ҳуқуқлигини таъминлаш мажбуриятини принцип сифатида ер тўғрисидаги қонун ҳужжатлари ўз зиммасига олган. Демак, ер муносабати иштирокчиларининг тенг ҳуқуқлилиги кафолатлари қонунларда ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган. Мабодо бирор бир иштирокчининг қонуний ҳуқуқ ва манфаатлари бузиладиган бўлса, қонун ҳужжатларида кўрсатилган тарзда ҳимояланади.
Хақ тўлаш асосида ердан фойдаланиш принципи шуни англатадики, барча ердан фойдаланувчилар, эгалик қилувчилар, ижарачилар ва мулкдорлар ўзларига қарашли бўлган ер участкаларидан фойдаланганликлари учун у ёки бу кўринишда хақ тўлайдилар. Демак, ерга нисбатан бирор бир ҳуқуққа эга бўлиш ва уни амалда реализация қилиш учун ер ҳуқуқи иштирокчиси хақ тўлашга мажбур. Ердан фойдаланганлик учун тўланадиган хақ ҳар хил бўлиши мумкин: ер солиғи, ижара ҳақи, топширилган маҳсулот учун ҳақ (пудрат шартномасида), ўрмон тўлови ва ҳоказо.
Ер ҳуқуқининг нормалари ерларнинг ҳолати ҳақида ахборотлардан эркин фойдаланиш принципи асосида амал қилади. Унга кўра, ер участкаларининг давлат дастури кўрсаткичлари, яъни уларнинг табиий, хўжалик ҳолати ва ҳуқуқий мақоми, миқдор ва сифат баҳоси ва бошқа тавсифлари тўғрисидаги ахборотлар очиқ тўлиқ ишонарли ҳамда ҳамма учун мақбул тарзда хоҳловчиларга ва фойдаланувчиларга берилиши керак. Ерларнинг ҳолати ҳақида ахборот давлат органлари, юридик ва жисмоний шахсларнинг айрим турлари учун текин, айрим юридик ва жисмоний шахслар учун пуллик бўлиши мумкин.
Ерга давлат мулк ҳуқуқи устиворлиги принципининг мазмуни Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддаси ҳамда Ер кодексининг 16-моддасидан келиб чиқади.
Ер кодексининг 16-моддасига биноан «Ер давлат мулки-умуммиллий бойликдир, ундан оқилона фойдаланиш зарур, у давлат томонидан муҳофаза этилади ҳамда олди-сотди қилинмайди, айрибошланмайди, ҳадя этилмайди, гаровга қўйилмайди, Ўзбекистон Республикасининг қонунларида белгиланган ҳоллар бундан мустасно». Ушбу нормадан кўриниб турибдики, ер асосан давлат мулк ҳуқуқи объекти бўлиб ҳисобланади. Бироқ бу ҳуқуқ мутлоқ эмас. Қонунларда давлатнинг ерга мулк ҳуқуқининг катта қисмини унинг органлари, юридик ва жисмоний шахсларга берилиши (олди-сотди, мерос ва ҳоказо) кўзда тутилган. Шундай бўлишига қарамасдан давлат мулкдор сифатида энг сўнгги сўз (ҳаракат) ҳуқуқини ўзида қолдиради. Ҳаттоки, юридик ва жисмоний шахсларнинг ерга нисбатан мулкдорлик хуқуқи (Ер кодексининг 18-моддаси) давлатнинг мулкдорлик хуқуқига кўра тобе ҳисобланади.
Ерга давлатнинг ер хуқуқи ўстиворлигининг оддий исботини Ер кодексининг 37-моддаси баёнида кўриш мумкин. Бу модданинг биринчи моддасига кўра, ер участкаси ёки унинг бир қисми давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун ер эгасининг розилиги билан ёки ердан фойдаланувчи ва ижарачи билан келишган холда давлат (мулкдор)нинг тегишинча органлари, яъни туман, шаҳар, вилоят ҳокимининг қарорига ёхуд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорига биноан олиб қўйилади.
37-модданинг охирги қисмига кўра, давлат худди шундай ҳуқуқини юридик ва жисмоний шахсларнинг мулки бўлган ер участкаларига нисбатан ҳам амалга ошириши мумкин.
Ер ва унинг бойликларидан комплекс фойдаланиш принципининг маъноси шундан иборатки, ҳар бир ердан фойдаланувчи (мулкдор, ер эгаси, ижарачи ва ҳоказо) ўзига берилган ер участкаси табиий ятларидан тўлиқ фойдаланиши, ундаги сув, ўрмон, умумий тарқалган фойдали қазилмалардан ҳам имкон даражасида юқори фойдаланиши лозим. Бу принцип Ер кодексининг 39-моддаси учинчи қисмида ўз аксини топган. Унга кўра, ер эгаси, ердан фойдаланувчи, ижарачи ва ер участкаси мулкдори ер участкасидаги мавжуд кенг тарқалган фойдали қазилмалар, ўрмонзорлар, сув объектларидан хўжалик эхтиёжлари учун белгиланган тартибда фойдаланиш, шунингдек, ернинг бошқа фойдали хоссаларини ишга солиш ҳуқуқига эга.
Ерга бўлган ҳуқуқни давлат рўйхатидан ўтказиш принципига кўра, юридик ва жисмоний шахсларнинг ер участкаларига бўлган ҳуқуқларининг хаммаси давлат рўйхатидан ўтказилиши керак. Ерга бўлган ҳуқуқни Давлат рўйхатидан ўтказиш принципи ер участкаларидан фойдаланишининг ягона ҳисоб-китоб тазимини яратади, ердан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш устидан самарали давлат назорати олиб борилишини таъминлайди, ерга бўлган хуқуқни бегоналаштириш мақсадларида содир этиладиган ҳуқуқбузарликларнинг олдини олади, ер участкаси ва унга нисбатан ҳуқуқ субъектлари тўғрисида тўлиқ маълумотларни тегишли давлат органларида тўплашини таъминлайди.
Ер участкасини сақлаш ва сервитутларга амал қилиш принципи Ўзбекистон ер ҳуқуқининг янга принципи бўлиб, унга биноан хамма ердан фойдаланувчиларга ер участкасини сақлаш вазифаси юклатилиши ҳамда уларга ўзганинг ер участкасидан чекланган тарзда фойдаланиш ҳуқуқи (сервитут) берилади.
Ер ҳуқуқининг ушбу принципи амал қилиши натижасида Ер кодексидаги 29-ва 30-моддалари вужудга келган.

Download 4,45 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   101




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish