Ўзбекистон республикаси “Ҳунарманд” уюшмаси ўзбекистон республикаси бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги



Download 244 Kb.
bet1/20
Sana26.02.2022
Hajmi244 Kb.
#472317
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   20
Bog'liq
1. Каштачилик. охирги - копия


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ “ҲУНАРМАНД” УЮШМАСИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ БАНДЛИК ВА МЕҲНАТ МУНОСАБАТЛАРИ ВАЗИРЛИГИ
КАШТАЧИЛИК
бўйича уста-шогирд мактаблари учун
ўқув қўлланма
Тошкент – 2021
Мазкур ўқув қўлланма ҳунармандчилик ва халқ амалий санъатининг каштачилик тури бўйича тузилган. Қўлланмада каштачилик тарихи, каштачилик буюмларини яратиш ва безашда ишлатиладиган хомашё фойдаланиладиган асбоб-ускуна турлари, кашта тикиш технологияси, соҳанинг таниқли вакилларининг ибратли фаолияти ҳақида баён этилган. Асосий мақсад ўқувчини каштачилик тарихининг тараққиёт босқичлари, кашта тикиш технологияси, мавжуд уста-шогирд мактаблари ва таниқли усталар фаолияти билан таништиришдир.
Ушбу қўлланма анъанавий уста-шогирд мактаблари, шунингдек, ҳунармандчиликка қизиқиши бўлган ёшлар учун фойдаланишга мўлжалланган.
“Каштачилик” ўқув қўлланмаси Ўзбекистон Республикаси “Ҳунарманд” уюшмаси раиси У.Абдуллаевнинг умумий таҳрири остида ишлаб чиқилган.
Тузувчилар:

Адолат Сайфуллаева Ўзбекистон Республикаси “Ҳунарманд” уюшмаси бўлими бошлиғи


Диларом Атажанова Меҳнат органлари ходимлари малакасини ошириш республика курслари ўқув услубий бўлими бошлиғи.


Тақризчилар:

Акобир Ҳакимов Ўзбекистон Республикаси “Ҳунарманд” уюшмаси раиси ўринбосари


Педагогик инновациялар, касб-ҳунар таълими бошқарув ҳамда педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш институти Илмий-услубий Кенгашининг 2021 йил 29 апрелдаги 1-сонли йиғилишида тасдиқланган.
КИРИШ
Ҳар қандай давлатнинг тарихий тараққиёт йўлидан маълумки, юртнинг жадал ривожланиши, муайян ютуқларга эришиши, халқнинг фаровон бўлиши ўша давлатда ёшлар таълим-тарбияси ва келажагига бериладиган эътибор даражасига чамбарчас боғлиқ.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёев БМТ Бош Ассамблеясининг 72-сессиясида сўзлаган нутқида: “Сайёрамизнинг эртанги куни, фаровонлиги фарзандларимиз қандай инсон бўлиб камолга етиши билан боғлиқ. Бизнинг асосий вазифамиз – ёшларнинг ўз салоҳиятини намоён қилиши учун зарур шароитлар яратишдан иборат” – деб таъкидлади.
Ўзбекистонда ёш авлодни ҳар томонлама етук ва баркамол, интеллектуал салоҳиятли, касб-ҳунарни мукаммал эгаллаган, ўз қатъий позициясига эга, юртда амалга оширилаётган ислоҳотларга бефарқ бўлмаган, юртнинг эртанги муносиб келажаги учун дахлдорликка тайёр, мақсадга интилувчан, серғайрат, ватанпарвар, садоқатли, комил шахслар сифатида тарбиялаш давлат сиёсатининг энг устувор йўналишларидан бири ҳисобланиб, бу соҳада ёшлар учун барча имкониятлар яратилмоқда.
Давлатимиз раҳбари Ўзбекистон Ёшлар форумида сўзлаган нутқида кейинги пайтда фарзандларимизнинг моҳир ҳунармандлар қўлида касб-ҳунар ўрганишига етарли эътибор берилмаётгани, ҳудудларда устоз-шогирд анъанасини кучайтириш, нур устига нур бўлиши тўғрисида алоҳида тўхталди.
Дарҳақиқат, барча соҳада бўлганидек, ҳунармандчиликни ривожлантириш ҳамда уни келажак авлодга етказишда ҳам ёш авлод бевосита иштирок этади. Бу эса уста-шогирд анъаналарини янада ривожлантириш орқали ёшларни соҳага кенг жалб қилиш, уста-шогирд мактаблари самарадорлигини ошириш, шогирдларга миллий ҳунармандчилик турлари бўйича зарур билимларни беришни тақозо қилади.
Шу ўринда ахборот технологиялари шиддат билан ривожланаётган даврда ёшларни ҳунармандчилик соҳасига оид зарур билимларни пухта эгаллашлари учун замонавий талабларга жавоб берадиган дарслик ва ўқув қўлланмалари яратишга эҳтиёж сезилмоқда.
Халқ амалий санъати ва анъанавий ҳунармандчилик турлари тараққиёт босқичлари, қадимий анъаналари, уста-шогирд мактаблари, соҳанинг етук вакиллари фаолияти ҳақида назарий билимларни бериш, ўқувчини қўлланмага ошно қилиш мутахассислардан ўз вазифасига жиддий ёндашишни тақозо қилади.
“Ҳунарманд” уюшмаси томонидан анъанавий уста-шогирд мактаблари учун яратилган “Каштачилик” ўқув қўлланмасининг асосий мақсади ўқувчи-шогирдларнинг соҳага оид назарий ва амалий билимларини шакллантириш ва такомиллаштириш, уларни мавжуд уста-шогирд мактаблари ва уларнинг етук намояндалари билан таништириш, тарихан шаклланган тажрибани келажак авлодга етказишдир.
Қўлланмадан каштачилик тарихи ва бугунги кундаги ривожи, кашта тикишда фойдаланиладиган хомашё ва уни тайёрлаш усуллари, ишлатиладиган асбоб-ускуналар, кашта тикиш технологияси, республикадаги мавжуд каштачилик мактаблари тўғрисидаги маълумотлар, глоссарий, фойдаланиладиган адабиётлар рўйхати ўрин олган.
Анъанавий каштачилик бўйича ўқув қўлланмани тайёрлашда соҳага оид мавжуд адабиётлар, моҳир каштадўз ва соҳа мутахассисларининг билим ҳамда тажрибаларидан унумли фойдаланилди.



Download 244 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   20




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish