Аҳоли пунктининг канализация тизимини лойихалаш



Download 240,68 Kb.
bet1/5
Sana24.02.2022
Hajmi240,68 Kb.
#184234
  1   2   3   4   5
Bog'liq
КОСТ курс лойиха Юсубахмедова Азиза,,


Сув ҳавзаларини ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва сув танқислиги муаммосини ечишда канализация ва оқова сувларни тозалаш ҳамда тозаланган оқова сувларни қайта ишлаш хозирги замоннинг долзарб масалаларидан бири ҳисобланади. Шунинг учун бу масалаларни канализация фанидан етарли билимга эга бўлмасдан ижобий ҳал қилиб бўлмайди.
Турар жой бинолари ва саноат корхоналарининг кенг кўламда барпо этилиши натижасида атроф–муҳит ва шаҳарни ободонлаштиришнинг зарурий ва муҳим масалаларидан бири бўлган – канализация тизими қурилишини катта ҳажмда ва жадаллик билан олиб боришни тақозо этади. Тармоқ– канализция тизими инженерлик иншоотлари мажмуининг бирламчи бўғини ҳисобланади.
Оқова сувларнинг канализация тармоғига келиб тушиш шароитлари ва турли категориядаги (коммунал–рўзғор, саноат ва ёғингарчилик) сувларнинг олиб кетилишига қараб канализация тизими – бўлинган, тўлиқмас бўлинган, умумоқизилувчи ва комбинациялашган турларга бўлинади. Канализация тизими жойнинг рельефи, иқлими, геологик ва гидрогеологик ҳамда атроф–муҳитни муҳофаза қилишнинг санитар талаблари асосида қабул қилинади. Ўзбекистон Республикасида техник–иктисодий, санитар ва эксплуатацион талаблардан келиб чиққан ҳолда тўлиқмас бўлинган канализация тизими кенг қўлланилади.
Л ойиҳада санитар жиҳатдан энг қулай бўлган тўлиқмас бўлинган канализация тизимини қабул қиламиз. Бу тизимда коммунал – рўзғор ва саноат оқова сувлари ягона ер ости тармоқлари оркали тозалаш иншоотларига олиб кетилса, ёғингарчилик оқова сувлари эса очик ирригация шахобчалари оркали тўғридан–тўғри тозаланмасдан сув ҳавзаларига ташланади.Лойиҳаланаётган ҳудудда ёғингарчиликнинг ўртача йиллик миқдори жуда кам бўлганлиги мазкур тизимни қабул қилишимизга асос бўлади.
Аҳоли пунктининг канализация тизимини лойихалаш
Босқич лойиҳасини бажариш учун бошланғич маълумотлар
Шаҳар ёки қишлоқнинг канализация тизими лойиҳаси–объектнинг бош плани, аҳоли сони, биноларнинг ободончилик шароити ҳамда саноат корхоналарининг мавжудлигини эътиборга олган ҳолда тузилади. Бунинг учун ҳар бир талабага қуйидаги шаклдаги алоҳида топшириқ бланкаси берилади. (1–илова).
Босчқич лойиҳасининг таркиби тушунтириш хати ва чизма–график қисмлардан иборат:
1. Тушунтириш хати
а) канализация тизими ва схемасини танлаш ва асослаш;
б) канализация тармоғини трассалаш;
в) оқова сувлар сарфини аниқлаш;
г) бош коллектор ҳисобий бўлаклардаги сув сарфларини аниқлаш;
д) бош коллекторнинг гидравлик ҳисобини бажариш ва ҳисоб натижалари асосида тармоқнинг бўйлама қирқимини тузиш;
е) оқова сувлар аралашмасининг ифлослик концентрациясиини аниқлаш;
ж)оқова сувларни тозалашнинг керакли даражасини аниқлаш ва шу асосда тозалаш схемасини танлаш;
з) тозалаш иншоотлари ҳисоби ва конструкцияси.
2. Чизмалар:
а) канализация тармоғи, шамол йўналиши ва тозалаш иншоотлари ўрни кўрсатилган аҳоли пунктининг бош плани;
б) бош коллекторнинг бўйлама қирқими;
в) тозалаш станциясининг технологик схемаси;
г) тозалаш иншотларидан бирининг схемаси ва қирқими.
Тушунтириш хати 20–30 бетдан иборат бўлиб, А4 форматдаги қоғозга сиёҳда ёзилади. Чизмалар қалам билан бажарилади. Тушунтириш хати ва чизмалар битта қилиб тикилиб кафедрага топширилади ва ҳимоя қилинади. Қишлоқнинг бош планининг юқоридаги чап бурчагида шамол гули, қизил рангда канализация тармоғи ва қудуқлар кўрсатилган бўлиши керак. Бўйлама қирқимда иншоот ва қувурларнинг сатҳлари, қувур материали ва гидравлик элементлари берилади. Тушунтриш хати охирида фойдаланилган адабиётлар рўйхати берилади. Лойиҳани бажаришдан олдин талабалар тавсия қилинган адабиётлар билан танишиб чиқишлари зарур.



Download 240,68 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish