Ўзбекистон республикаси “Ҳунарманд” уюшмаси ўзбекистон республикаси бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги



Download 244 Kb.
bet2/20
Sana26.02.2022
Hajmi244 Kb.
#472317
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   20
Bog'liq
1. Каштачилик. охирги - копия

КАШТАЧИЛИК ТАРИХИ
Маълумки, Марказий Осиё дунёнинг энг қадимий маданият ўчоқларидан ҳисобланади. Тарихий манбаларда қайд этилишича, маҳаллий аҳоли мато тўқиш ва унга ишлов бериш билан қадимдан шуғулланган. Халқ анъанавий санъатининг гўзал намунаси бўлган матога кашта тикиш санъати, яъни каштачилик Марказий Осиё халқларида милоддан аввалги асрлардаёқ шаклланган. Маҳмуд Қошғарийнинг “Девону луғотит турк” асарида каштачилик 11 асрдаёқ мавжуд эканлиги кўрсатилади. 1403 йилда соҳибқирон Амир Темур саройида бўлган испаниялик элчи Руи Гонсалес Де Клавихо ўз хотираларида сарой аҳлининг кийимлари, аёллар кийимлари кашталар тикилиб, безаклар билан безатилгани ҳақида ёзиб қолдирган. Шунингдек, 1467 йили Камолиддин Беҳзод “Зафарнома”га ишлаган “Темур тахтда” миниатюрасида чодирга ишланган каштани ҳам акс эттирган.
Ўзбекистонда бадиий каштачилик санъати халқ амалий санъ­ати турлари ичида алоҳида ўрин тутади. Қўл иши ҳисобланажак, яъни ип ва игна мўъжизасидан яралган бу санъат ўзида бадиийликни мужассам этган. Бунинг яратувчиси ҳам, меҳнаткаши ҳам, ижодкори ҳам хотин-қизлардир. Ўзбек кашталарининг ноёблиги ва гўзаллиги, унинг безак-нақшлари ҳамда техник усулларининг турли хиллиги ушбу санъатнинг бой қадимий анъаналаридан далолат беради.
Ўзбекистонда каштачилик қадимдан мавжуд бўлиб, халқимизнинг бой анъаналари асосида ривожланди. Юртимизда қадимдан пилла етиштириб, шойи иплар олинади. Уста-ҳунарманд аёллар пахта ва шойи матоларга сержило шойи ипларда безакли чоклар ёрдамида кўркам нақш ва орнаментлар тикишган. Ҳунарманд аёллар ўзларининг янгича қарашлари ва фантазиялари билан янгидан-янги безакли гуллар, нақшларни яратиб, безакли чок тикиш тарихига ўз ҳиссаларини қўшишган. Ушбу ҳунар уста-шогирд анъанаси асосида авлоддан-авлодга ўтиб келган. Бадиий каштачилик маҳсулотлари билан хонадонлар жиҳозланган, бадиий нақшлари билан кийим ва бошқа буюмлар безатилган.
Безакли чок, яъни каштанинг оммабоплиги, ўзбек халқининг тўй тантаналари ҳамда урф-одатлари билан боғлиқдир. Келинлар сепинининг бир қисмини албатта безак чокли палак, зардевор, сўзаналар ташкил қилгани учун бу санъат тури шу кунгача етиб келган.
19-20 асрларда анъанавий каштачилик айниқса ривожланиб, асосан савдо-ҳунармандчилик шаҳарлари ва йирик қишлоқларда кенг тарқалган. Каштачиликнинг ривожланиш тарихи халқларнинг турмуши, урф-одат ва анъаналари, хўжалик тарзи, географик жойлашуви билан боғлиқ тарзда кечган. Бу ҳолат Ўзбекистонда ҳам каштачиликнинг ўзига хос хусусиятлари, услуби, бўёқ тайёрлаш технологияси, нақшлар тикилиши, чокларнинг ишлатилиши билан ажралиб турадиган Бухоро, Ғиждувон, Нурота, Самарқанд, Ургут, Фарғона, Шаҳрисабз, Тошкент каштачилик мактабларини вужудга келтирган бўлиб, ушбу мактаблар замонавий кашталарда анъанавийликни сақлаб қолиш, авлоддан-авлодга етказишга ҳаракат қилмоқда.
Ўзбек каштачилигида йўрма, илма, ироқи, босма, хомдўзи, чамак, чипта, хаёл, бахя каби чоклар тури мавжуд бўлиб, Нурота, Бухоро, Самарқанд каштадўзлик маҳсулотлари кўпроқ йўрма чок, Шаҳрисабзда йўрма, кандахаёл, ироқи, Тошкентда эса кўпроқ босма чок билан тикилади.
Кашта тикишнинг матонинг арқоқ ҳамда ўрим ипларини санаб тикиш ҳамда матога гул тасвирини тушириб, эркин тикиш каби турлари мавжуд. Кашта чоклари ва тикиш услубларининг турли-туманлиги ўзбек каштадўзларининг ёрқин санъатидан далолат беради.
Юртимиздаги халқ амалий санъати ва анъанавий ҳунармандчиликни ривожлантиришга қаратилаётган алоҳида эътибор қадриятларимизни сақлаш ва келажак авлодга етказиш, мамлакат иқтисодиётини ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлашга кўмаклашади.
Ўзбекистонда мавжуд амалий санъат турлари жуда хилма-хил ва ранго-ранг бўлиб, бутун дунё халқларини лол қолдиришга қодир саналади. Юртимизга ташриф буюрган ҳар бир сайёҳ борки, эсдалик учун санъатимиз намуналаридан албатта ўз юртига олиб кетиб, санъатимиз, ҳунармандчилигимизни дунё бўйлаб кезишига ҳисса қўшади.
Асрлар давомида авлоддан-авлодга ўтиб келаётган каштачилик анъаналарини асраб-авайлаш, давом эттириш, ривожлантириш ва келгуси авлодга етказиш энг асосий вазифаларимиздан бири ҳисобланади.

Download 244 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   20




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish