Ўзбекистон республикаси таълими маркази


II – боб Футбол тўгараклари машғулотларининг тахминий намунавий мавзувий режаси



Download 0,85 Mb.
bet3/16
Sana24.02.2022
Hajmi0,85 Mb.
#214969
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   16
Bog'liq
Futbol tógarak

II – боб Футбол тўгараклари машғулотларининг тахминий намунавий мавзувий режаси
(намуна-1)

Т.р

мазмун

11-12 ёш

13-14 ёш

15-16 ёш

1

Назарий машғулот

9

11

22

2

Умумий ва махсус жисмоний тайёргарлик

55

48

64

3

Техник тайёргарлик

47

46

56

4

Тактик тайёргарлик

19

27

62

5

Ўйинлар

Спорт тадбири календар иш режаси бўйича

6

Футбол спорт тури тестлари ва “Алпомиш ва Барчиной” меъёрларини ўтказиш

4

4

6

7

Тиббий кўрикдан ўтказиш

2

3

2

8

Хакамлик ва инструкторлик







4




Умумий соатлар

136

136

216



Изоҳ: 1. Ўқув йил давомида 11-12 ёш болаларга (2 тайм х 25 дақиқадан) 15 та ўйин ўтказиш тавсия этилади.
13-14 ёш болаларга (2 тайм х 30 дақиқадан) 20 та ўйин ўтказиш тавсия этилади. 15-16 ёш болаларга (2 тайм х 35 дақиқадан) 26 та ўйин ўтказиш тавсия этилади.
11-12 ёш болалар ўйини ҳажми кичиклаштирилган майдонда ўтказилади.
11-12 ёш болалар ўйини 4-рақамли тўпда 13-16ёш болалар ўйинлари 5-рақамли тўпда ўйналади.
2. Шуғулланувчилар тиббий кўрикдан ўқув йили бошида ва ярим йиллик даврида ўтказилади
3. Тестлар ўқув йилининг бошида ва охирида ўтказилади.
2.1 Бошланғич тайёргарлик гуруҳи тўгарак машғулотининг таҳминий мавзуий режаси (11-12 ёш).
(намуна-2)



Мавзу

Соат сони

Жами

Назарий машғулот

Амалий машғулот

1

Назарий машғулот

5

5




1.1

Ўзбекистонда жисмоний тарбия ва спорт.

1

1

-

1.2

Ўзбекистонда футболни ривожлантириш тарихи

1

1

-

1.3

Гигиеник билим ва малака. Чиниқиш

1

1

-

1.4

Футбол ўйини қоидаси

2

2

-

1.5

Машғулотни ўтиш жойи, жиҳозлар

1

1

-

2

Умумий ва махсус жисмоний тайёргарлик

56

1

55

.2.1

Мактаб ўқувчиларининг эрталабки гигиеник гимнастикаси, қўл тўпи, баскетбол соддалаштирилган ўйин қоидалари билан таништириш

2

1

1

2.2

Амалий машғулот.буюмларсиз бажариладиган умумривожлантирувчи машқлар.

2

-

2

2.3

1-2 кгли тўлдирма тўп билан машқ бажариш.

4

-

4

2.4

Акробатика машқларини бажаришни ўргатиш.

10

-

10

2.5

Осилиб ва таяниб турганда машқ бажариш.

4

-

4

2.6

Енгил атлетика машқларини ўргатиш

10

-

10

2.7

Харакатли ўйинлар ва эстафеталар.

10

-

10

2.8

Спорт ўйинлари (қўл тўпи, баскетбол,волейбол) соддалаштирилган қоида бўйича ўйналади.

6

-

6

2.9

Тезликни ривожлантириш учун махсус машқлар.

4

-

4

2.10

Чаққонликни ривожлантириш учун махсус машқлар

4

-

4

3

Футбол ўйини техникаси

48

1

47

3.1

Футбол ўйини техник услублари терминологияси ва таснифи. Тўпга тўғридан ва айлантириб зарба бериш ёки тепиш.

1

1

-

3.2

Дарвозабон ўйини техник услубларини бажаришни тахлил қилиш, тўпни илиб олиш, мушт билан уриб қайтариш, қўлда тўпни отиш, думалаш билан тўпни қўл билан уриб қайтариш.

3

-

3

3.3

Амалий машғулот. Харакатланиш. Чапга,ўнгга қадам ташлаб йўналиш ва тезликни ўзгартириб тўпга тўғрига югуриш вақтида иккинчи қадамда ва иккала оёқда сакраб тўхташ.

6

-

6

3.4

Оёқда тўпга зарба беришни ўргатиш.

6

-

6

3.5

Бош билан тўпга зарба беришни ўргатиш.

6

-

6

3.6

Тўпни тўхтатишни ўргатиш.

6

-

6

3.7

Тўпни олиб юришни ўргатиш

4

-

4

3.8

Алдамчи харакатлар (финтларни) ўргатиш.

4

-

4

3.9

Тўпни олиб қўйишни ўргатиш

4

-

4

3.10

Тўпни ён чизиқ ташқарисидан ташлашни ўргатиш (аут)

4

-

4

3.11

Теннис тўплари билан машқлар бажариш.

4

-

4

4

Футбол ўйини тактикаси

20

1

19

4.1

Тактика ва тактик комбинациялар ҳақида тушунча. Дарвозабон, ҳимоячилар, ярим ҳимоячилар ва ҳужумчиларнинг ўйин харакатига таъриф бериш.

1

1

-

4.2

Амалий машғулотлар. “Майдон кўришни” билишни ривожлантириш учун бериладиган машқлар.

3

-

3

4.3

Майдон ўйинчиларини тактик харакатини ўргатиш. (ҳужумда ва ҳимояда)

10

-

10

4.4

Дарвозабон тактикаси.

6

-

6

5

Футбол бўйича спорт тадбири

календар иш режаси бўйича

6

«Алпомиш» ва «Барчиной» тест меъёрларини бажариш

2

-

2

7

Жисмоний ва техник тайёргарлик бўйича назорат машқларини бажариш.

2

-

2



8

Тиббий кўрикдан ўтказиш

2

-

2

ЖАМИ:

136

9

127



2.2 Бошланғич тайёрлов гуруҳи (11-12 ёш) тўгарак машғулотлари дастури
Ўзбекистонда жисмоний тарбия ва спорт
Болалар спорт жамғармасининг ташкил этилиши ва вазифаси. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Футболни ривожлантириш чора тадбири тўғрисида”ги қарори (1993 йил 18 март 144-сонли; 1996 йил 17 январ 27-сонли); «Болалар спорт жамғармасини тузиш ҳақида»ги Ўзбекистон Республикасининг Фармони. Кишиларни меҳнатга ва Ватан мудофасига тайёрлашда жисмоний тарбиянинг аҳамияти. Алломаларнинг жисмоний тарбия ҳақидаги фикрлари. «Алпомиш» ва «Барчиной» тест меъёрларига куйиладиган талаблар ва уни топширишга тайёрлаш.
Ўзбекистонда футболнинг ривожланиши
Футболга жисмоний тарбия воситаси сифатида қисқача тасниф бериш. Футболнинг келиб чиқиш тарихи ва унинг Ўзбекистонда ривожланиши. Футбол бўйича Ўзбекистон чемпионати ва Кубоги. Футбол бўйича чемпионат.
Гигиеник билим ва малака. Чиниқиш. Шахсий гигиена; терини сочларни, оғиз бўшлиғини парвариш қилиш. Ўқувчиларнинг умумий кун тартиби. Ёш спортчилар учун кун тартибини тўғри тақсимлашнинг аҳамияти. Организмни чиниқтириш мақсадида табиатнинг тиббий омилларидан (қум, ҳаво, сув) фойдаланиш. Чиниқтириш ва гигиеник муолажа сифатида артиниш, устидан сув қуйиш, оёққа ванна қилиш.
Футбол ўйини қоидаси. «Кичик футбол»ни ўрганиш ва таҳлил қилиш. Жамоа сардорининг роли, унинг ҳуқуқи ва вазифаси.
Машғулотни ўтказиш жойи, жиҳозлар. Футбол ўйнаш учун майдончани белгилаш, унинг тузилиши. Футбол бўйича машғулот ва мусобақа ўтказиш учун майдонни тайёрлаш. Махсус жиҳозлар: тўпни осиб қўйиш учун устун, тўпга зарба бериш учун стационар ёки кўчмас ва олиб юрувчи шитлар.


Амалий машғулот
Асбоб анжомларсиз бажариладиган умумий ривожлантирувчи машқлар. Қўлни ён томондан ва олдиндан кўтариш ҳамда тушириш қўлни олдинда қўшиш ва ёйиш, доирасимон айлантириш, бел баландлиги даражасида таяниб ётиб қўлни букиш ва ёзиш. Гавдани олдинга ва ён томонга эгиш; худди шунинг ўзини қўлни ҳаракатлантириш билан бирга қўшиб бажариш, қўлни ҳар хил ҳолатда қўйиб (белда, бош орқасида, юқорида) гавдани доирасимон айлантириш. Чалқанча ётган ҳолатда оёқни кўтариш ва айлантириш. Қўлни ҳар хил ҳолатда қўйиб, ярим чўнқайиб ва чўккалаб ўтириш. Олдинга, орқага, ён томонга ҳамла қилиб ёки кенг қадам ташлаш. Қўлни ҳаракатлантириб олдинги гавдани олдинга энгашиш билан бажариш. Ярим чўнқайиб ўтирган ҳолатда сакраш. Таяниб чўнқайиб ўтиришдан таяниб ётишга ўтиш ва яна таяниб чўнкайиб ўтиришга ўтиш.
1-2 кг.ли тўлдирма тўп билан машқ бажариш.
Кўкракдан, бош устидан, пастдан тўпни икки қўллаб бир- бирига отиш. Тўпни юқорига отиш ва уни илиб олиш; шунинг ўзини бурилиш билан бажариш. Ҳар хил ҳолатдан ва тўп билан қўлни ҳаракатлантириш билан бирга қўшиб гавдани олдинга энгаштириш ва буриш. Ўтирган ҳолатдан бир-бирига тўлдирма тўпни оёқ билан думалатиш.
Акробатика машқлари. Қадам ташлаб олдинга умбалоқ ошиш. Ўтирган ҳолатдан орқага умбалоқ ошиш. Олдинга узун умбалоқ ошиш. Чўнқайиб ўтирган ҳолатдан орқага думалаб куракда тик туриш. Керилиб ётган ҳолатдан олдинга ва орқага думалаш. Чалқанча ётган ҳолатдан «кўприк» ҳосил қилиш. Ярим шпагатни бажариш.
Таяниб ва осилиб турган ҳолатда машқ бажариш.
Туришини юқоридан ушлаган ҳолатда тортилиш; 2 имкониятдан 2-4 марта, 2 -3 имкониятдан 3-5 марта тортилиш.
Гимнастик скамейкага таяниб ётиш ҳолатида қўлни буриш ва ёзиш: 2 имкониятдан, 2-4 марта; 2-3 имкониятдан 3-5 марта.
Енгил атлетика машқлари
60 метргача тезликни ошириб югуриш. 60 метргача юқори стартдан югуриш. 500-1000 метргача паст, баланд жойларда (кросс) югуриш). 2-3 дақиқа давомида секин югуриш. 4х50 ва 2х100 метргача такрорий югуриш. Югуриб келиб узунликка (310-340 см.) ва баландликка (95–105 см.) сакраш. Турган жойидан узунликка сакраш. Теннис тўпчани нишонга, узоққа (турган жойдан, қадамлаб) улоқтириш.
Ҳаракатли ўйинлар ва эстафеталар
«Хўрозлар жанги», «Қармоқча», «Кучли улоқтириш», «Тўп учун кураш», «Ўйинбошига тўп берма», «Қалъа ҳимояси”, югуриш, тўсиқни ошиб ўтиш, тўлдирма тўпни олиб ўтиш каби эстафеталар. Сузиш. Эркин усулда 2х25,50 м. Спорт ўйинлари, қўл тўпи, баскетбол (соддалаштирилган қоида бўйича). Тезликни ривожлантириш учун махсус машқлар. 10-30 юқори сифатда (ён томонда ва орқа билан олдинга) югуриш. Тезликни ўзгартириш билан югуриш: югуришни кескин секинлаштириш ёки тўхташ, сўнгра ҳудди шу ёки бошқа йўналишда силтаниб югуриш. Қўйилган устунчалар ёки тўлдирма тўплар орасидан илон изи бўлиб югуриш. Учбурчак бўйлаб (3х10 м.) югуриш. Тўп билан 30 метрга силтаниб ва тезликни ошириб югуриш. Чакқонликни ривожлантириш учун махсус машқлар. Баланд осиб қўйилган тўпга югуриб келиб бир ва икки оёқда депсиниб бошни текизишга ҳаракат қилиш, шунинг ўзини, сакраб ўнгга ва чапга бурилиш билан бажариш; Оёқ кафтининг турли қисмларида, сонда, бошда тепишни алмашлаб, тўпни (жанглировка) ҳавода ушлаб туриш. Ҳаракатли ўйинлар: «Жонли нишон», «Тўп билан петна қилиш».
Футбол ўйини техникаси
Футбол ўйинининг техник услублари терминологияси ва таснифи. Тўпга тўғридан ва айлантириб зарба бериш ёки тепиш. Зарбани аниқ бериш. Зарба бергандан кейин тўпнинг учиш траекторияси. Техник услубларни бажаришни таҳлил қилиш ва уни аниқ ўйин шароитида қўллаш: оёқ юзи дўнг жойининг ўртаси, ички, ташқи томонида, оёқ юзининг ички томони, учида тўпга зарба бериш; пешанаси ўртасида зарба бериш; тўпни оёқ тагида, оёқ юзининг ички томонида ва кўкракда тўхтатиш;оёқ юзининг ички ва ташқи томонида тўпни олиб юриш; алдамчи ҳаракат (ҳаракатни алдамчи ва ҳақиқий фазаси); тўпни олиб қўйиш, тутиб, уриб, рақибини туртиб олиш; қадам ташлаш ҳолатидан тўпни ташлаш; Дарвозабон ўйини техникаси услубларини бажарилишини таҳлил қилиш: тўпни илиб олиш, мушт билан уриб қайтариш, тўпни қўлда отиш; думалаш билан, қўл билан уриб тўпни қайтариш.
Силжиш техникаси
Одатдагидек, орқа билан чалиштирма ва ёнлама қадам ташлаб югуришлар. Тўғридан йўналишни ўзгартирган холда ёйсимон, тезлаб ва тўсатдан тўхташлар билан югуришлар, чапга, ўнгга чалиштирма қадам ташлаб, йўналишни ва тезликни ўзгартириб тўғрига югуриш. Югуриш вақтида иккинчи қадамда ва иккала оёқда сакраб тўхташ.


Оёқ билан тўпга зарба бериш
Ўнг ва чап оёқда зарба бериш: оёқ юзи дўнг жойининг ўртасида, оёқ юзининг ички томонида, оёқ юзининг ташқи томонида, ҳаракатсиз ва қарши томондан думалаб тўпга оёқ учида ён томонга ва орқа йуналишга тўпни йўналтириш билан зарба бериш. Зарба беришни тўхташ, олиб юриш ва силтаниб чиқишдан кейин, тўпни пастдан, юқоридан, қисқа ва ўрта масофалардан йўналтиришни бажариш. Учиб келаётган тўпга оёқ юзи ички томони билан зарба бериш. Шериги оёғига, дарвозага, нишонга, ҳаракат қилаётган шериги ҳаракатига қараб аниқ зарба бериш.


Тўпга бош билан зарба бериш
Турган жойидан ва югуриб келиб қарши томондан учиб келаётган тўпга сакраш ва сакрамасдан пешона ўртаси билан зарба; тескари йўналишга ва ён томонга, юқоридан ва пастдан, қисқа ва ўрта масофадан тўпни йўналтириш. Тўпга аниқ зарба бериш.
Тўпни тўхтатиш
Тўпни кейинги ҳаракатга тайёрлаш учун турган жойда, олдинга ва орқага ҳаракатланиб тушиб келаётган ва думалаб келаётган тўпни оёқ кафтининг ички томонида ва оёқ тагида тўхтатиш. Кейинги ҳаракат учун тўпни оёққа тушириб, турган жойда, олдинга ва орқага ҳаракатланиб, учиб келаётган тўпни кўкрак ва оёқ кафти юзининг ички томони билан тўхтатиш.
Тўпни олиб юриш
Тўпни оёқ гумбазининг ички ва ташқи қисмида олиб юриш; ўнг, чап оёқда ва навбат билан; тўғрига, йўналишни ўзгартириб, устунчалар аро олиб юриш.
Ҳаракатлар: пастга, шериклари ўртасидан, тезликни ўзгартириб (тезликни ошириб ва тез чиқиш), тўп устидан назорат йуқотмасдан олиб бориш.
Алдамчи ҳаракат (финтлар)
Финтларни ўргатиш: Югуришни секинлатгандан ёки тўхтагандан кейин - кутилмаганда тўп билан кескин чиқиш (тўғрига ёки ён томонга); тўпни олиб юриш вақтида, уни шеригига оёқ таги билан думалатиб орқага узатиш; тўпга кучли зарба бериш учун оёқда алдамчи силташни кўрсатиш - зарба бериш ўрнига тўпни тортиб олиш ва у билан кескин кетиш; чап томонда турган шеригига тўпни узатишни тақлид қилиб, ўнг оёқни тўп устидан ўтказиб ва гавдани чапга энгаштириб, ўнг оёқни ички дўнг қисми билан тўпни тутиб олиб ва кескин ўнгга кетиш; худди шу финтни бошқа томонда бажариш.
Тўпни олиб қўйиш
Рақибига оширилган тўпни олиб қўйиш мақсадида тўпни тортиб олиш. Тўпни эгаллаб турган рақиб билан якка туришда тўпни сирпаниб ёки рақибини елкада туртиб юбориб тўпни олиб қўйиш.
Тўпни ён чизиқ ташқарисидан ташлаш
Бир қадам ташлаган ҳолатда тўпни ён чизиқ ташқарисидан ташлаш: шеригига, чап ва ўнг оёғига, юришида тўпни икки қўллаб оёқларни ердан узмаган холда аниқ ташлаш.
Дарвозабоннинг ўйин техникаси.
Дарвозабоннинг асосий туриш ҳолати. Дарвозада тўпни, ён томонда бўлган тўпни сакраб, қорин ва кўкрак баландлигида қарама-қарши томондан учиб келаётган тўпни сакрамасдан илиб олиш. Ён томондан келаётган тўпни йиқилмасдан, қарама-қарши томондан паст учиб келаётган ва думалаб келаётган тўпни илиб олиш. Турган жойда ва югуриб келиб сакраб ва сакрамасдан ён томондан ва қарама-қарши томондан баланд учиб келаётган тўпни илиб олиш. Тўпни йиқила туриб қорин ва кўкрак баландлигидан, ён томондан паст учиб ва думалаб келаётган тўпни илиб олиш. Йиқилгандан кейин тўп билан тезда оёқка туриб олиш. Турган жойдан ва югуриб келиб сакраб ва сакрамасдан мушт билан тўпни уриб қайтариш, аниқ бир қўлда тўпни отиш.


Футбол ўйини техникаси
Тактика ва тактик комбинациялар ҳақида тушунча. Дарвозабон, ҳимоячилар, ярим ҳимоячилар ва ҳужумчиларнинг ўйин ҳаракатига таъриф бериш. Яккама-якка ва жамоа ўйинлари, уни бирга қўшиб бажариш.

Якка-якка ва гуруҳли тактик ҳаракат. «Кичик футбол»да жамоага оид тактик ўйин.
Амалий машғулот
«Майдонни кўра билиш» ни ривожлантириш учун бериладиган машқлар. Кўриш сигнали бўйича (қўлни ён томонга ёки юқорига кўтариш, ўнгга ёки чапга қадам ташлаш) топшириқни бажариш: қадам ташлаш ёки югуриш билан силжиш вақтида юқорига сакраш, оёқда зарба беришга тақлид қилиш; тўпни олиб юриш вақтида орқага айланиш ва олиб юришни давом эттириш ёки олдинга 5 метргача силтаниб чиқиш. Чегараланмаган майдончада бир неча ўйинчилар (марказий доирада, жарима майдончада) ўзларининг тўпларини эркин йўналишда олиб юриш ва бир вақтнинг ўзида бир-бири билан урилиб кетмасликлари учун рақибларини кузатадилар.
Майдон ўйинчиларининг тактик ҳаракати
Шуғулланувчиларни футбол майдончасида тўғри жойлашишга ўргатиш, ҳимоя ва ҳужумда асосий тактик ҳаракатни бажаришни билиш.
Ҳужумда: тўпни олиш учун жой танлашни очиқ жойга чиқаётган шеригига тўпни ўз вақтида узатишни ҳужум вақтида шериги билан ўзаро ҳаракат қилишни, ўйинда тўпни олиб юришда биттадан оддий комбинацияни бажаришни билиш (ўйин бошида, бурчакдан тўп узатишда, ташлашда, эркин ва жарима тўпини тепишда).
Ҳимояда: «Зона» принципи бўйича ҳаракат қилишни, тўпни ушлаб қолишни, тўп учун курашишни ва уни рақибидан олиб қўйишни билиш; тўпни эгаллаб олиб ўз жамоасининг ҳужумини ташкил қилиш учун уни шеригига аниқ ошириш.
Дарвозабон тактикаси
Зарба бериш «бурчагига» боғлиқ ҳолда дарвоза томон тўғри ҳолатни танлашни, бўш жойга чиққан шеригига (илиб олгандан кейин) тўпни аниқ узатишни ўз дарвозасидан эркин зарба бериш билан ўйинга киритишни, бурчакдан зарба беришда, тўғри ҳолатни эгаллашни, шунингдек, ўзининг дарвозасига яқин жойдан жарима ва эреин зарба беришни билиш.
Футбол бўйича мусобақа
Спорт тадбирлари режа асосида кичик футбол қоидаси бўйича ўтказилади. «Алпомиш ва Барчиной» Тест меъёрларини бажариш.
Техник ва жисмоний тайёргарлик бўйича назорат машқларини бажариш.




Download 0,85 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   16




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish