Ўзбекистон республикаси соғЛИҚни сақлаш вазирлиги тошкет тиббиёт академияси



Download 288,5 Kb.
bet9/23
Sana25.02.2022
Hajmi288,5 Kb.
#290976
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   23
Bog'liq
05-Артериал гипертензия-2

Артериал гипертензия таснифи


Болалар ва ўспиринларда АГ нинг 2 даражасини ажратиш мақсадга мувофиқ:
I даража – учта ўлчовдан олинган САД ва /ёки ДАД нинг ўртача қиймати ушбу ёш гуруҳи учун аниқланган 95 процентил қийматига тенг ёки ундан катта (10 мм сим. уст. дан камроқ).
II даража (оғир) – учта ўлчовдан олинган САД ва/ёки ДАД ўртача қийматининг шу ёш гуруҳи учун аниқланган 95 процентил қийматидан 10 мм.сим.уст.дан ва кўпроқ устун келиши.
Агар САД ва ДАД ўртача қиймати турли категорияларга тушса, унда АГ даражаси иккита кўрсаткичнинг анча юқори қиймати бўйича белгиланади.АГ даражаси биринчи ташхисланган АГ да ва гипотензив дорилар қабул қилмаётган беморларда ҳам аниқланади.

Гипертоник касаллигининг ташхисини ва босқичини аниқлаш.


Болалардаги ва ўспиринлардаги АГ ўзига хослигини ҳисобга олган ҳолда (вегетатив дисфункция билан боғлиқлиги, кўпинча лабил хусусиятли АГ), гипертоник касаллиги ташхисини фақат 16 ёшдаги ва ундан катта ўспиринларда бирламчи АГ 1 йил мобайнида ёки кўпроқ сақланганидагина ва эртароқ – нишон-аъзолар шикастланиши мавжуд бўлганда қўйиш мумкин.
Гипертоник касаллик I босқичи – нишон-аъзоларда ўзгаришлар йўқлигини тахмин қилади.
Гипертоник касаллик II босқичи – битта ёки бир нечта нишон-аъзоларда шикастланиш борлиги.
Артериал гипертензиянинг дифференциал ташхисоти
Ташхис қўйишда гипертония аниқланган ҳар бир алоҳида вазиятда ошган босимни тушунишга дифференциал ёндошиш тақоза этилади.
I. Буйрак генезига эга гипертония
а) сурункали диффуз гломерулонефритда; анамнезида аксар буйрак патологияси мавжудлиги, энг бошланишида сийдик томонидан ҳеч бўлмаса минимал ўзгаришлар – унча катта бўлмаган гематурия, протеинурия, цилиндрурия бор. ГБ да бундай ўзгаришлар фақат анча чуқурлашган босқичларда бўлади. АБ стабил, жуда катта бўлмаслиги ҳам мумкин, кризлар кам. Буйрак биопсияси ёрдам беради.
б) сурункали пиелонефритда: бактериал табиатли патология, инфекция белгилари бор. Дизурик бузилишлар. Анамнезида – титрашлар билан ўткир яллиғланиш, иситма, белдаги оғриқлар, баъзида буйрак санчиғи. Пиелонефритда буйракларнинг коцентрацион функцияси зиён кўради (фақат 2 томонлама шикастланишда), эрта чанқаш ва полиурия пайдо бўлади. Кўпинча белни уриб кўриш симптоми мусбат. Сийдик таҳлилида лейкоцитурия, катта бўлмаган ва муътадил протеинурия. Сийдикни экиш алоҳида аҳамиятга эга – колонияларнинг кўп миқдори аниқланади. Бактерурия бўлиши мумкин.
в) поликистоз буйрак ҳам АБ ошиши сабабчиси бўлиши мумкин. Бу туғма касаллик, шунинг учун патология оилавий хусусиятига эга. Поликистоз тез-тез буйрак ўлчамлари катталашиши билан кечади, буйраклар осонгина аниқ пайпасланади, буйракнинг концентрацион функцияси эрта бузилиши кузатилади, чанқаш ва полурия эрта аниқланади.

Download 288,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   23




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish