Артериал гипертензия клиникаси. Касаллик бошланғич босқичларида клиникаси аниқ ифодаланмаган, бемор узоқ вақт АБ ошганлиги ҳақида билмаслиги мумкин. Лекин айнан шу даврда у ёки бу даражада ифодаланган қуйидаги носпецифик шикоятлар: тез чарчашлик, жиззакилик, меҳнат қобилиятининг пасайиши, ҳолсизик, уйқусизлик, бош айланиши ва бошқ. кузатилади. Айнан ушбу шикоятлар билан бемор биринчи марта шифокорга мурожаат қилади.
Артериал гипертензиянинг болалардаги асосий белгилари қуйидагилар:
а) бош оғриқлар: кўпинча энса ва чаккада жойлашган; эрталаблари ёки иш куни охирига келиб “оғир бош”. Одатда оғриқлар горизонтал ҳолатда кучаяди ва юришдан кейин сусаяди. Бундай оғриқлар артериолалар ва веналар тонуси ўзгариши билан боғлиқ. Аксар оғриқлар бош айланиши ва қулоқдаги шовқинлар билан бирга кечади.
б) юрак соҳасидаги оғриқлар: АБ ошиши юрак иши кучайиши (кўтарилган қаршиликни енгиш учун) билан боғлиқлиги учун компенсатор равишда миокард гипертрофияси ривожланади. Гипертрофия натижасида миокард имконияти ва эҳтиёжи орасида диссоциация пайдо бўлади, бу клиникада стенокардия типидаги ЮИК кўринишида намоён бўлади. Бундай ҳолат кўпинча кекса ёшдаги ГКда кузатилади. Стенокардик оғриқлардан ташқари, юракдаги оғриқлар кардиалгия типида – юрак чуққиси соҳасидаги узоқ давом этувчи симилловчи оғриқлар бўлиши ҳам мумкин.
в) кўз олди жимирлаши, кўз олдида парда, чақмоқсимон жимирлашлар ва бошқалар кузатилади. Уларнинг ҳосил бўлиши кўз тўр пардаси артериолаларининг спазми ҳисобига содир бўлади. Ёмон сифатли АГда тўр пардага қон қўйилишлар кузатилиши мумкин, бу кўришнинг тўлиқ йўқолишига олиб келади.
Артериал босим даражасини баҳолаш алгоритми
Ошган артериал босимни баҳолаш учун процентил услуби қўлланилади, у БЖССТ томонидан турли давлатларда олинган маълумотларни таққослаш учун тавсия этилади. Артериал босим ошган ҳисобланади-ки, агар унинг систолик ёки диастолик қиймати популяциядаги ушбу кўрсаткичлар 95-процентилли тарқалиш эгрилигидан ошса. Болалардаги ва ўспиринлардаги артериал босим нормативлари ҳар 15-20 йилда қайта кўрилиши керак. Шу сабабли, болалар ва ўспиринлардаги АБ ёш, жинс, вазн ва бўйин узунлигига боғлиқ, 18 ёшдан катталарда кўлланиладиган АГ ташхислаш услуби бу категория болаларида ишлатилиши мақсадга мувофиқ эмас.
Болалар ва ўспиринларда АГ ташхисоти популяцион текширишлар натижалари асосида тузилган махсус жадвалларни қўллаш орқали амалга оширилади, ва қуйидаги босқичлардан иборат:
махсус жадвал бўйича бемор ёши ва жинсига таалуқли бўй процентилини аниқлаш; 2-3 дақиқа интервалда амалга оширилган АБни уч ўлчами асосида САД ва ДАД нинг ўртача қийматини аниқлаш;
битта ташрифда уч карра ўлчанган АБ натижалари бўйича САД ва ДАД нинг ўртача қийматини аниқлаш, жинс, ёш ва бўй процентилига мос келувчи АБ нинг 90 ва 95 процентиллари билан солиштириш; учта ташрифда, ҳар бир ташриф орасида 10-14 кун интервал бўлган, САД ва ДАД нинг ўртача қийматини жинс, ёш ва бемор бўйи процентилига мос АБ процентиллари билан солиштириш.
Агар 10-14 кун интервалли ташрифда аниқланган САД ва ДАД нинг учта ўртача қиймати нормал, юқори ва нормал АБ ёки АГ қийматига тўғри келса мос ташхис қўйилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |